💥Ўлим жазоси берилсин!.17-қисм Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Нуриддин Исмоилов. Фазлиддин автомактабда ҳам ўқишга мажбур бўлди. Чунки кейинги пайтларда машинага бўлган эҳтиёжи кўпайиб кетди. У, асосан, таксилардан фойдаланарди. Бироқ такси ҳам айтилган пайтда топила қолмасди. Бунинг устига, унинг юк машинага ҳам эҳтиёжи сезила бошлади. Кассир ҳам лозим бўлиб, бунинг учун ишончли одами бўлмаса, ҳамма ҳисоб-китоблари тескари кетиб қолиши ҳеч гап эмасди. Яна уйида у олиб борган пулларга қараб турадиган қўриқчи ҳам керак бўлиб қолди. Сабаби сўнгги пайтларда ўғрилик авж олиб кетди. Олдин кўча безорилари кўпайганди. Кейин уларга ўғрилар ҳам қўшила бошладики, ҳаёт тушуниб бўлмайдиган даражад
  • Класс
💥УЧИНЧИ ТАҚДИР. 17-қисм. Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 Муаллиф: Наргиза Усанбоева. Бунинг устига унинг ялқовлиги ҳам бор. Бир оғиз саришталик, озодалик ҳақида Анис гапиргудек бўлса, қопиб беради: — Менам ишлаяпман. Ҳам ишлаб, ҳам рўзғор юмушларини бажариш осонми? — Ишинг тушдан сўнг тугайди. Уйга келиб нима қиласан? Сал у ёқ бу ёқни тартибга солсанг, йиғиштириб қўйсанг бўлади-ку! “Дом”нинг пастига тушиб, писта чақиб, ўтган-кетганни ғийбат қилишдан бўшамайсан! — Шуни ҳам кўролманг! Тўрт деворнинг ичида энди ёрилиб ўлайми? Бу ерда менинг дардлашадиган онам бўлмаса, яқинларим ҳаммаси узоқда бўлса... На болам бор... — Сенга гап топиб бериб бўлармиди? — жанжални катталаштиришни истамай гапни қис
  • Класс
💥Гулсевар. 4-қисм. Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹 Муаллиф: Нафиса Маликова. Саломат сездирмасада қизининг кўзлари ишганини сезди -яхшимисан қизим? Гулсевар онасини маҳкам қучди..лабларини қаттиқ тишлади. -шунчаки..сизларни соғиндим!-деди йиғламсираб.Саломат келинга қош қоқди.Янга ҳам ваъдага мувофиқ ҳаммаси жойида дегандек қўли билан ишора қилиб қўйди. Келинсалом бошланганда қуда тарафга энг сара нарсалар берган Саломат улар берган нарсаларга беписанд боқди. Гулсевар ҳар эгилганда жони ҳалқумига келиб азоб тортарди. Ниҳоят қайнона келин урф-одати бошлангач,озғингина қайнонаси уни кўтариб қўйди.Мавжуда келинга бир қараб қўйди..кечаги ҳолат учун ўғлига танбеҳ берган эса
  • Класс
💥Гулсевар. 5-қисм. Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹 Муаллиф: Нафиса Маликова. -яхши раҳмат хола!-деди Акмал мулойимлик билан..Гулсевар Акмал унга кўз қири билан боқганини сезди.. -ўқишга кирибсан деб эшитдим! Гулсеварни ичи титради..ўқишга кирибдида.. Акмалнинг ўктам овози янгради -ха энди хола ҳозирги қизлар ўқиган йигитларни ҳоҳларкан! Гулсеварни томоғига йиғи тиқилди...кечирмабди демак. -ҳозирги қизларни кўпи пулсеварда ўғлим.. -ҳа ука биттаси ранжитганми дейманда алам билан гапиряпсан?-деди ҳайдовчи Акмалга қараб қўйиб.. Гулсевар шу он ўзини бир бурда бўлиб қолгандек ҳис этди.. -у пайтлар ўтмишда қолди энди!-деди йигит машинанинг ён томонидан шахар манзарасига
  • Класс
💥КЎЗЛАРИНГНИ АВАЙЛА ЭРКАМ... 27-қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Рустамхон. Бугун битталаб лайк санайман😊😊 Ўша гап🤞лайклар қанча кўп бўлса шунча асар ҳам кўп қўйилади😜 Иккинчи фасл ( Еттинчи қисм) Жаҳонгир Муфаззал Лола... Опасининг самимий ҳазилларидан кулгуси келган Жаҳонгир, аёлга меҳр билан боқди. -Узоқ қолдим. Соғлигингиз яхшими опажон той той қилай деяпсизми? Кўзларини тўлдириб боқди. -Раҳмат укажон. Жудаям яхшиман. Ажойиб онангиз бор эканлар. Бир зум ҳам шу ерга келганимдан афсус чекишимга йўл қўймадилар -Ҳа онам шундай ажойиб инсонлар Меҳри товланиб кетган Жаҳонгир онасини қучиб чакасидан ўпди. -Онажон очман шивирлади. -Вооой туришимни эсим йўқ мени! Ҳозир о
💥Ўлим жазоси берилсин!.16-қисм Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Нуриддин Исмоилов. Малоҳат аразлаб ётган пайтида Фазлиддиннинг ёнига ўзи боришни режалаштирган эди… Байрам ўтди. Ҳамма хотиржам тортди. У Муяссарларникига бориб келиш учун онасидан рухсат сўради. Кейин дугонаси билан кўришди. Ундан Фазлиддинларнинг қишлоғига, синфдошлари Нигораларникига бирга бориб келишни илтимос қилди… Фазлиддин кириши билан қизлар бирдан ўринларидан туришди. Муяссарнинг юзида жилмайиш, Малоҳатникида эса табассум бўлса-да, шу билан бирга кўзи тўла ёш эди. Муяссар салом берди. Малоҳат эса гапиролмади. Гапирса, салом берса, овози йиғлоқи чиқишидан қўрқди. — Наҳотки! — деди Фазлиддин шўх овозда. — Кўзларим
  • Класс
💥УЧИНЧИ ТАҚДИР. 16-қисм. Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 Муаллиф: Наргиза Усанбоева. — “Кал чўри” деганимга шунақа бўлиб қолармиди? — гапини бермайди Малика. — Илгариларидан қолган гап-да, буям! Аслида янга шу ўғлингизни “бахт очириғи” қилиб ўқитиб юбориш керак. Бахт йўллари очилса, қиз ҳам рози бўлади, тўй ҳам... — Гап сизнинг “чўри” дейишингизда ҳам, ойимнинг “қизим” дейишида ҳам эмас, — деди Мадина бирдан жиддий тортиб. — Гап опам билан менда. “Бахт очириғи”ни ҳам бизга қилинг. Бизни бахтимиз очилса, укамга тегиш учун қизларнинг ўзи келади. Ҳозир одамларнинг назарида келган келин мендек ногиронга қарайди, опамнинг хизматини қилади. Хуллас, бахт йўлидаги тўсиқлар бизмиз... — Жинни бўпсан!
  • Класс
💥Баҳор қайтгунча. 9-қисм. Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) -Қудамгилар кўринишмайди? -айвонга қилинган жойда Жалолиддинни қучоғидан қўймай сўради Адҳам ака. - Ишда эдилар,- деди Адҳам акага чой узатар экан Осиё,- ҳадемай келиб қолишади. - Қизим, - оғир ютинди Адҳам ака,- тақдир насибангиз қўшилиб бу ерларга келиб қолган экансизлар-да. Биз бўлсак сизни Тошкентдан излаб юрибмиз. Қариндош-уруғларингиз эса сиз ҳақда "Иккинчи қайта турмуш қуриб кетди" деганларидан сўнг, буёғига излашдан маъни йўқ деб барига қўл силтаб қўя қолган эдик... - Турмушга чиққаним йўқ, адажон, - ийманиб ерга қаради Осиё, - қариндошларимиз бизни ортиқча
  • Класс
💥Гулсевар. 3-қисм. Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹 Муаллиф: Нафиса Маликова. -ойи тезда қиз топ дедингиз..топдимку! -ака ҳафа бўлманг аммо бу қиз жуда кўп бўянаркан..бундайлардан яхши хотин чиқмайди! 🌺🌺🌺🌺🌺 Гулсевар уйга ўйчан қайтди.. -келдингми Гулсевар?-деди Нодира опа қизиқиш билан. -келдим опа..-деди қиз юзи қизариб. -хўш? -билмасам опа гап сўзлари ойдеккина! Ҳам келишган.. -боз устига ўзига тўқ оила экан! Ота-онаси доктор..шахарда уй менимча ота-онангга ҳам маъқул! -ҳа қизим келдингми?-деди Саломат ая қизини юз-кўзини обдон кузатиб. -келдим ойи! -йигит қанақа экан? -расмини ташлаб берди менга кўрасизми? Онаси ва Нодира опа йигитни кўргани чопи
  • Класс
💥Ўлим жазоси берилсин!.15-қисм Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Нуриддин Исмоилов. «Йўқ, — деди сўнгра ўзига ўзи. — Фазлиддин унақа болалардан эмас. Отасини биламан, ўзи қанча вақт қўлимда ўқиди. Мана, неча вақтдан бери уйга келиб-кетиб юрибди. Машҳур бўлди. Балки, кўп пул ҳам топгандир. Аммо бир туки қилт этгани йўқ. Аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Бунинг устига, бировни ёмонлаганини билмайман. Тошкентда ҳам устозлари билан гаплашдим. Ҳеч ким у ҳақида бундайроқ гап айтмади». — Энди, болам, — деди у куёвига, — беш қўл баробар эмас. Агар дунёда миллиард одам бўлса, миллиард хил. Ундан кўп бўлса, ундан кўп. Яхшиси, ўзингдан гапир. Равшан қайнотасидан бунақа гапни кутмаганди. Ўйловд
Показать ещё