583223887078

Musulmonman Robbim

Добавил фото в альбом

ixlosorgsahifasi

IxlosOrg Sahifasi

#Эй_иймон_келтирганлар Эй иймон келтирганлар (24): Душмандан огоҳлик ва уруш ҳолатида ақл билан иш юритишга чақириқ “Эй иймон келтирганлар, душмандан эҳтиёт чорангизни кўринг. Жангга гуруҳларга бўлиниб, бирин-кетин ёки ҳаммангиз жамланиб чиқинг” (Нисо, 71). Шарҳ: Ҳурматли ўқувчи, билингки, Аллоҳ таоло мўмин бандаларига саодат ва камолот, иззат ва шараф, ғолиблик ва ҳокимлик йўлини баён қилиш учун нидо қилади. Сабаби мўминлар Аллоҳнинг дўстлари, Аллоҳ эса уларнинг дўстидир. Шунинг учун нидодан кейин ё нажотга чорлайдиган ва бахт-саодатга йўллайдиган буйруқ, ё икки дунёда бахтсиз ва зиёнкор бўлиб қолишдан қайтариқ, ё эса мўминларни яхшиликларда бардавом бўлишга ва ёмонликлардан четланишга у
  • Класс
ixlosorgsahifasi

IxlosOrg Sahifasi

#Дард_ва_даво Дард ва даво (71): Гуноҳнинг касофати (30) Гуноҳ – душманга мадад (3) Бўлим Сўнг қулоқ чегарисини тўсиб қўйинглар. Токи у ердан кўзлаган мақсадларингни пучга чиқарадиган сўз кириб кетмасин. Унинг қулоғи орқали ботилдан бошқа сўз киргазмасликка тиришинглар. Чунки ботил сўз нафс учун енгил бўлиб, унга ёқимли ва ширин туюлади. Ботил (сўз) учун энг ширин ва ақлни сеҳрлайдиган энг кучли сўзларни танланглар ва уни нафсга ёқимли нарсалар билан ўраб айтинглар. Агар (одам боласи) ушбу ботилга қулоқ тутганини кўрсанглар, дарров кетидан бошқа ботил сўзларни ҳам тиқиштиринглар. Қачон (дунёсига ҳам, охиратига ҳам фойдасиз бўлган) бирор нарсани ёқтирганини кўрсанглар, унга мудом уни эслати
ixlosorgsahifasi

IxlosOrg Sahifasi

#Муслима_аёлнинг_вазифалари Муслима аёлнинг бирламчи вазифалари (21) Тоат ва солиҳ амалнинг самараси Тоат ва солиҳ амал қалбни поклаб, унинг зангини кетказади. Гуноҳ ва маъсият эса қалбни қаттиқлаштиради. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Агар банда бир гуноҳ иш қилса, қалбига битта қора нуқта қўйилади. Агар у тавба қилса ва истиғфор айтса, қалби сайқалланади. Агар гуноҳга қайтса, қора нуқта яна зиёда бўлади. Агар қайтса, яна зиёда бўлади. Агар қайтса, яна зиёда бўлади. Ҳатто, қалбини Аллоҳ таоло Қуръони каримда зикр қилган гуноҳлар (ران) қоплаб олади. Аллоҳ таоло бундай дейди: “Йўқ, (ундоқ эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилувчи бўлган гуноҳлари қоплаб олгандир
ixlosorgsahifasi

IxlosOrg Sahifasi

#Тавҳид_ақидаси Саҳобаларнинг фазилатлари ва улар хусусида эътиқод қилиш вожиб бўлган нарсалар ҳақида Саҳобалар кимлар? Улар ҳақида қандай эътиқодда бўлиш керак? Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирган ҳолда у зотни кўрган, сўнг мўмин ҳолида ўлган кишини саҳоба (ёки саҳобий) деб айтилади. Саҳобаларни Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамсуҳбат бўлишгани, у зот билан бирга жиҳод қилишгани, у зотдан шариатни қабул қилиб, ўзларидан кейингиларга етказишгани хусусиятига кўра умматнинг энг афзали, то қиёматгача бутун инсониятнинг энг яхши кишилари деб эътиқод қилиш вожиб бўлади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло уларни ўзининг улуғ Китобида мақтаб, шундай дейди: «Муҳожир ва ансорла
ixlosorgsahifasi

IxlosOrg Sahifasi

#Эй_иймон_келтирганлар Эй иймон келтирганлар (22): Маст ҳолда намоз ўқиш ва жунуб ҳолда масжидга кириш ҳаромлиги, узрли ҳолатда таяммум қилиш жоизлиги “Эй иймон келтирганлар, токи айтаётган гапингизни фарқлайдиган бўлмагунингизча маст ҳолингизда намозга яқинлашманг! Жунуб ҳолингизда ҳам, то ғусл қилиб покланмагунча намозга ва масжидларга яқинлашманг! Фақат, масжид ичидан ўтиб кетиш бундан мустаснодир. Агар касал ёки сафарда бўлсангиз, ё сизлардан бирингиз ҳожатхонадан чиққан бўлса, ё хотинларингиз билан яқинлик қилган бўлсангиз-у сув топа олмасангиз, у ҳолда тоза тупроқ билан таяммум қилиб, юз ва қўлларингизга суртинг. Албатта, Аллоҳ афв этувчи ва мағфиратли Зотдир” (Нисо, 43). Шарҳ: Ҳурм
ixlosorgsahifasi

IxlosOrg Sahifasi

Пайғамбаримиздан қолган осорларни табаррук қилиш жоизми? Савол: Ҳозирги замонда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қолган осорлар мавжудми ва уларни табаррук қилиш жоизми? Жавоб: Алҳамдулиллаҳ. Биринчидан: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг осорларини табаррук қилиш у зот ҳаётлик даврларида амал қилинган иш бўлган. Саҳобалар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қолган таҳорат суви, таом ёки сув, у зотнинг кийимлари, сочлари ва бошқа кўп нарсаларни табаррук қилишар эди. Шунингдек, у зотнинг баданларига теккан сув, баданларидан чиққан тер ва шунга ўхшаш нарсаларни табаррук деб билиш ҳам саҳобалар ўртасида маълум ва жоиз иш саналган. Мазкур нарсаларда хайр-барака борлиги б
ixlosorgsahifasi

IxlosOrg Sahifasi

#Тушунчалар Тўғриланиши лозим бўлган тушунчалар: «Ла илаҳа иллаллоҳ» тушунчаси (15) Энди мавзунинг иккинчи нуқтасига ўтамиз. Савол: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киромлар “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси тақозоларини ўз ихтиёрларидан келиб чиқиб татбиқ этганмидилар? Татбиқ уларга вожиб бўлмаганмиди? Бу ерда баъзиларга чалкаш бўлиб қоладиган ва яхши тушуниб олиш керак бўлган бир нуқта бор. Яъни саҳобаларга қандай мажбуриятлар юкланган эди-ю, улар нималарни ўз ихтиёрлари билан қилишар эди? Мен “Ҳозирги воқелигимиз” номли китобимда батафсил айтиб ўтганимдек, саҳобаларнинг бошқалардан ажралиб турадиган белгилари раббоний мажбуриятларни адо этишлари эмасди, чунки бу ишлар бутун
  • Класс
ixlosorgsahifasi

IxlosOrg Sahifasi

#Эй_иймон_келтирганлар Эй иймон келтирганлар (21): Мўминлар молини ноҳақ ейиш ва ноҳақ одам ўлдириш ҳаромлиги “Эй иймон келтирганлар, бир-бирингизнинг молингизни ноҳақ еманг. Фақат ҳалол йўл билан, ўзаро розилик асосида бўлса, шундагина ейишингиз мумкин. Бир-бирингизни ўлдирманг. Албатта Аллоҳ таоло сизларга раҳмли Зотдир” (Нисо, 29). Шарҳ: Ҳурматли ўқувчи, Аллоҳ таоло нима учун иймон келтирган бандаларига нидо қилгани ёдингиздами? Аллоҳ нидо қилган мўминлар Раббимиз Аллоҳ, динимиз Ислом ва пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам деб иймон келтирганлари боис зиммаларига буйруқ ва қайтариқлар юкланишига лойиқ бўлдилар. Иймонлари билан бажариш лозим бўлган ишни бажарадилар, тарк
Показать ещё