Қиблага юзланиб шодланса юрак, Шу онда раҳматин ёғдирса фалак, Улуғроқ зот борми Аллоҳдан бўлак, Мусулмон аҳлига Жума муборак!
Show more
24 513 participants in the group
🍃🌸🍃 #Дуо 🌸 Аллоҳим.! Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин.! 🌸 Аллоҳим.! Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!. 🌸 Аллоҳим!. Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир.! 🌸 Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, Аллоҳим!. 🌸 Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!. 🌸 Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, Аллоҳим!. 🌸 Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, Аллоҳим.! 🌸 Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!. 🌸 Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут.! 🌸 Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!. 🌸 Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!. 🌸 Аллоҳим!. Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз... 🌸 Бизларни солиҳa қулларингдан айла!. 🌸 Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт.! 🌸 Наъим Жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер.! 🌸 Ота~онамни Ўзинг авф эт.! 🌸 Устозларимни раҳматингга ноил айла!. 🌸 Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, Аллоҳим.! 🌸 Бу дунёда ичганимиз зам~зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!. 🌸 Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин.! 🌸 Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин.! 🌸 Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!. 🌸 Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин.! 🌸 Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин..! 🌸 Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!. 🌸 Зурриёдларимиздан дунёда кўз~қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, Аллоҳим.! 🌸 Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин.! 🌸 Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб~мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин.! 🌸 Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, Аллоҳим!. 🌸 Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, Аллоҳим.! 🌸Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим Омин...!