Яқинда «Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси» Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 20 нафар фаол ёшлари ва Нукус шаҳар «Миллий тикланиш» партияси томонидан Хўжайли туманида имконияти чекланган бир қатор болалар ва катталар, уларнинг ота-оналари, яқинлари учун ёзнинг жазийрама иссиғида мароқли дам олиш ташкил этилди. «Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси» Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва партиянинг ёшлари уларна турли озиқ-овқатлар тортиқ қилди. Тадбирнинг асосий мақсади ёзнинг иссиғида Хўжайли туманининг файзли бир масканида имконияти чекланган инсонлар ва уларнинг ота-оналари учун шифобахш лой сувда дам олиши ва чўмилишни ташкил этишдан иборат.
Ташкилотнинг кўллаб-қувватловчи ёшлари томонидан ҳар хил ўйинлар ташкиллаштириб, имконияти чекланганлар жалб этди ва уларнинг кўнгилларини кўтарилди.
Манба: Kar24.uz – Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз http://sa.kr.uz/news-20190726-1031.html?lang=uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев