We use cookies to improve our service for you.
You can accept them or configure them yourself. More information
"Бургутлар Андижон пфк мухлислар  клуби"

"Бургутлар Андижон пфк мухлислар клуби"

Fan Club
Севимли “Андижон” жамоамиз ҳақида футболимиз юлдузлари томонидан билдирилаётган ўзига хос ва қизиқарли фикрлар ҳамда тилакларни сиз азиз мухлисларнинг ҳукмингизга ҳавола қилиб боряпмиз ва навбатдаги видеомурожаат яна сизлар учун! Жорий йилда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи сифатида Осиё чемпионатида финалгача етиб келган, Суперлигада “Олимпик” билан дебют иштирокидаёқ 6-ўринни эгаллаган ва Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги энг яхши мураббийи дея эътироф этилган Тимур Кападзе “Андижон” матбуот хизмати учун жамоамиз ҳақидаги ўзининг илиқ муносабати билан ўртоқлашди. “Андижон” матбуот хизмати.
🦅 «Андижон» жамоамиз ҳужумчиларининг ушбу мавсумдаги статистикаси 📊
Юқоридагилардан қайси бири янги мавсумдан эътиборан "Андижон" футбол клубининг рамзи бўлишини истайсиз?
Ушбу либосларнинг қайси бирини "Андижон" жамоаси футболчилари янги мавсумда кийишини хоҳлардингиз?
Ўз олдига жиддий вазифаларни қўяётган “Андижон” клуби янги мавсумда чемпионатдаги интригани янада кучайишида ўз ўрни борлигини намойиш этиш тараддудида. Ҳар томонлама кучли клубга айланиш йўлида қадам ташлаётган жамоамизни Суперлигада соғинганларнинг кўплиги албатта ёқимли. Жорий йилда Суперлиганинг энг яхши мураббийи совринини қабул қилиб олган, Ўзбекистондаги таниқли мутахассис, кўплаб муваффақиятларни қўлга киритган “Насаф” бош мураббийи – Рўзиқул Бердиев “Андижон” матбуот хизмати учун йўллаган видеомурожаатида барча андижонликларни клубни элитага қайтгани билан муборакбод этди. 👆Видеони кўришни унутманг! "Андижон" матбуот хизмати.
🦅 «Андижон» жамоамиз ярим ҳимоячиларининг ушбу мавсумдаги статистикаси 📊
Legioner futbolchilarni O‘zPFLda ro‘yxatdan o‘tkazish tartibi kuchaytiriladi 01.12.2022  O‘zbekiston Professional futbol ligasi milliy chempionatimizda faoliyat olib boradigan xorijlik futbolchilar darajasini oshirish, klublarimizda sifatli va chindan mahoratli legionerlar to‘p surishiga erishish maqsadida futbol klublari uchun xorijlik futbolchi va mutaxassisni ro‘yxatdan o‘tkazish bo‘yicha alohida shartlar belgilash arafasida turibdi. Shu sababli Musobaqalar Reglamentining xorijlik futbolchi hamda mutaxassislarni ro‘yxatdan o‘tkazish qismiga ayrim qo‘shimcha va o‘zgartirishlar kiritish taklif etilmoqda. Xususan, xorijlik futbolchi yoki mutaxassis bilan shartnoma tuzish jarayonida futb
🦅 «Андижон» жамоамиз ҳимоячиларининг ушбу мавсумдаги статистикаси 📊
Владимир Бубанья: "Мавсум биз учун аъло даражада ўтди" Суперлига йўлланмасини қўлга киритган “Андижон” клуби энди бор эътиборини янги мавсумга қаратгани ҳеч кимга сир эмас. Албатта, жамоанинг про лигада муваффақиятли иштирок этишида жамоадаги футболчиларнинг ўрни беқиёс бўлганини айни ҳақиқат. Бу масалада гап кетганда легионер ўйинчиларнинг хизматини унутмаслик лозим. Сербиялик легионер ҳимоячи Владимир Бубанья ҳам мухлислар меҳрини қозонган футболчилардан бири бўлди. У 25 та учрашувда рақиблар дарвозасига 3 та гол урди. Унинг ҳам ҳимоядаги ишончли ўйинлари жамоанинг Суперлигага қайтишида муҳим омиллардан бири бўлди. “Машъал”, “Турон” ва “Шўртан”га қарши Андижондаги баҳсларда Бубанья
Show more
About group
"Бобур юрти Андижон Биз сэнга бэрамиз жон"
Address:
Андижон, Andizhan, Uzbekistan