Болалари оч қолган бир фақир тул хотин бадавлат қўшнисидан ёрдам сўраб келди. Нафсининг қули бўлган қўшни чиройли бу аёлдан яқинлик истади. Аёл номусли, ҳаёли, Аллоҳдан қўрқуви аёл бўлгани учун бу шартга кўнмай чиқиб кетди. Уйига келса, болалари: "Она, очликдан ўлар бўлдик, егани озгина бўлса ҳам овқат йўқми?" деб фарёд кўтаришди. Болаларининг нолаларига чидай олмаган она яна бойникига борди. Бой ўз таклифини яна такрорлади. Ноилож қолган аёл бойнинг шартига кўнди. Хилват бир жойга киришди. Бой қўшни аёлга яқинлашган заҳоти аёл Парвардигордан қўрққанидан бутун вужуди қалтираб, дағ-дағ титрай бошлади. Бой шунда: - Нега титраяпсан, қўрқма, бу ерда икковимиздан бошқа ҳеч ким йўқ, - деб уни ти
  • Класс
Показать ещё