Бир мактабда Мураббий болаларга:
~ “Сиз Аллоҳдан ўзингиз учун нима сўраган бўлардингиз..?” деган мавзуда иншо ёзиш ҳақида ТОПШИРИҚ берди...
Ҳамма вазифани бажаришга киришди…
... Кечқурун уйда ёзма ишларни текшираркан, бир иншо ўқитувчининг диққатини тортди...
Уни ўқиркан, юрак-бағри қон бўлди, кўзларидан дув-дув ёш тўкилди...
Шу вақтда хонага эри кириб келди, аёлининг йиғлаётганини кўриб ҲАЙРОН бўлди ва сўради:
— Нима бўлди, тинчликми..?
Аёл:
— Ўқинг, — дея унга қўлидаги иншони узатди.
Иншо шундай ёзилганди:
~ “Парвардигорим, бугун Сендан бир нарсани ёлвориб сўрамоқчиман — мени ТЕЛЕВИЗОРга айлантириб қўйгин... Ҳа, худди шундай, уйимиздаги телевизорнинг ўрнини эгаллашни истайман...
Мен ҳам уйда алоҳида жойга эга бўлиб, оиламизни ўз атрофимда жам бўлишини хоҳлайман...
Гапираётганимда гапларимни бўлишмасин, аҳамиятсиз нарсаларни гапирмаслигимга ишонишсин, диққат-эътибор марказида бўлишни истайман...
Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, дадам ишдан чарчаб келсалар ҳам, “Мен чарчаганман” демасдан, менинг ёнимда бўлардилар...
Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, онам хафа бўлиб, ёлғиз қолганларида ҳам мени эътиборсиз қолдирмасдилар...
Қанийди, ота-онам ҳамма нарсани ташлаб, ҳар куни озгина вақт бўлса ҳам мен билан бирга бўлишса…
Парвардигорим, балким кўп нарса сўрагандирман, лекин чин дилдан ўтинаман:
... ~ Илтимос, мени телевизорга айлантириб қўй!…”
Ўқитувчининг эри бу ёзма ишни ўқиб бўлиб, ҳайқириб юборди:
~ “Даҳшатнинг ўзи бу..! Бечора бола..!
Қандай ота-она экан-а улар..? Одам деган ҳам шунчалик бўладими..?”
Ўқитувчи аёл ёш тўла кўзларини эрига қадаб, маҳзун жавоб берди:
— Бу иншони бизнинг ўғлимиз ёзибди...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев