Фильтр
Закреплено
  • Класс
..........О Т А М ......

Кечаси тушимга кирибди Отам ,
Турибди қаршимда қовоги солиқ.
Тутмагин дегандим қизгинам Мотам,
Ёнингга жонатди яратган Холиқ.

Фарёдинг йўлимга тўсиқ бўляпти ,
Жон қизим йиғлама Отанг ўлган йўқ .
Шайтонлар Атрофда роса куляпти ,
Ранжитма киймагин Отанг учун кўк .

Хамиша Иймоннинг мустахкам бўлсин,
Ўйлагин Жаннатда юрибди Отам.
Йиғлама Аьмолинг савобга тўлсин ,
Тутмагин қизгинам керакмас Мотам.

Забонинг тинмасдан ўқисин Қурьон ,
Садақа эхсондир ўтганлар учун ,
Аллохим буюрган олийдир фармон ,
Ибодат қилмасанг иймонинг нечун ?!

Йиғидан устундир ўқигин намоз ,
Эхсонлар олдимга дастурхон бўлсин.
Яшашга берилган бебахо вақт оз ,
Отангни хотирлаб кўзларинг кулсин !

На
К,уйинг кузларимга тикилманг узок,... Унинг оловида куйиб кетасиз...
Ишк,да бахтлиларга ишонманг сира... Бир кун жонингиздан туйиб кетасиз...

"Бошкачасан" дея талпинманг менга... Багримнинг тафтида музлаб к,оласиз..."
Сенсиз бир лахза яшолмам" деманг... Менла менсизликни излаб к,оласиз...

Бир оним утмайди согинчу охсиз...
Хам охларимдан безор буласиз... "Менла бул хар нега чидайман "деманг...
Чидасангиз мен каби..Минг бор уласиз..

Билингки мен Ишк,ни ёмон кураман... Ишончим солди куп ташвишлар бошга... Энди мендан Мехр... Сураманг асло... Ишк, дея айланиб булганман Тошга...!!!
Dunyo sinov, dunyo misli dars,
kimdur osmon kimdur esa pas.
Kimligingni unutsang mayli,
Insonliging unutmasang bas..
Нархи қанча меҳрни,айтинг?
Ҳаммасини сотиб оламан.
Оқибат бор остоналарга,
Керак бўлса ётиб оламан.

Нархи қанча меҳрни, айтинг,
Олиб берай меҳрсизларга.
Ёпмаса бас, юзимга эшик,
Улашаман қалби музларга.

Нархи қанча меҳрни, айтинг,
Беринг етим гўдаклар учун,
Кўзларида ўкинчми, илинж,
Одамга зор юраклар учун.

Нархи қанча меҳрни, айтинг,
Олишимга борми қаршилар?
Ўзимга ҳам керакдир, бироқ,
Илинаман сизга, яхшилар.

Нархи қанча меҳрни, айтинг,
Борми, ахир унинг баҳоси?
Меҳрингизга бўлай харидор,
Биз ҳаммамиз меҳр гадоси.

Нархи қанча меҳрни, айтинг,
Йўқ, у асло сотилмас пулга,
Дунё талаб савдогарлардек ,
Меҳр излаб чиққанмиз йўлга.
Дуо қлинг яхшилар дилларда иймон бу'лсин,
Эркакми у ё аёл аввало инсон бу'лсин.
Дуо.
Қилинг яхшилар тоғдек бойлик бу'лмасин,
Аммо хар бир одамда буғдойча виждон бу'лсин.
Верю, что настанет время, когда судьба отойдет в сторонку и скажет: "Вам достаточно испытаний. Живите спокойно"
Ғамни ҳам, дардни ҳам кулиб енгаман,
Қўлимдан келгани табассум холос.
Кўксимга мушт уриб додлаб нетаман,
Мен сабр тоғига қилганман ихлос !

Балки чўққисига етмас қўлларим,
Барибир тирмашиб чиқарман албат.
Ахир бир умрга кулмас сўлларим,
Мен ғамга айланиб қолмасман фақат !

Мисқоллаб тераман бахт сўзларини,
Сабр чўққисига ўйиб ёзаман.
Харсанглар кўр қилса ғам кўзларини,
Бир куни шу бахтда хандон кезаман !

Кўксимни куйдирса ғаним, аламлар,
Кулгуни дўстим деб билавераман.
Майли синайверсин жоним ситамлар,
Лабимга табассум илавераман !!!
............... Гул Баҳор......................
Баҳорни соғиндим, райхон исини,
Тонгда шабнам каби кулган юзингни.
Юрагим енголмас кўнгил хисини,
Оҳ, нега қийнайсан муҳаббат мени !
Соғиндим, минг бора айтаман такрор,
Кўксимни музлатар аёзли армон.
Баҳорим қайтақол, мен бўлдим иқрор,
Сенсиз яшолмайман, соғиндим ёмон !
Кун сайин тўкилиб адо бўлябман,
Сочларим битталаб юлмоқда соғинч.
Мен сенсиз қорларга сингиб кетябман,
Изғирин еллардан топмайин овунч !
Соғиндим баҳорни, райхон исини,
Қолмади заррача кўксимда бардош.
ღ ♥ և Օ և Թ ♥ ღ ღ ♥J Օ ՒԼ Թ M ♥ღ
Уксима юрибман согиниб мен хам.
Юзим кулса хам юрак тула гам.
Сенсиз колган хар бир кунимни.
Эслайман эсласам кузим доим нам.
Бахор хам хам яшнатди дилим бир нафас.
Урнин бушатиб бериб ёзга.
Калбимдан жой олди маьюс куз фасли.
У хам бардош бера олмай совук аёзга.
Хар сония хар лахза эслайман сени.
Худди Лайли Мажнунини кутгани каби.
Куркаман айрилик Мажнундек ёлгиз.
Сахроларда сарсон килмасин сени.
Хеч куйинма . . . куйган ёлгиз сен эмас.
Севги хеч бир дилни шод айлаганмас.
Гар севгидан одамлар булса бахтиёр.
Лола ишкдан куйиб ёзмасди бисёр..лола.
Показать ещё