Алҳамдулиллаҳ янги (иккинчи нашр) китобим ҳам дунё юзини кўрди. Шу кунларни кўришга муваффақ қилган Аллоҳимга беҳисоб шукурлар бўлсин! Китобсеварлар бўлса мурожаат қилаверасизлар! Хурмат бн Админ!
Севикли гуруҳингиз, ↶♥Турмуш чорраҳаларида..!Ўқинг,фақат йиғламанг!♥↷ гуруҳига қанча дўстингизни таклиф қила оласиз?
Ушбу гуруҳга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг, гурухга дўстларни аъзо қилиш учун аввал гурухнинг ўзига киринг ва “Пригласить друзей” тугмасини босиб ҳамма дўстларни гуруҳга таклиф қилинг! Шарх ёзиш ва класс босиш ёддан чиқмасин.😊 Ҳаа, айтганча овоз беринг, қанча дўстингизни таклиф қилишга қодирсиз? Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз то, ўзи учун яхши кўрган нарсани, биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бў
#Дониёрбек_Раимжонов_ижодидан Дуо Иймон юртда равнақ ҳукмрон, Ислом билан оботдир Ватан, Иймон аҳли, бир жону - бир тан, Юртимизни тинч қилгин, Роббим! Доно юртда уриш бўлмайди, Ботқоқ тамон юриш бўлмайди, Ноҳақликка буриш бўлмайди, Юртимизни тинч қилгин, Роббим! Кундан - кунга, униб ўсябди, Ривожланиш тамон кетябди, Мақсад сари аста етябди, Юртимизни тинч қилгин, Роббим! Дунёларга донғи тарқаган, Буюкларнинг миски анқиган, Дини эркин Ислом аталган, Юртимизни тинч қилгин, Роббим! Қирғизис
#Дониёрбек_Раимжонов_ижодидан Нокаслик Етим дея бошин силасанг, Оғзи - бурнинг қон қилар экан. Ўн йил тинмай яхшилик қилиб, Бир бор сўксанг, душман биларкан. Шундай «Илон» одам қўйнингда, Яшагани алам қиларкан. Оқибатни зумда унутиб, Ташлагани, алам қиларкан. Ҳақиқатни бир четга суриб, Ноҳақликка оғиб кетаркан. Тилка - пора этиб дилингни, Картмонингни соғиб кетаркан. У нотавон, нодон ёки каст, Ҳеч борига қилмаскан шукр! Биз сабрни дўст тутиб мудом, Бундайларни деймиз: ношукр! Топилади ҳар
#Дониёрбек_Раимжонов_ижодидан Аллоҳдан қўрқинг! Намоз вақти ухлаб ётасиз, Туринг деса эснаб қотасиз, Намозхонга тошлар отасиз, Биродарим, Аллоҳдан қўрқинг! Намоз нурдир ҳаммага фарздир, Ўқимаган умрбод қарздир, Қиёматда надомат арздир, Биродарим, Аллоҳдан қўрқинг! Бенамозлик энг ёмон иллат, Кечирилмас ҳеч қайси миллат, Ўқимасга бир кун берар лат, Биродарим, Аллоҳдан қўрқинг! Намоз нажот, Жаннат калити, Жаҳаннамдан қутилиш бурчи, Ўқимаган, у - надоматчи, Биродарим, Аллоҳдан қўрқинг! Намоз б
ஜ═══════•●•ஜ•●۩۞۩●•ஜ•●•═══════ஜ #Дониёрбек_Раимжонов_ижодидан Кунглим колди. Кунгилим бугун ранжиди ёмон, Озор чекдим сендан хар замон. Рангу рунгим булади самон, Бугун сендан кунглим колди. Юрак хаста тикон санчилар, Хар бир сузинг мени камчилар, Кузларимдан ёшлар томчилар, Бугун сендан кунглим колди. Сабрим чоки тамом сукилди, Хазон каби баргим тукилди, Умидларим сунди йикилди. Бугун сендан кунглим колди. Куй уринма энди булди кеч, Уйламайди юрак сени хеч, Нетай такдир
Айни хакикатдир.
Бир китоб борки...уни узинг ёзгансан...лекин илк бор укиганингда хайрон коласан. Бу Киёмат кунидаги китобингдир. Унга факат яхшиликларни ёзиб бор...!!! Мадина Шукурова киритди...!
- Уч кундан кейин ўлишимни билсам ҳам бўйдоқ ўтишдан уйланмоқни афзал кўраман. © Умар розияллоху анху. ------------------------------------ 😔
Ҳаётни тушунишни истаганим сайин, Аллоҳга бўлган муҳаббатим ошаверди. Кимки дилимни оғритса, ғазаб эмас илм билан жавоб беришни ўргандим!
Сабр, сабр, сабр... Мусибат курмаган инсонни, Сабр хакида гапириши кандай хам осон!
Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди. - Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, - деди. Ўғил бориб, соатсоздан: - Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди. - Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, - деди ота. У ерга борган ўғил дўкондорнинг «беш минг доллар бераман» деган жав
Хурматли азизлар! Бугун жонли эфиримиз Дониёрбек домла огриб колганлиги сабабли колдирилди. Келаси хафта албатта булади, ИншаАллох! Шунинг учун УЗР!
Бу кишининг кўзи ожиз экан. Сўрашяпти: — Кўзинг очилса, нимани кўришни истар эдинг? — Онамни!..😢 Админ киритди.
Бир бойдан сўрашибди: - Сиз қандай қилиб шу даражада бойиб кетдингиз? Бой: - Мен Аллоҳ билан мусобақа ўйнадим. - Ие қандай қилиб, бу нима деганингиз?! - Аллоҳ менга берган неъматлардан одамларга эҳсон қилиб беравердим. Аллоҳ менга яна бераверди. Мен кўпрок бердим. Аллоҳ янада кўпрок берди. Бу мусобақада Аллоҳ ютиб чиқди.
Айтмоқ истаб сизга гапларим. Тентирайман паришон халак. Икки дунё орасин очган. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК... Пок қалб ила жайнамоз олинг. Шайдо бўлсин мингларча малак... Кўзларингиз иймонга бойдир. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ..... Сочларига оқ тушган Онам. Отам учун сўрайман тилак.. Акам ~ укам Опа ~ сингиллар . Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. .... Мусофирлар тақдири баъзан .. Осмон узра ёймоқда фалак. Мусофирлар гурухдошларим. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.... Келинг бугун бир д
Show more
Тиббиёт институтида ўқиганим учун кеч уйланганман. Хирург- онкологман. Қизилўнгач саратони билан оғриган беморларни даволайман. Умид ёлғиз ўғлим. Учта қиздан кейин Аллоҳ орзумизни ушалтирган. У туғилганида роппа- роса қирқ ёшда эдим. Умиднинг томоғи тез- тез оғригани учун роса авайлардик. Айниқса ойиси ҳар доим кўз-қулоқ эди: — Умиджон, совуқ сув ичиб қўйма! — Болам, овозинг бошқача, томоғинг оғрияптими? «Асраган кўзга чўп тушар», деганлари рост экан. Ўшанда Умид ўн беш ёшда эди. — Томоқни очадиган дори олиб келинг, — деди аёлим телефон қилиб. Билдимки, ўғлимнинг яна томоғи оғриган. Ўша куни унинг иссиғи чиқиб, роса безовта бўлди. Укол қилдим. Дори ичирдим. Аҳволи яхшилангандек бўлди. Бир ҳафта ўтиб, у яна қайталади. — Лорга олиб бор. Яхшилаб текширсин, — эрталаб тайинлаб кетдим хотинимга. — Умиднинг гапларига қараб, аллергияси ҳам бор, шекилли, деб манов дориларни ёзиб берди, — кечқурун дорилар рўйхатини қўлимга тутқазди у. — Яхши, олинглар… Афсуски, бу муолажанинг таъсири ҳам узоққа бормади. Бир ой ўтар-ўтмас ўғлим яна овқат ейишга қийнала бошлади. — Ангинангни олдириш керакми, дейман, болам, — дедим юрагим эзилиб. — Эртага олдирайлик, — деди ўғлим зорланиб. Шундагина ўғлимга эътибор берибман. Озиб, ранги бир аҳвол бўлиб қолибди. Оғриқ жонидан ўтибдики, эртагаёқ ангинасини олдиришга тайёр! — Хўпми, дада, ўзингиз олиб борасиз-а? Унга раҳмим келиб кетди. Шўрлик болам… Ота бўлиб, яна ўзим шифокор бўла туриб унга беэътиборман. — Кел-чи, ўзим бир кўрай! Балки яхшилаб даволасак олдириб ҳам ўтирмасмиз. Юзингдан кўриниб турибди — қонинг кам. Анемиясан! Иммунитетинг паст. Қувватлантирадан дорилар беришимиз керак сенга, — шундай дея унинг ёнига ўтириб, иягидан тутдим. — Қани оғзингни оч. Ёруғга қара… Унинг томоғига қараб ҳайратим ортди. Шамоллаш аломатлари кўринмайди. Хаёлимга келган фикрдан юрагим ортга тортди. — Яна қаеринг оғрияпти, ўғлим… — шу саволни беряпман-у, жавобини эшитгим келмасди. — Кўкрагим, мана бу ерим, — у тўшини ушлади. Кўз олдим қоронғулашди. — Қовурғангнинг пасти-чи? — «йўқ», де болам, «йўқ», де, зорланаман ичимда. — Оғрийди. Орқам… умуртқам ҳам оғрийди… Тилим калимага келмай қолди. Хушимдан кетай дедим. У айтган жойларни пайпаслаб кўргани юрагим бетламади. «Йўқ! Фақат бу эмас! Худойим, наҳот ўғлим саратонга чалинган? Ёлғизгина болам, ўғилгинам, эндигина ўн бешга кирган жигаргўшам…» Кўзларим ёшга тўлди. Ўзимни қўлга ололмасдим. Ўкраб юборишим мумкин эди. Шунинг учун ўрнимдан турдим. — Нима гап? — деди бизга анқайиб қараб ўтирган хотиним. — Эртага ангинасини олдирамиз. Рангини қара, шу пайтгача эътибор қилмабман… — шундай дея ётоқхонага йўл олдим. — Дадаси, овқат сузмоқчийдим. Қаёққа? — ортимдан бақириб қолди у. — Ейверинглар. Мен кейин ейман… Миям ишламай қолганди. «Энди нима бўлади? Наҳот ўғлимнинг… наҳот унинг умри ҳисобли? Йўқ! Дунёга сиғмай кетаётгандим. Йўқ! Мен адашдим. Ўзим шу соҳада бўлганим учун менга шундай туюлди. Эртага ишхонага олиб бориб ўзим текшираман. Ҳаммаси ёлғонлигига амин бўламан! Ҳа, мен адашдим!» Шу пайт хотинимнинг овози қулоғимга чалинди: — Суюқ овқатни ҳам еёлмаяпсанми? Ёмон оғрияптими? Вой болам-ей, қачондан буён тузукли овқат емайсан, озғинлигингни қара. Мажбурлаб е. Бу гапдан сўнг бутунлай ўзимни йўқотдим. Секин ётоқхона эшигидан мўраладим. Ўғлим косадаги суюқ овқатни ичишга уриняпти. Лекин ютолмаяпти. Йўталяпти. Эй Худойим, унда учинчи босқич! Наҳот шу пайтгача сезмадим?! Шу ҳолга тушгунча у қанча азобни бошидан кечирган. Мен… шу касални даволайман-ку! Нега ёнимдаги, боламдаги касалликни бошидан сезмадим. Йўқ! Ўзингни бос! Ҳали текшириш керак… Ваҳима қилма! Эрталаб уни ишхонага бошлаб бордим. Ўзим текширтиргани қўрқдим. Шунинг учун ҳамкасбим Комилга тайинладим: — Илтимос, уни текширтириб кел. Ҳамма кўрикдан ўтказ. Рентгенологик, эндоскопик, патоморфологик, ультратовуш… ҳаммаси… Улар келгунча қўлим ишга бормади. Юрак ҳовучлиб ўтирдим. — Эркин Валиевич, Умиджон уйга кетаверсин. Жавоблар эртага чиқаркан… — деди ўғлимни елкасидан қучиб олган ҳамкасбим. — Эртага? — ажабланиб қарадим унга. Бирдан тушундим-у, юрагим «шув» этиб кетди. У Умиднинг олдида гапиришни истамагани учун шундай деётганди. — Ҳайдовчингиз бўш экан, ҳозир Умиджонни қўйиб келади… Мен жонсиз ҳайкалга айландим. Миямга ҳеч нарса келмасди. Тўғрироғи, бу ҳақда ўйлашни, фикрлашни истамасдим. Ҳамкасбим қачон келди, нималар деди қулоғимга кирмади. — Эркин ака? Эркин ака? — охири у мени турткилай бошлади. — Қоғозларни бер, — дея олдим холос. — Эркин Валиевич, ўзингизни қўлга олинг. Ўзингиз шифокорсиз-ку! — Ҳа-а-а! Ўзим шифокорман! Кўр, кар шифокорман! Ёлғизгина болам кўз ўнгимда қизилўнгач саратони бўлиб ўтирибди, билмадим! — негадир унга бақира бошладим. — Деҳқон, чўпон бўлганимда ҳам алам қилмасди! Бошланғич босқич бўлса ҳам майли эди? Энди нима қиламан? Комил, айт! Нима қилай, айт! Нима қилсам уни асраб қоламан? Асраб қолиш мумкинми, ўзи? Нега бундай бўлди? У ҳали ёш-ку! Нима учун? Кечадан буён бўғзимга тиқилиб ётган алам отилиб чиқди. Мен Комилни қучиб йиғлай бошладим. У мени овутолмасди. Мен бир оми, саводсиз бўлсам экан, хабарим йўқ бўлса экан, овутса… Афсус, мен ҳаммасини биламан… Бечора ўғлим шу пайтгача қанча азоб чеккан… Мен ғофил банда… Нега билмадим? Нега сезмадим? — Унда учинчи босқич тўғрими? — сўрадим охири. Қоғозларга қарагим ҳам келмасди. — Ҳа, — Комил кўзларини олиб қочди. — Ўсма қаерда? Юқоридами, ўртадами, пастда? Комил хўрсинди. — Пастдами? У бош чайқади. Унга тикилиб туриб кўзим тинди… * * * Кўзимни очганимда беморлар хонасида ётардим. Демак, хушимдан кетибман. Йўқ, ухлагандирман, балки… Ҳа, ухлаганман! Даҳшатли туш кўрибман… — Комил, ёмон туш кўрибман… Тушимда ўғлим… Худога шукур туш экан… — Эркин Валиевич? Қанақа туш? — Тушимда Умиджон саратон бўлганмиш… — бу ёлғонлигини билардим, аммо шундай бўлишини истаганим учунми, жуда ишонгим келарди. — Эркин ака? Ўзингини қўлга олинг… Бу туш эмас! Сиз ўзингизни қўлга олишингиз, оилангиздагиларга суянч бўлишингиз лозим… — Йўқ, Комил… Бардошим етмайди. Унинг кўз ўнгимда сўниб боришига чидолмайман! Азобланишини кўтаролмайман! У менинг болам, ёлғизгина ўғлим! — Қанча тез даволасак, шунча яхши. Буни ўзингиз ҳам биласиз! — Онасига нима дейман? Ўзига- чи? Улар бирдан билади. Ахир уйда ҳар куни шу касаллик ҳақида гапирганман. Беморларимнинг аҳволини айтиб берганман… — Наҳот, шу пайтгача сезмадингиз? — Шуни айт. Унинг томоғи оғрирди. Онаси иссиқ-иссиқ овқат едирарди. Бефарқлик қилибман-да. Овқат еётганда йўталиб, ютолмай қолган пайтлари ҳам бўлган, аҳамият бермаганман. Бу касаллик кексаларга хос деб юрганман-да! Ёшларда кам учрайди- ку! — Ҳа, Умиджоннинг ёшида кутилмаган ҳол… — Энди нима қиламан, Комил?.. — Ўсма пастки қисмда. Кимё даволаш қийин кечади. Фойдаси ҳам кам. — Операция ундан-да, оғир… Эй, Худойим, бу нима кўргулик? — Амаллаб нур билан даволаймиз. Умиджон ёш, ҳали кўрмагандай бўлиб кетади, — Комилнинг айтаётган гапига ўзи ҳам ишонмаётгани сезилди. — Умиджонга курс даволашни қўлласак бўлади. Икки курс нурлантиришдан сўнг ўзингиз операция қиласиз… — Йўқ! Ундай қилолмайман! Мен ўз ўғлимни операция қилолмайман… — Бошқа иложингиз йўқ. Энг тажрибали жарроҳ — ўзингиз. Наҳот ўғлингизнинг ҳаётини бошқа бировга ишониб топширсангиз… Комил билан кейин нималарни гаплашдим, ёдимда йўқ. Ўша куни кечга операция бор экан. Диққатимни жамлаёлмаслигимдан қўрқиб кирмайман, дедим. Аммо беморнинг яқинлари йиғлаб туриб олди. Кўз олдимга яна Умиджон келди. Мижозимнинг изтироби меникидан кам эмас. Аммо уларнинг битта ютуғи — улар менга ишонади, мендан умид қилади. Мен-чи? Мен кимга суянаман? Ўша кунги операция муваффақиятли чиқмади. Тўғри, беморим тирик. Аммо аҳволи… Унинг икки ё уч кунлик умри қолган. Буни яқинларига қандай айтаман? Авваллари айтаверардим. Шифокор сифатида дийдам қаттиқ эди. Энди-чи? Мен ҳам кўпроқ умидвор отага айландим. Уларнинг дардига шифокор эмас, жабрдийда сифатида қараяпман. Уйга зўрға кириб келдим. Хотиним югуриб келди: — Умидни нега лорга олиб бормадингиз? Унинг юрагини ёриб, ўша қуриб кеткур, шифохонангизга олиб борибсиз? Бечора ўғлим келиб йиғлади… Адойи тамом бўлдим. Энди нима дейман? Ўғлим йиғлабди. Демак, касалини билган… — Хотин, мен чарчадим. Операциядан келяпман. Дам олмоқчиман. — Операциядан келаётганингизини биламан. Умидни нега у ёққа олиб бордингиз? — Бизнинг аппаратлар яхши. Аниқ кўрсатади. Дори, иссиқ овқат бераверганингдан томоғи яра бўлиб кетибди. Эртадан ўзим даволайман! Шундай дея тўғри ётоқхонага кирдим. Кечаси билан ухлай олмадим. Ўғлим чекадиган азобларни кўз олдимга кетириб, изтиробга тушардим. Нега Аллоҳ мени ғафлатда қолдирди? Қайси гуноҳим учун ёлғизгина ўғлимга бу дардни берди? Мана шу саволлар, оғриқли хаёллар гирдобида икки ойни ўтказдим. Бу вақт ичида Умиджон икки курс даволанди. У ҳам, хотиним ҳам негадир мени бошқа саволга тутмади. Хотинимнинг одамовироқ бўлиб қолганинининг ўзи унинг ҳолати айтиб турарди. Ўғлим эса бардошли чиқди. Оғриқу бехузурликларга чидаб берди. Аммо кучли дори-дармонлар, нур ўз ишини қилган, бечора ўғлимнинг суяги қолганди холос. Сочлари, қошлари ҳам анча тўкилганди. Икки-уч ҳафтадан сўнг уни операция қилиш лозим. Аммо қандай? Қандай қилиб ўз ўғлимнинг, яккаю-ягонамнинг бўғзига тиғ тортаман? Бирор жойига тикон кирса, юрагим зирқирайди-ку! * * * Ўша кун ҳам келди. Мен ўзимни босолмасдим. Уни қандай операция қиламан? Қўлларимга ҳозирдан титроқ киряпти. — Агар қўрқсангиз, бир ҳафтага кечиктирамиз. Чет элдан хоҳлаган профессорингизни чақирасиз, — Комил ҳолатимни кўриб шу қарорга келганди. — Йўқ! Мен уни ҳеч кимга ишонмайман! Ҳолатини ўзим, ўз кўзим билан кўришим керак. Ана шунда даволашим осон кечади, — мен қатъий қарорга келгандим. Аллоҳга минг илтижо билан иш бошладим. Ўғлимнинг аҳволи мен ўйлагандан ҳам ёмон экан. Буни билгач, ўзимни қўлга ололмай қолдим. Мени қалтироқ босганди. — Эркин Валиевич! Сизга нима бўлди? — ёрдамчим шошиб қолди. Комил яна жонимга оро кирди: — Ўз ўғлингизнинг ҳаётига зомин бўлмоқчимисиз? Бу — Умид! Эсингиздан чиқарманг! Ўзингизни қўлга олинг! Бошқа беморлар соғлиғи учун ўн чандон курашган бўлсангиз, ўғлингиз учун юз чандон курашинг! Сиз отасисиз! Бу гаплардан сўнг бошимга тўқмоқ теккандек бўлди. Жон-жаҳдим билан ишга киришдим. Ўғлимнинг ҳаёти учун курашишим керак ахир! Операция муваффақиятли чиқди. Аммо… тажрибамдан биламанки, Умиднинг аҳволидаги беморлар беш йилдан ортиқ яшамайди! Эй Худойим, мен бунга чидолмайман! Наҳот, ўғлим йигирмага ҳам киролмайди? Беморларимнинг яқинларига бемалол «унинг саккиз ой, бир йил умри қолган», деб айтаверардим. Уларни қанчалар азобга қўйганимни энди тушуняпман. * * * Тинимсиз дори-дармон, парвариш билан Умид уч йил яхши юрди. Кейин яна орқага кета бошлади. Даҳшатга тушдим. Умид қиладиган ҳеч нарсам қолмаганди. Ғамга ботиб қолдим. Кимдир менга ёрдам беришини, кўнглимни кўтаришини истардим. Одамлар менинг олдимга умид билан келарди. Бир оғиз гапимдан тасалли топиб қайтарди. Мен-чи? Мен кимдан нажот кутай? Бошимни қаерга уришни билмай юрганимда Ҳаж мавсуми бошланиб қолди. Миямга келган фикрдан қувониб кетдим. Ўғлимни Ҳажга олиб бораман. Зам-зам сувидан ичираман, муқаддас Каъбада туриб иккаламиз дардига шифо сўраймиз. Шу хаёлда намоз ўқишни ўргандим. Кўплаб дуоларни ёдладим. Ўғлим ҳам мен билан бирга-бирга ўрганди. Иккаламиз илк бор масжидга кирганимизда, саждага бош қўйганимизда шу қадар қалбим таскин топдики, буни таърифлаб беролмайман. Ўғлим ҳам анча тетик бўлиб чиқди. Бизга қўшилиб онаси ҳам ибодат қиларди. Ҳажга ҳужжат тўғирлаётиб у ердагиларнинг гапидан ўйга толдим. Бу муқаддас сафарга ҳалол пул билан бормоқ керак! Менинг топганларим ҳалолми? Ўлим остонасидаги беморларимдан операция учун пул олганман. Йиққан-терганим шу пуллар эвазига келган. Уларни ҳалол деб бўладими? Наҳот охирги умидим ҳам пучга чиқса? Эй Худо, нега мендан марҳаматларингни аяйсан? Туни билан юрагимни ғам кемирди. Эртасига яна ўзимни қўлга олишга интилдим. Бу борада илмлироқ кишига маслаҳат солдим. — Ҳадя қилиб беришган бўлса бошқа гап эди… — деди у ҳам ўйга толиб. — Аммо сиз кўнглингизни чўктирманг. Ўғлингиз ва сизнинг номингиздан кетаётганларга айтиб, пайғамбаримизга салом йўллаймиз. Зам-зам сувидан келтирамиз. Қалбим яна ишончга тўлди. Аллоҳнинг марҳамати кенглигига ишондим. Кейинги йил ҳалол пул топиб, ўғлимнинг ўзини бўлсаям Каъба зиёратига юборишни ният қилдим. Ҳожилар келтирган шифобахш сувдан ният қилиб, ўғлим тўйиб-тўйиб ичди. Шу баробарида унга фақат касалнинг чекинишига ёрдам берадиган озиқ-овқат берардик. Умиджон яна аста-секин соғлигини тиклай бошлади. Иккинчи бор ўтказган кичик операциядан сўнг у бутунлай соғайди, десам ишонаверинг. — Дадажон, мен соғайиб кетаман! Қўрқманг, ўғлим ўлиб қолади, деб қўрқманг! Мен авваллари ўлимдан қўрқардим. Энди қўрқмайман! Биз кўпчиликмиз, наҳот битта касалликни енголмасак… Мен, ойим, сиз тинмай курашяпмиз. Яна… Парвардигор бор! У бизни ноумид қилиб қўймайди, — операциядан чиққан Умиджонинг бу гапларидан йиғлаб юборган бўлсам-да, тасалли олдим. Ҳозир у йигирма икки ёшда. Уйлантириш тараддудидамиз. Унинг хасталиги менга катта ибрат бўлди. Ҳозир беморларимдан ҳеч нима таъма қилмайман. Қилган гуноҳларимдан тавбадаман. Ҳалол топганим — маблағимдан шу йил Худо хоҳласа, Ҳаж сафарига бориб келмоқчимиз. Бу ҳам амалга ошишига ишонаман. Мадина Шукурова киритди...!
М Х Х Муйдинов
26 Apr 2019
Саломат булинг зур йозипсиз
  • 2
Улугбек Xалилов
26 Apr 2019
Илохим ниятингиз амалга ошсин
  • 1
А А
26 Apr 2019
  • 1
Farzandim Baxtim
26 Apr 2019
Togrisi kozimga yow keldi farzandlarimizni umri uzoq bolsin iloyim
  • 7
Faqat sabr
26 Apr 2019
Inshaa alloh.
  • 1
Муслимакизни Онажониси
26 Apr 2019
Ассалому Алейкум, бу хикоями еки болган вокеами, йиглаб укидим, жудаям тасирликан. Иллойим фарзандларимизи сог болишсин.
  • 3
Дил Афруз
26 Apr 2019
Allox buyuk zot cin kalbden sorsangiz berguvçi
  • 4
Akmaljon Obid Ugli
26 Apr 2019
Assalomu aleykum! "Alloh" karomati! Biz medidsinaga 9qiymizmi? Prafessor nauk b9lamizmi? Faqatgina "Alloh" ni aytgani b9ladi! Ilohim! Yaxshi kungalrga etkazsin!
  • 2
Махмуда ))))
26 Apr 2019
МащаАллах
  • 3
Бу дунёга бегона Дил
26 Apr 2019
Ассалому алайкум! Менинг ёлгизгина углимнинг исми хам Умиджон! Аллохим фарзандларимизни ёмон кузлардан,шифоси йук дардлардан узи асрасин!
  • 5
Феруза Феруза
26 Apr 2019
Ассалому алайкум авалом бор  хамамиз сог булайлик бизнинг бахтимизга фарзандларимиз хамиша сог булиб узларидан купайсин,
  • 3
Нигора Рахимова
26 Apr 2019
Оллох буюк .Илохим хамма ниятига етсин
ИНШААЛЛАХ ....
  • 1
Саида Нарметова
27 Apr 2019
Оллох шифо берсин барча беморларнинг дардига.
  • 2
Саида Нарметова
27 Apr 2019
Оллох шифо берсин барча беморларнинг дардига.
  • 1
ДАРИТЕ ЛЮДЯМ ДОБРО
27 Apr 2019
Эзъгу ниятлариз амалга ошсин илохим Углингизни шифо топганлари чин булсин Омин
  • 0
Xursandbek Ruzimov
27 Apr 2019
Oxiri nima bilan tugarkan deb rosa qiziqib uqib utirgandim.  Sungi qatolari shunchalar tasirli ekan kuzlarimdan shashqator yoshlarni zurga tuxtatdim.
  • 0
САРДОР ЖАСУРОВ
28 Apr 2019
Оллох буюк зот....!.
  • 0
Bibisora Xasanova
28 Apr 2019
Оллохга. Шукр.   Шукурда. Болайлик
  • 0
Log in or sign up to add a comment