ЮРАККА ҚУЛОҚ СОЛ... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️ Чарчама, дунёнинг ҳодисотидан, Ҳаммага тарқатар, у бисотидан, Юракка қулоқ сол, ундан ол ибрат, Қара, у тушмайди, учқур отидан! Юракка қулоқ сол, тубида не ғам, Унсиз дукурида хаёт мужассам, Эзгуликка томон чорлаб туради, Унинг изми ила қўйгин сен қадам... Юракка қулоқ сол, қўй,  уни эзма, Туйқус хаёлларда ноумид кезма, Лаъин қўлидаги қалами ила Юзига маҳзунлик суратин чизма... Юракка қулоқ сол, уни авайла, Солиҳ амалларинг заҳира айла, Бир куни чарчайди, у ҳам бегумон, Чин дунё саҳнига ўзингни шайла... Чарчама, дунёнинг ҳодисотидан, Ҳаммага тарқатар, у бисотидан, Юракка қулоқ сол, ундан ол ибрат, Қара, у тушмайди, учқур отидан! Юракка...  
❌Росулуллоҳ алайҳиссалом дедилар: Аллоҳ таборака ва таоло эрига ношукрлик қиладиган аёлга қарамайди. Ҳолбуки у эридан беҳожат эмас. Насоий ривояти
Сизга ёмонлик қилганларнинг ёмонлигини кечиринг. Сиздан алоқани узган қариндошлар билан боғланинг, сизни бирор нарсадан маҳрум қилганларга улашинг, сизга ёмон муомила қилганларга яхши муомилада бўлинг. Шунда сурур ва ҳаловат топасиз. Аллоҳнинг раҳмати Буюк ва ёрдами яқиндир.
  • Класс
🌹Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ! 🌺Хайрли тонг, Азизлар!🌸 💐Аллоҳим хонадонимиздан файз, оиламиздан тотувлик, ризқимиздан барака, тилларимиздан зикру-дуо, қалбимиздан меҳр-оқибатни аритмасин! 🤲 Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!🌷
  • Класс
🤔 У -- Ўзи жуда арзон туради... 🌞 У - Қалбларни Қуёш мисоли ёритади...! 🌺 У - Атрофингизга самимий инсонларни кўпайтиради...! 💪 У - Ғайриихтиёрий, мўъжизавий куч бағишлайди...! 🙆‍♂️ У - Ўзингизга бўлган ишончингизни орттиради...! 😊 У - Ҳаётга бўлган қарашларингизни ўзгартиради...! 🕺 У - Сизни мувафаққият сари етаклайди...! 😇 Уни ҳамрох қилишни одат қилган инсонларга омад кулиб боқади...! 🗝 У - барча эшикларни очувчи мўъжизавий калитдир...! 💌 Уни ҳадя этган инсон қалбларда қолгувчидир... 🤔 Хуллас рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин, бу нималигига қизиқиб қолдингизми...?! 😇 БУ - ҚАЛБДАН ЧИҚҚАН САМИМИЙ ТАБАССУМДИР! 🌹🌹🌹 ✨꧁♫︎🌹💕 Одно безориси 💕🌹♫︎꧂
Сезармисан? сени дея олисларда, Нигохимни йўлларинга тикавердим. Хар нафасда умид қилиб дийдорингдан, Яратгандан ёлғиз сени сўрайвердим. Тунлар тушда, кундуз яшар хаёлимда, Орзуларга,умидимни боғлайвердим. Тонгда майин кўксим узра ўйноқлаган, Хар бир эсган саболардан сўрайвердим. Олов каби ёнаётган юрагимни, Суръатинга боқиб, яна ёқавердим. Ёнсамхамки хижронгни ўчоғида, Азоблардан сени жоним сўрайвердим. Кундан кунга,ошиқ бўлдим девонадай, Севмайман деб,қайта қайта севавердим. Келавердинг хаёлимга парвонадай, Хаёлда хам тинмай сени сўрайвердим. Сўрайвердим, сўрайвердим, этиб нола, Бу қалбимни гунохларга кўмавердим. Сен ўзгани ёрисанку, мен начора, Яратгандан яна сени сўрайвердим.
  • Класс
Показать ещё