Суннатга эргашиш Оёқ кийимини биринчи бўлиб чап оёғига кийган киши суннатга зид бу ишини тўғрилаш учун уни ечиб ташлаб, ўнг пойидан бошлаб кийиши лозим. Абул Фазл Абдурраҳим ибн Ҳусайн Ал-Ироқий (806 ҳ./1403 м. йили вафот этган). "Тарҳут-тасриб", 8-жуз, 132-бет.
Баъзи дўстлар овқатга ўхшайди, уларга ҳар вақт муҳтож бўласан. Баъзилари дорига ўхшайди, уларга фақатгина бемор бўлган вақтинг муҳтож бўласан. Баъзилари эса дардга ўхшайди, уларга ҳеч қачон муҳтож бўлмайсан. Д. Иброҳим Фақий.
Тарк қилинган набавий насиҳат Абу Яъло ривоят қилган ҳадисда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу дедилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарни учратиб қолиб: - Эй Абу Зар, сени бажарилиши енгилроқ ва тарозида оғирроқ бўлган икки амалга йўллаб қўяйми? - деганларида: - Ҳа, (йўллаб қўйинг), ё Росулуллоҳ, - деди. - Гўзал хулқли ва узоқ сукут сақловчи бўл! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, одамлар шу иккисининг мислича (гўзал) амал қилишмайди, - дедилар". (Ибн Аби Дуня, Табароний ва Баззор ривояти, Албоний ҳасан деган)
Қайсики ишни деб Намозни кейинга сурсам ўша иш юрмади. Қайсики ишни Намозни деб кейинга сурсам ўша иш югуриб кетди. Намозни адо қилиш учун тўхтаган пайтингда атрофингдаги ҳаёт тўхтаб қолмайди. Сен намозга машғул бўлган пайтингда Аллоҳ ишингни тадбирини Ўз тасарруфига олади.
Гўзал хотима қандай бўлади?! Олимлар: "Ким соғлик пайтида Аллоҳдан бошқа нарсага машғул бўлса, ўлими пайтида Аллоҳни зикрига машғул бўлиш қийинлашиб қолади. Албатта бунда Аллоҳнинг марҳаматига лойиқ бўлмаса!" деб айтишди.
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан машҳур обид Маъруф Ал-Кархий ҳақларида "у кишининг илми борми?", деб сўралди. Шунда имом Аҳмад: “Маъруфда энг катта илм бор, у ҳам бўлса Аллоҳдан қўрқиш!” , деб жавоб бердилар.
Показать ещё