__Ҳаёт шундай яралган,
_Ким бойвачча ким ғариб.
_Кимлар олисга кетган,
_Ўз бахтини ахтариб.
_Ким ночору ким бемор,
_Даво истар дарди бор.
_Ҳаёт шундай дилозор,
_Номарди бор марди бор.
_Ким чиройли яралган,
_Аммо кўзларида нам.
_Бу беш кунлик дунёнинг,
_Доим нимасидир кам.
_Кимдир кўрган хиёнат,
_Ўзи севган ёридан.
_Шу инсонга ишониб,
_Кечган эди боридан.
_Кимлар бола чақам деб,
_Ёт элларда сарсондир.
_Шу жужуқлар бўлмаса,
_Ҳаёт қадри арзондир.
_Кимлар яшар Отасиз,
_Кимлар эса хор қилар.
_Отанг борми шукр қил,
_Улар йўқдан бор қилар.
_Кимлар Она пойига,
_Гул тўшайди хар онда.
_Кимлар Онасиз қолиб,
_Йиғлаб юрар армонда.
_Кимлар ўзин дунёнинг,
_Устунидай тутади.
_Б