Ҳажга борган афзалми ёки Ҳажга бориш учун тўплаган пулини эҳсон қилган афзалми? Баъзи бир одамлар Ҳажга бориш ўрнига шу пулни эҳсон қилган яхши деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда шундайми? Нега энди хайр-эҳсон албатта Ҳаж ҳисобидан бўлиши керак? Бир маҳалладан бир йилда битта ёки кўпи билан иккита одам Ҳажга боради. Шу йилни ўзида 20 ёки 30 та одам спиртли ичимликлар қўйиб, дабдабали тўй қилади. Нега ҳамма шу бир дона Ҳажга борадиган одамга Ҳажга борма, эҳсон қил дейди, лекин ҳеч ким 20 ёки 30 та одамга тўйни ихчамроқ қилиб, тежалган маблағни эҳсон қил демайди? Бир маҳалладан бир йилда бир одам Ҳажга борса, шу бир йил ичида 10-15 та одам ундан кўп маблағ сарфлаб, Дубайга, Туркияга, Бали ёки Малайзияга боради. Нега одамлар Ҳажга борма, эҳсон қил дейди лекин, Балига борма, эҳсон қил демайди? Нега эҳсон ҳам, йўлни таъмирлаш, кўприк қилиш, сув чиқариш, кўчани асфальт қилиш ҳам айнан Ҳажга бормаслик эвазига бўлиши керак? Одам нима қилса, қилсин Ҳажга бормаса бўлдими? Фалон-фалон ҳаром ишларни қилаётган одамлар, шу ишларни қилманглар, шуни ўрнига эҳсон қилинглар дейдиган биронта ҳимматли одам борми? Ҳажга кетаётган одам ҳар сафар машинасига бензин ёки газ қуйганида, йўл солиғини тўлайди. Қонун бўйича кўчалар мана шу пул ҳисобидан асфальт қилиниши керак. Ҳажга борма, кўчани асфальт қил дейишга журъати етган мард шу йўлни асфальт қилишга мутасадди бўлган одамга, эй ҳаромхўр, халқни пулини ўз жойига ишлат, йўлни асфальт қилиб қўй дейишга нега журъати етмайди? Нега бутун оламларни яратган Аллоҳ фарз қилган амалга қарши гапиришга журъати етадиган одамни бугун бор, эртага йўқ бўлган бир кичкина амалдорчага қарши гапиришга журъати етмайди? Ҳажга борма, у қил, Ҳажга борма бу қил дейишга журъат қилаётган одамлар Кимга ва нимага қарши гапираётганини бир тафаккур қилиб кўришлари керак. Ҳажни ким жорий қилган? Сени Ҳажга борма дейишга ҳаққинг борми? Ҳажга ёки Умрага борган одам дуолар шак-шубҳасиз қабул бўладиган жойларда дуо қилади. Бир ўзини дуо қилмайди. Оиласини, маҳалла-кўй, қўни-қўшни, қуда-анда, қариндош-уруғ, элу-юрт, ҳамма-ҳаммани дуо қилади. Ана ўшалар қаторида сени ҳам дуо қилади. Қаердан биласан, эҳтимол айнан шу дуолар барокатидан юртга барака келаётгандир? Қаердан биласан, эҳтимол айнан шу дуо сабаб сени бошингдан биронта бир бало аригандир? Ҳажга борма у қил, Ҳажга борма бу қил дейиш ўрнига, Ҳожи ака, дуоларингизда бизни ҳам эслаб қўйинг деганинг ўзинг учун яхшироқ эмасми? Миллиард-миллард доллар пули бор одамлар бор, дининг нима десанг, ислом дейди, лекин пешонаси сажда кўрмаган. Аллоҳ ўзи суйган бандасига пешонасини саждага қўйишни насиб қилади. Ибодат бу мажбурият эмас, ибодат бу бахт. Бу бахтга эришган одамларни кўрганда уларни ҳавас қилиш керак. Ё Аллоҳ, менга ҳам шундай бахтни насиб қилгин деб Аллоҳдан чин ихлос билан сўраш керак. Ҳар бир иш чин ихлос билан, ишонч билан қилинган ниятдан бошланади. Ният қилишдан аввал ҳавас қилинади. Ҳаж ёки Умрага бориб келган одамларга ҳавас билан қараш керак. Гап пулда эмас. Яна айтаман, миллиард-миллиард доллар пуллари бор, мусулмонликни даъво қиладиган одамлар бор, Каъбани бориб кўришни, тавоф қилишни қўйинг, ҳатто телевизорда қачон кўргани ҳам эсида йўқ. Агар пули бор одам борадиган бўлса, улар ҳар йили борар эди, ваҳоланки, бирон марта Каъбатуллоҳни тавоф қила олмай ўтиб кетишяпти. Ҳажга ҳам, Умрага ҳам бойлик билан борилмайди. Таниш-билиш билан борилмайди. Насиб билан борилади. Ният билан борилади. Ихлос билан борилади. Шундай ҳис-туйғулар борки, уларни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Сўз ожиз. Мўмин-мусулмон одам Мадинаи-Мунавварага бориб, Расулуллоҳ Саллолоҳи алайҳи васалламни масжидларида бошини саждага қўйиб йиғлаганида, қалби Расули акрам Саллолоҳи алайҳи васалламга бўлган муҳаббатга тўлиб-тошганида, руҳияти Расулуллоҳ Саллолоҳи алайҳи васалламнинг руҳоний олами билан боғланганида туйган туйғуларини сўз билан ифода қила олмайди. Одам алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом, Исмоил алайҳиссалом каби пайғамбарлар қадамлари етган ерга қадам қўйганда, Расули акрам Саллолоҳи алайҳи васаллам ўз кўзлари билан кўрган Каъбаи муаззамага кўзи тушганда ич-ичидан йиғи отилиб чиқиб келади, Расули акрам ўз қўллари билан ушлаган Каъбага қўли текканда қалбидан қандай ҳис-туйғулар ўтади, буни ифода этишга сўз ожиз. Бу ҳис-туйғуларни фақат ва фақат ўша жойларга борган, ўша ибодатларни қилган одамларгина тушунадилар. Бошқа одам бу ибодатларни лаззатини билмайди. Ақлли одамлар билмаган нарсалари тўғрисида гапирмайдилар. Ҳаж ёки Умрадан келаётган одамларни кутиб олгани аэропортга чиқиб, кутиб турганда кўзимизда ёш билан Аллоҳдан бизга ҳам Байтуллоҳни тавоф қилишни насиб этгин деб сўраганмиз. Масжидда фалончи-фалончилар Ҳажга кетмоқда, келинглар уларни ҳаққига дуо қилайлик дейилганида кўзимизда ёш билан кузатиб, дуолар қилганмиз. Қалбимизда ҳавас ва соғинч билан, кўзимизда ёш билан йиллар давомида дуода бўлганмиз. Қаерда ёши улуғ одамни кўрсак, қаерда аҳли-имлни кўрсак, дуо сўраганмиз. Холис ният билан сўраб қилган дуоларимизни ижобат қилган Аллоҳга ҳамд ва санолар бўлсин. Айтмоқчи бўлганим, Ҳажга борма уни қил, Умрага борма буни қил дйиш ўрнига, холис ният билан сўрайлик, ўзини Байтига такрор-такрор бориб тавоф қилишни насиб этсин. Ҳожиларимизни дуолари ижобат бўлиб, элу-юртимизга файз ва баракот ёғилсин. Балолар кўтарилиб, тинчлик-хотиржамлик, офиятда яшаш насиб этсин. Ҳавас қилган, ният қилган ҳар бир мўмин-мусулмон бандага Аллоҳ ўз Байтини тавоф қилиш бахтини насиб этсин. © Абдукаххор Иминохунов
Comments 25
Likes 95
Эллик учинчи гуноҳи кабира ✨Зино✨ Аллоҳ таоло бандаларини зинога якинлашишдан ва зинога сабаб буладиган ишлардан қайтариб шундай дейди: «Зинога якинлашманглар! Чунки бу бузукликдир ва энг ёмон йўлдир» (Ал-Исро сураси, 32). «Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга дуо-илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳак ўлдирмаслар хамда зино килмаслар. Ким мана шу (гунохлардан биронтасини) килса, укубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу колур» (Фуркон, 68-69). «Зинокор аёл ва зинокор эркак- улардан ҳар бирини юз даррадан уринглар...» Бундан ташқари улар бир йилга шаҳарларидан бадарға қилинадилар. Бу ҳақда саҳих ҳадис ворид бўлган. «Агар бўлсангизлар, Аллоҳнинг (бу) хукмида (яъни, зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат (туйғулари) тутмасин!» Агар сизларнинг Аллоҳга ва охират кунига бўлган иймонингиз хакиқий бўлса, у ҳолда секинрок ёки камрок уриш билан Аллоҳнинг зинокорларга белгилаган жазосини бекор қилманглар. Уларга раҳмингиз келмасин. Чунки зинокор раҳм- шафқат кўрсатишга арзимайдиган ярамас, тубан жиноятчидир. «Уларнинг азобланишига бир тоифа мӱминлар гувоҳ бўлсинлар!» (Нур сураси, 2). Шунда жиноятчилар ҳам жисман, ҳам руҳан қийналадилар. Бошқалар ҳам одамлар орасида шармаңда бўлишдан кўрқиб, бу қабих ишдан ўзларини тиядилар. Чунки айримларга жазоланишдан кўра, шарманда бўлиш кучлирок таъсир қилиши мумкин. Уламолар айтадилар: «Мазкур жазо буйдок - оила курмаган зинокорларга тааллуклидир. Агар зинокорлар оилали ёки илгари оила курган бўлишса, улар тошбўрон қилиб ўлдириладилар. Пайғамбар соллаллоҳу суннатларида бу хукм ўз ифод жазоларини олмасалар ва тавба қилмай ўлсалар, у дунёда дӱзахда олов-қамчилар билан азобланадилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зинокор зино килаётган вақтида мӱмин бўлмаган ҳолида зино қилади. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мӯмин бўлмаган ҳолида ўғрилик қилади. (Ичувчи) хамр ичаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида ичади» (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам айтадилар: «Агар киши зино қилса, иймон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Аrар (зинодан) бош тортса, иймон унга қайтади» (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривояти). Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки зино қилса ёки хамр ичса, худди инсон бошидан кўйлагини ечиб олгандек, Аллоҳ ундан иймонни ечиб олади» (Ҳоким ривояти, саҳих ҳадис). Расулуллох соллаллоху алайхҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одамга қиёмат кунида Аллоҳ гапирмайди, уларни (гунохларидан) покламайди, уларга қарамайди ва уларга аламли азоб бўлур. (Улар) зинокор кқария, ёлғончи подшох ва мутакаббир камбағал» (Муслим, Насоий ривояти). Самура ибн Жундаб розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туш кўрдилар. у зотнинг олдиларига Жаброил ва Микоил алайҳиссаломлар келишди. Набий айтадилар: «Йўлга тушдик ва тандирга ўхшаган нарса олдига келдик. Ундан шовкин-сурон эшитилиб турарди. Қарасак, унинг ичида ялонғоч эркак ва аёллар бор экан. Уларга тагларидан олов келиб тураркан. Олов келганда, қичкирар эдилар... Тандирга ўхшаган бино ичидаги яланғоч эркак аёллар зинокор эркак-аёллардир» (Бухорий ривояти). Зинокорлар қиёматга қадар мазкур азобга гирифтор бўлурлар. Аллохдан афв ва офият тилаймиз. Ато (раҳимахуллох) жаҳаннам ҳақидаги: «Унинг еттита дарвозаси бўлур» (Хижр сураси, 44), оятининг тафсирида шундай дейдилар: «Бу дарвозаларнинг энг ғам-ташвишлиси, кайғулиси, энг иссиғи ва энг бадбўйи- билатуриб зино қилган зинокорлар кирадиган дарвозадир». Макҳул Димашқий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Дӱзах аҳлига жуда ҳам бадбўй ҳид келади. Шунда улар: «Биз бу ҳиддан кўра сассикрок, бадбўйрок ҳидни ҳидламаган эдик», дейишади. Уларга: «Бу зинокорлар фаржларининг ҳидидир», дейилади. Тафсир имомларидан бири Иибн Зайд (раҳимаҳуллоҳ) айтганлар: «Аникки, зинокорлар фаржларининг ҳиди дўзах аҳлига озор беради». Ривоят қилишларича, шайтон кўшинларини ер юзига юбора туриб: «Кайси бирингиз бир мусулмонни йўлдан оздирсангиз, унинг бошига тож кийдираман», дейди. Уларнинг энг фитнакорроғи шайтонга энг яқини бўлади ва унинг олдига келиб: «Фалончини васваса қилаверган эдим, охири хотинини талоқ қилди», дейди. Шайтон: «Ҳеч иш қилмабсан, у якинда бошқасига уйланиб олади», дейди. Сунг бошқаси келиб: «Фалончини васваса қилаверган эдим, охири уни биродари билан уриштириб кўйдим», деганида, у: «Хеч иш қилмабсан, яқинда қайтадан ярашиб олади», дейди. Сунгра бошқаси келиб: «Фалончини тинмай васваса қилган эдим, охири у зино қилди», дейди. Шайтон: «Жуда зўр иш қилибсан», деб уни ёнига чорлайди ва бошига тож кийдиради. Шайтон ва қўшинларининг ёмонлигидан Аллоҳ сақласин. Абу Ҳурайра розийаллоху анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Иймон бир либосдирки, Аллох уни хохлаган кимсасига кийдиради. Агар банда зино қилса, ундан либос ечиб олинади. Борди-ю тавба қилса, унга (иймон либоси) қайтарилади» (Абу Довуд, Термизий ривояти). Абу Мусо розийаллоҳу анху айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ичкиликка муккасидан кетган ҳолда вафот этса, Аллоҳ азза ва жалла уни «Гувта» дарёсидан суғоради», дедилар. «Гувта» дарёси нима?» деб сўрашди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У фоҳишаларнинг фаржларидан оқадиган дарё бўлиб, унинг бадбўйи дўзах ахлига озор беради», дедилар» (Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти). Яъни, дўзахда фоҳишаларнинг фаржларидан қон, йиринг оқади. Сўнг маст қилувчи ичимликни ичишга одатланиб колган кимсалар шу жирканч ичимлик билан «сийланадилар». Ривоят килишларича, жаҳаннамдаги бир водийда илонлар бўлади. Ҳар бир илоннинг йӱғонлиги туянинг бўйнидек бўлиб, улар намозни тарк қилувчиларни чақадилар. Уларнинг заҳари инсон жисмида етмиш йил ўз таъсирини кўрсатади. Сўнг унинг гуштлари шалвираб тушади. Жаҳаннамда «Жуббул ҳузн» (кайғу ўраси) деб номланган яна бир водий бўлиб, у илон ва чаёнлар маконидир. Ҳар чаён хачирдек келади. Унинг етмишта ниши бўлиб, ҳар бир ниши заҳарга тӳла. У зинокорни чақиб заҳарлайди. Унинг оғриғи минг йил азоб беради. Сўнг зинокорнинг гўштлари титилиб, фаржидан қон, йиринг оқади. Ривоятларда келганки, ким оилали аёл билан зино қилса, уларнинг хар иккисига қабрда бутун ислом умматига бериладиган азобнинг ярми берилади. Киёматда эса Аллох таоло аёлнинг эри фойдасига хукм қилади. Мазкур ҳолат эр бу ишдан бехабар бўлган такдирда руй беради. Агар эрнинг хабари бўлса-ю, сукут сақласа, эътибор бермаса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади. Чунки Аллоҳ таоло жаннат дарвозасига: «Сен даюсга ҳаромсан», деб ёзиб қўйган. Ахли оиласининг фаҳш-бузуклик қилишини билатуриб, сукут сақлайдиган ва рашк- ор қилмайдиган кимса даюс ҳисобланади. Ривоят қилишларича, кимки ўзига ҳалол бўлмаган аёлни шаҳват билан ушласа, қиёмат кунида қўли бўйнига боғланган ҳолда келади. Агар ўпса, лаблари оловда қирқилади. Борди-ю зино қилса, қиёмат кунида сонлари тилга киради-да, унинг зарарига гувоҳлик беради: «Мен ҳаромга миндим», дейди. Шунда Аллоҳ таоло унга Fазаб кўзи билан қарайди. Бу карашдан банданидаги гўштлар эриб тушади. У саркашлик қилиб: «Мен бу ишни қилмаганман», дейди. Унга қарши тили гувоҳлик бериб: «Мен ҳалол бўлмаган сўзларни сўзлаганман», дейди. Қўллари: «Мен харомни ушлаганман», деса, кўзлари: «Мен харомга назар ташлаганман», дейди. Оёклари: «Мен ҳалол бўлмаган ишга юриб борганман», дейди ва фаржи: «Мен қилганман»,дейди. Елкасидаги фаришталардан бири: «Мен эшитганман», деса, иккинчиси: «Мен ёзганман», дейди. Аллох таоло: «Мен билиб, уни яширганман», дейди. Сўнгра фаришталарга: «Уни ушланглар ва азобимдан тоттиринглар. Дарҳақиқат, беҳаё кимсага ғазабим кучайди», деб буюради. Қуйидаги ояти карима бу фикрни тасдиклайди: «У кунда - киёматда қилиб ўтган (амаллари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, кўл ва оёклари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур» (Нур сураси, 24). Айрим зинолар бошқаларидан улкандир: кишининг онаси, опа-синглиси ёки бошқа маҳрами билан қилган зиноси. Ибн Аббос розийаллоҳу анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки маҳрамига яқинлик қилса, ўлдиринглар» (Имом Аҳмад ривояти). Барро розийаллоху анху айтадилар: «Тугун кўтариб келаётган амакимни учратиб қолдим. У кишидан: «йўл бўлсин?» деб сўраган эдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени отасининг хотинига (яъни, ўгай онасига) уйланган кимсанинг олдига юбордилар ва унинг бўйнини чопиб, молини олишимни буюрдилар», дея жавоб бердилар» (Абу Довуд, Термизий ривояти). Аллох таолодан фазлу марҳамати ила гунохларимизни мағфират этишини сўраймиз. Албатта, У марҳаматли, саховатли зотдир. Имом Заҳабийнинг гуноҳи кабиралар китобидан. #Гуноҳи_кабиралар
Comments 4
Likes 46
Мусулмонни чин юракдан суймасангиз, Аллоҳ йўлинг севиб дилдан туймасангиз, Бирор кун ҳам дин ғамида куймасангиз, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Ҳаётингиз ғарб тамонга юриб кетса, Бенамозлар сийратига кириб кетса, Токчангизда жайнамозлар чириб кетса, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Нифоқ ранги уриб кетган юзингизга, Дин кўзида қарангчи бир ўзингизга, Ҳаёдан дарс бермасангиз қизингизга, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Билмасангиз ибодатни динда борин, Енгмасангиз битта шайтон кирдикорин, Эртадан кеч ташвишингиз бўлса қорин, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Бенамозни қора кунга қўйди ўтмиш, Бугун кўплар бенамозлар йўлин тутмиш, Бенамоздан қолар сийрат сизга етмиш, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Дин деганга сўз очарсиз сиёсатдан, Сиёсат деб чиқолмайсиз аросатдан, Ажрагансиз бутун фаҳму фаросатдан, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Кўз сузарсиз ўтган баланд пошналарга, Аёлингиз кўз-кўз қилиб ошналарга, Қизингизни кунда мақтаб қўшниларга, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Бепарвосиз қизларингиз рўмол ечса, Ҳаё иффат дунёсидан тамом кечса, Ўғлингиз ҳам базимларда ароқ ичса, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Бугун борсиз эрта келгай заволингиз, Мангу яшаш бўлса ҳамки ҳаёлингиз, Тириклик деб Шаҳар дайдир Аёлингиз, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Шу саволни айтавиргум сизга такрор, Ўзингизни олиб қочманг қилиб инкор, Сўз сўнгида сизга қатъий саволим бор, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
Comments 2
Likes 26
Банда тавба қилганида Аллоҳ унинг тавбасининг ростлигини синаш учун, ўша гуноҳига бориш йўлларини осон қилиб қўяди. Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитий
Comments 2
Likes 38
Банда тавба қилганида Аллоҳ унинг тавбасининг ростлигини синаш учун, ўша гуноҳига бориш йўлларини осон қилиб қўяди. Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитий
Comments 2
Likes 51
#Рамазон – ғанимат ойи Рамазон ойи мўмин – мусулмонлар учун раҳмат, мағфират, кўпроқ савоб ишлар қилиб олиш ойидир. Шу сабабли, Рамазон ойининг ҳар бир сониясини ғанимат билиб, ундан тўлиқ фойдаланиб қолиш зарур. Аллоҳ таоло Рамазон ойининг ҳар бир кунини бошқа кунлардан кўра афзал қилиб қўйган. Бу бандалар савобларини кўпайтириб олишлари учундир. Бу ойда барчамиз савоб ишлар қилишда бир-биримиздан ўзишга ҳаракат қилмоқлигимиз лозим. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!» (Мутаффифун, 26). Рамазон ойини муносиб ўтказишда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ворид бўлган баъзи суннатлар ҳақида тўхталиб ўтамиз. Зеро, бу суннатларга амал қилиш Рамазоннинг фазилатидан тўлиқ баҳраманд бўлиш имконини беради. Аллоҳдан рамазон ойига соғ-саломат етказишини ҳамда Рамазон рўзасини тутишга мушарраф этишини сўраб дуо қилиш.Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ражаб ойи келса, Аллоҳга “Ё Аллоҳ, бизга Ражаб ва Шаъбон ойларини хайрли қилгин ва Рамазонга етказгин”, деб дуо қилар эдилар. Шунингдек, саҳобийлар ҳам муборак Рамазон ойи келмасидан олдин “Аллоҳ бизни рамазонга етказ” деб дуо қилишга одатланган эканлар. Аллоҳга улуғ Рамазон ойига етказгани учун ҳамд айтиш. Чунки Аллоҳ бу ойга етказиб ўзининг чексиз раҳмат ва марҳаматига лойиқ кўрди. Рамазон ойига етганлигидан хурсанд бўлиш. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келса, бахтиёр ва хурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллоҳ рўза тутишни фарз қилган раҳмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилади”, дер эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди. Рамазон ойи келмасдан унга тайёргарлик қилиш. Афсуски, ҳаётимиздаги барча майда ишларни ҳам эътибордан четда қолдирмай ҳисоб-қитоб қиламиз-у, бироқ рамазон ойи режасини тузишни унутамиз. Оқибатда дунё ва охират учун фойдали бўлган яхшиликдан бепарволик сабабли маҳрум бўламиз. Зеро, охиратнинг ободлиги бу дунёни обод қилиш билан бошланади. Абадий саодатга эришиш учун ибодатларни гўзал тарзда адо этишга одатланиш лозим. Шу сабабли, мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ойининг ҳар бир кундузию кечасини ўтказиш тартибини режалаштириб олишлари мақсадга мувофиқ. Савоб амалларни холис ният ила бажариш. Кўпроқ яхшиликлар, савоб амаллар қилишга интилиш. Агар мўминлар амалларни холис Аллоҳ учун адо этсалар, Аллоҳнинг ўзи улар учун ибодатларни бажаришда енгиллик, барака ато этади. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «.... агар улар Аллоҳга содиқ (ростгўй) бўлганларида, албатта, ўзлари учун яхши бўлур эди» (Муҳаммад, 21). Ҳар бир мўмин-мусулмон Рамазон ойи рўзасига оид бўлган масалаларни яхшилаб ўзлаштириб олиши керак. Рўзанинг барча қоидаларини тушунмай, унга кўр-кўрона амал қилиш, гўё мевасиз дарахт каби бўлади. Динимиз илм дини бўлиб, ҳар бир мусулмон эркак ва аёл ўзи учун фойдали ва зарарли нарсаларни билиб олиши шарт. Агар бирор билмаган нарсаси бўлса, у ҳақда сўраб билиб олиши керак. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Бас, (эй, Макка аҳли!) Агар билмайдиган бўлсангиз, (Таврот, Инжилни биладиган) зикр аҳлидан сўрангиз!» (Анбиё, 7) Рамазон ойи раҳмат ойи бўлиш билан бирга гуноҳлар кечириладиган мағфират ойи ҳамдир. Бу ойда имкон қадар қилган гуноҳларимиздан пушаймон бўлиб, тавба қилмоқлигимиз лозим. Албатта гуноҳларни кечирувчи Ғафур, Раҳим сифатига эга Роббимиз Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «Барчангиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй, мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз» (Нур, 31). Даврон НУРМУҲАММАД
Comments 4
Likes 45
ҒАМИНГИЗ БОРМИ УШБУ ДУОНИ ЎҚИНГ,МУШКИЛИНГИЗ БОРМИ УШБУ ДУОНИ ЎҚИНГ. Хотиржамлик – инсон орзу қилиб, Аллоҳ таолодан сўрайдиган, эришишга уринадиган, қўлга киритиш учун талпинадиган улкан неъматлардан биридир. Банданинг қандай қилиб ташвишу ғамлардан қутулиб, хотиржамликка эришиши Ислом динида аниқ қилиб кўрсатиб берилган. Қуръон қандай қилиб саодатни юзага чиқаришини, қандай қилиб хотиржамлик, сокинлик ва покиза ҳаётни жалб қилишини кўзингиз билан кўриб, қулоғингиз билан эшитиб, қалбингиз билан ишонишингиз учун қуйидаги оят ва ҳадисни диққат билан ўқинг. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:   فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا   “Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, (кофир бўлса) бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш (қабр азоби) бўлиши муқаррар” (Тоҳа, 123-124). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу оятнинг тафсири борасида шундай деганлар: “Аллоҳ Қуръонга эргашган ва ундаги нарсаларга амал қилган кишига дунёда залолатга кетмаслигига, охиратда бахтсиз бўлмаслигига кафил бўлди”. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Бандага бирор ғам ва маҳзунлик етганда, “Аллоҳумма инний абдук. Ибну абдик ва ибну аматик. Наасиятий биядик. Мозин фиййа ҳукмук. Адлун фиййа қозооук. Асъалука бикуллисмин ҳува лак. Саммайта биҳи нафсак. Ав анзалтаҳу фий китабик. Ав алламтаҳу аҳадан мин холқик. Ав истаъсарта биҳи фий илмил ғойби индак. Ан тажъалал Қуръана робийъа қолбий ва нуро содрий ва жалааъа ҳузний ва заҳааба ҳаммий” деса, Аллоҳ у банданинг ғамини ва маҳзунлигини кетказиб, ўрнини енгилликка, шодликка алмаштириб қўяди”. Ушбу ҳадисдаги дуонинг арабча матни қуйидагича:   اللَّهمَّ إنِّي عبدُكَ، وابنُ عبدِكَ، وابنُ أمتِكَ، ناصِيتي بيدِكَ، ماضٍ فيَّ حُكمُكَ، عدلٌ فيَّ قضاؤُكَ، أسألُكَ بِكُلِّ اسمٍ هوَ لَكَ، سمَّيتَ بهِ نفسَكَ، أو أنزلتَهُ في كتابِكَ، أو علَّمتَهُ أحدًا مِن خلقِكَ، أوِ استأثَرتَ بهِ في عِلمِ الغَيبِ عندَكَ، أن تَجعلَ القرآنَ ربيعَ قَلبي، ونورَ صَدري، وجلاءَ حُزْني، وذَهابَ هَمِّي Дуонинг таржимаси: “Эй Аллоҳ! Мен сенинг қулингдирман. Қулингни ўғлиман. Чўрингни ўғлиман. Пешонам сенинг қўлингдадир. –яъни мен сенинг ҳукминг остидадирман-  Ҳукминг менинг –устимда- жорийдир. Менинг устимда қилган қазоинг адолатдир. Сен ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган, ёки халқингдан бировга билдирган, ёки сенинг ҳузурингда, ғайб илмингда беркитиб қўйган ҳар бир исмларинг билан сендан Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, ва хафалигимни жилови, ғамимни аритгувчи қилишингни сўрайман”.   Азизлар, Қуръонга тўлиқ амал қилиб, мазкур ҳадисдаги дуони ёдлаб олиб, ўқиб юрайлик! Ана шунда қалбимиз ҳам, уйимиз, маҳалламиз ва бутун ҳаётимиз хотиржамликка бурканади. Аллоҳ таоло бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам хотиржамликни ато этсин!   “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг 30-жузи ва Доктор Шариф Фавзий Султоннинг “Қуръонга амал қилиш – саодат йўлидир” номли мақоласидан.
Comments 1
Likes 108
Бу карантинда инсонни хақийқати кўринади. Яъни Аллоҳ билан муомилага ярашлиги ёки ярамаслигини. Шу пайтгача инсон кўча кўйда юрган турли хил ишларни қилиб ибодатга вақт йўқлигини баҳона қилиб. Хозир эса ҳамма уйда ўтирибди, ибодат қилмаслик учун бирор бахонаси бўлмаса керак...
Comments 1
Likes 33
Аллоҳ субаҳана ва таоло бандаларига Рамазон рўзасини тутишлигини буюришидан асосий мақсад нима❓
Comments 7
Likes 23
Қирқдан ошган биродаримга! Сизга айтар сўзларим бор эди. Бугун "Қирқдалигингизда, ёшлигингиз энди бошланаётганига ишонтиришнинг тўрт услуби" номли мақолага кўзим тушиб, энди айтмасам бўлмас, деб ўйлаб қолдим. Мақолани ўқимадим, чунки номи айтиб турибди, ёш эканингизга ўзингизни ишонтиришингиз керак. Ишонтираман деб овора бўлманг, чунки энди ёшмассиз! Чаккангиз ва соқолингиздаги оқлар қарилик, тўғрироғи, интиҳонгиз элчилари. Билиниб қолган ажинлар ҳақида гапириб ўтирмай. Отангиз, ё онангиз елкасига қўлингиз қўйиб тушган суратингиздаги мамнунлик алдамчи. Хаш-паш дегунча ўзингиз ҳам мункиллаб қоласиз. Тан олинг, неча бор энди ҳаммаси яхши бўлади, деб бошлаган ишингиз баттар сизни муаммолар гирдобига итқитмоқда. Бола-чақа каттайиб, ташвишлар ҳам улғайганда, наҳот бу муаммолар ғилдираги бир хил айланаверишини, улар айланганда анча умрингизни ямлаб кетаётганини сезмаётган бўлсангиз? Сезасиз, фақат ёшингизга ярашмаётган кийимингиз ва қилиғингизни алмаштиргингиз келмаётгандек, уларни ҳам тан олгингиз келмайди. Аслида қирқ ёш, ҳаётга теран боқиш, тажрибалардан хулоса чиқариш ва ақл-фаросат тўлишиб, умр қолдиғининг ғаниматлигини кўра оладиган ёшдир. Ҳаётнинг ҳар босқичи синов ва имтиҳон. Болаликда ўйин ўйнаш билан синаласиз. Ўйинни афзал биладими ё ибодатни дея. Йигитликда кучга мағрурлик ва бандлик билан имтиҳондан ўтасиз. Қариликда турли хасталиклар ибодатга имкон бермай қийналасиз. Шунинг учун ақл тўлиб, қувват кетмаган бу ёшингизда энди бир тўхтанг. Кўзингизни очинг, кимлар кетди, кимлар қолди. Кетганлар қаёққа, ким билан ва нима билан кетди. Буларни тўғри мулоҳаза қила оладиган ёшдасиз. Чунки киши қирқда охират бозорига киради. Бу бозордан тезроқ керакли нарсаларни харид қилиб қолиш лозим. Абул Фатҳ Аздий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган асарда: "Ким қирққа кириб, яхшилиги ёмонлигидан ошмаган бўлса, дўзахга тайёрланаверсин", дейилади. Қудсий асарларда келади: "Бандам, ёшинг улғайди, белинг букчайди, кўзингнинг қуввати йўқ ва сочинг оқарди. Энди Мендан ҳаё қил, Мен сендан ҳаё қиламан!" Ҳа тенгдошим, энди ҳаё қилайлик!! Биз шундай ёшдамиз! Мубашшир Аҳмад
Comments 18
Likes 32
Ҳадяли савол—жавоб рукнига марҳамат)
МАНТИҚСИЗЛИК ЁХУД ШАЙТОННИНГ ҲИЙЛАСИ ‒ Мен ҳам олдин рўмол ўрардим, бир‑иккита рўмол ўраганларнинг қилган ишларини кўриб, ўрамай қўйдим. ‒ Жуда ориятли экансизда‑а? ‒ Ҳа, мен бунақа ишларни ҳеч қабул қила олмайман‑да, шундай қоним қайнаб кетади.. ‒ Ғайратингизга қойил! Лекин бир ҳақли савол туғилади, оғир ботмаса.. ‒ Хўш? ‒ Рўмол ўраб ножўя иш қилган бир‑иккитасини кўриб, уларга ўчакишиб рўмолни ёмон кўриб қолибсиз, ҳатто ечиб юборибсиз, тўғрими? ‒ Ҳа, шундай. ‒ Бироқ, бир‑иккита эмас, юзла
МАКСИМАЛ ЧОРА ҚАНДАЙ? @FotihaUz Ассаламу алайкум! Сир эмаски оилада хотин ёки эрнинг ибодатда сусткашлиги ҳақида кўп эшитганмиз. Айрим аёллар назарий жиҳатдан тоат-ибодатларнинг мазмун-моҳиятини, бажарса қандай ажр ва савоб, самара, ҳатто фазилати борлигини, бажармаса гуноҳи қандай экани-ю, касофати ҳақида етарличи маълумоти бўлсада ибодатларни бажармаётгани ҳақида эшитиб қоламиз. Бу масалада инсонни жунбушга келтирадиган Қуръон оятлари маънолар таржимасини ҳам билишлари эътиборли. Юқоридаги т
Илмига, билганига амал қилмаганнинг мисоли худди китоб юклатилган эшшак кабидир!
Ҳажга борган афзалми ёки Ҳажга бориш учун тўплаган пулини эҳсон қилган афзалми? Баъзи бир одамлар Ҳажга бориш ўрнига шу пулни эҳсон қилган яхши деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда шундайми? Нега энди хайр-эҳсон албатта Ҳаж ҳисобидан бўлиши керак? Бир маҳалладан бир йилда битта ёки кўпи билан иккита одам Ҳажга боради. Шу йилни ўзида 20 ёки 30 та одам спиртли ичимликлар қўйиб, дабдабали тўй қилади. Нега ҳамма шу бир дона Ҳажга борадиган одамга Ҳажга борма, эҳсон қил дейди, лекин ҳеч ким 20 ёки 30 та ода
Аллоҳ субаҳана ва таоло бандаларига Рамазон рўзасини тутишлигини буюришидан асосий мақсад нима❓
Бу карантинда инсонни хақийқати кўринади. Яъни Аллоҳ билан муомилага ярашлиги ёки ярамаслигини. Шу пайтгача инсон кўча кўйда юрган турли хил ишларни қилиб ибодатга вақт йўқлигини баҳона қилиб. Хозир эса ҳамма уйда ўтирибди, ибодат қилмаслик учун бирор бахонаси бўлмаса керак...
ҒАМИНГИЗ БОРМИ УШБУ ДУОНИ ЎҚИНГ,МУШКИЛИНГИЗ БОРМИ УШБУ ДУОНИ ЎҚИНГ. Хотиржамлик – инсон орзу қилиб, Аллоҳ таолодан сўрайдиган, эришишга уринадиган, қўлга киритиш учун талпинадиган улкан неъматлардан биридир. Банданинг қандай қилиб ташвишу ғамлардан қутулиб, хотиржамликка эришиши Ислом динида аниқ қилиб кўрсатиб берилган. Қуръон қандай қилиб саодатни юзага чиқаришини, қандай қилиб хотиржамлик, сокинлик ва покиза ҳаётни жалб қилишини кўзингиз билан кўриб, қулоғингиз билан эшитиб, қалбингиз билан
Show more
About page
Бисмиллахир Рохманир Роҳим. ( أَوَلَمْ يَتَفَكَّرُوا فِي أَنفُسِهِم ۗ مَّا خَلَقَ اللَّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا إِلَّا بِالْحَقِّ وَأَجَلٍ مُّسَمًّى ۗ وَإِنَّ كَثِيرًا مِّنَ النَّاسِ بِلِقَاءِ رَبِّهِمْ لَكَافِرُونَ ) الروم (8) Ar-Room Ахир, улар Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни фақат ҳақ билан ва маълум муддатга яратганини тафаккур қилиб кўрмайдиларми?! Ҳақиқатда, одамлардан кўплари Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир. (Инсоннинг ақл ишлатиладиган нарсалар ҳақида ўйлаши «тафаккур» дейилади. Оятда одамларнинг тафаккур юритмасликларидан ажабланиш бор.)
Photos from albums