МОЗИЙГА НАЗАР
added July 6 at 01:58
Ҳадяли савол—жавоб рукнига марҳамат)
The topic was deleted or is not publicly available
МОЗИЙГА НАЗАР
added April 5 at 12:34
Сиз азизларни гуруҳиммзга таклиф қиламиз. «Оилангиз фароғат қасри, осойишталик ва чинакам бахт-саодат гўшаси бўлишини хоҳлайсизми – унда бизни кузатиб боринг! » https://ok.ru/group/57163007066202
МОЗИЙГА НАЗАР
added September 28 at 18:21
МОЗИЙГА НАЗАР
added September 1 at 20:53
Иброхим алайхиссалом ТАВХИДга, яъни якка Худога сигинишга даъват этган улуг пайгамбардирлар. Иброхим а.с ўзидан кейинги барча пайгамбарлар отаси хисобланади. Иброхим алайхиссаломни барча самовий дин вакиллари хурмат билан тилга олади ва унинг меросхўри эканликларини эътироф этадилар. Аслида эса ким Иброхим алайхиссаломга хакикий меросхўр эканлигини Аллох таоло бизларга Куръони каримда мархамат этади. «Иброхим яхудий хам, насроний хам бўлмаган эди. Лекин у хак йўлдан тоймаган мусулмон эди. Ва муш
МОЗИЙГА НАЗАР
added August 30 at 09:41
Солиҳ алайҳиссалом Самудга пайғамбар юборилган. У ўн тўққизинчи ғарбдан Ҳазрат-и Одамнинг набирасидир. Худ алейҳиссалом пайғамбар сифатида юборилган Од қабиласи катта жазога учрадилар ва уларнинг исёнлари туфайли йўқ қилинди. Ишонганлари учун бу азобдан омон қолган одамлар ўзлари учун янги уйлар қуриш учун турли минтақаларга тарқалишди. Бу тарқоқ одамларнинг баъзилари Самуд исмли кишининг фарзандлари. Самуд қабиласи Дамашқ ва Ҳижоз оралиғидаги Ҳижр номли ҳудудга жойлашдилар. Шу сабабли, “Ашаб-
МОЗИЙГА НАЗАР
added August 27 at 09:48
Ҳуд алайҳиссалом От қавмига юборилган пайғамбардир, Од қавми Яманнинг Ахқоф деб аталадиган бир худудида яшар эдилар. Улар жуда улкан, гавдалари катта, бақувват инсонлар эдилар. Улар катта-катта, баланд-баланд уйларда яшардилар. Ўзларига қасрлар, баланд қўрғонлар қурардилар. Уларнинг ерлари жуда унумдор эди. Ерларида кўплаб анҳорлар ва булоқлар, мевали боғ-бўстонлар барпо қилган эдилар. Аммо Од қавми жуда нодон ва жоҳил инсонлар эди. Нодон, жоҳил эканликларидан бут-санам, ҳайкалларга ибодат қи
МОЗИЙГА НАЗАР
added August 25 at 15:30
Нуҳ алайҳиссалом у эслатиб ўтилган Тўфон пайғамбаридир. Тавротда Нуҳ 950 йил яшаганлиги айтилган. Қуръонда унинг неча йил яшагани айтилмаган, фақатгина Нуҳ пайғамбар ўз қабиласида 950 йил яшаган. У ҳам тўққиз юз эллик йил улар билан қолди. (Анкебут 14) У инсониятнинг иккинчи отаси деб ҳисобланади. Эътиқодга кўра, тўфондан олдин, Аллоҳнинг буйруғи билан у катта кема қурди ва бу кема Нуҳ кемаси деб номланди. Таврот ва Қуръонда Нуҳ алайҳиссаломнинг ёши тўғрисидаги иборалар Бобил ва Шумерларнинг
МОЗИЙГА НАЗАР
added August 25 at 02:06
ИДРИС АЛАЙХИССАЛОМ Қуръонда эслатиб ўтилган пайғамбарлардан бири Идрис алайхиссалом, энг кўп ўрганилган ва қизиқувчан пайғамбарлар сирасига киради. Ҳз Идрис даврида кўплаб мўъжизалар содир бўлган. Шунинг учун даврни ўрганиш ва унинг мўъжизаларини билиш жуда муҳимдир. Хўш, Идрис алайхиссалом ҳаёти (ҳикояси), касби, мўъжизалари ва унга алоқадор оятлар нима? Мана Идрис алайхиссалом ҳақида барча маълумотлар. Ҳз Идрис - Қуръонда эслатиб ўтилган пайғамбарлардан бири. энг кўп ўрганилган пайғамбарлар
botmagan quyosh
added August 24 at 11:52
Шит алайҳиссалом - Таврот ривоятларига кўра Одамнинг учинчи фарзанди. У Одам Атодан кейин Эр юзига юборилган иккинчи пайғамбар ва эр юзида туғилган биринчи пайғамбардир. Қобил Ҳобилни ўлдирганидан беш йил ўтгач, у бошқа опа-сингилларидан фарқли ўлароқ, у эгизак эмас, балки ёлғиз туғилган. Сетҳнинг яна бир исми - Шис. Шис иброний тилида Раббийнинг инъомини англатади. Инжил китобида, Одам Ато 130 ёшида Шитнинг отаси бўлганлиги ва Шит Эношнинг отаси ва Идриснинг бобоси бўлганлиги айтилган. Исл
botmagan quyosh
added August 22 at 23:16
Одамато — исломга (шунингдек, иудаизм ва христианликка) кўра, Аллоҳ томонидан яратилган ер юзидаги биринчи одам ва инсон зотининг отаси. Қуръонга кўра, Аллоҳ Одаматони лойдан ўзининг ердаги ўринбосари (халифа) сифатида яратиб, унга ўз руҳидан жон ато этган. Одамато Абулбашар (инсоният отаси) деб ҳам аталади. Исломда Одамато биринчи пайғамбар ҳисобланади. Аллоҳ Одаматога барча нарсаларнинг номларини ўргатди ва бу билан уни фаришталардан юқори қўйди, фаришталарга Одаматога бош эгиб сажда қилишни б
МОЗИЙГА НАЗАР
added May 6 at 06:09
The video was deleted or is not publicly available
МОЗИЙГА НАЗАР
added May 4 at 10:55
МАНТИҚСИЗЛИК ЁХУД ШАЙТОННИНГ ҲИЙЛАСИ ‒ Мен ҳам олдин рўмол ўрардим, бир‑иккита рўмол ўраганларнинг қилган ишларини кўриб, ўрамай қўйдим. ‒ Жуда ориятли экансизда‑а? ‒ Ҳа, мен бунақа ишларни ҳеч қабул қила олмайман‑да, шундай қоним қайнаб кетади.. ‒ Ғайратингизга қойил! Лекин бир ҳақли савол туғилади, оғир ботмаса.. ‒ Хўш? ‒ Рўмол ўраб ножўя иш қилган бир‑иккитасини кўриб, уларга ўчакишиб рўмолни ёмон кўриб қолибсиз, ҳатто ечиб юборибсиз, тўғрими? ‒ Ҳа, шундай. ‒ Бироқ, бир‑иккита эмас, юзла
Show more
25 Aug 2019
9 161 participants in the group
Join
Аллоҳдан нимани сўрасан шуни беради (Ибратли воқеа) Тикрит амири Нажмиддин Айюб узоқ муддат уйланмай юрди. Биродари Асадуддин ундан уйланмай юриш сабабини сўраганида: “Ўзимга мосини тополмаяпман”, деб жавоб қилди. “Салжуқий Султон Мухаммад ибн Малик Шохнинг қизиданми ёки унинг вазирини қизиданми, таклиф келмаганмиди?, деб сўради укасидан Асадуддин. “Таклиф бўлган эди, аммо улар менга мос эмас!” деб жавоб берди Нажмиддин! Укасининг бу жавобидан ажабланиб, унга булардан ортиқ яна ким мос бўлиши мумкинлигини сўради. Нажмиддин акасининг бу сўровига: “Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солиҳа жуфт хоҳлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, у фарзандни яхшилаб тарбия қилсак ва натижада улғайиб мохир чавандоз бўлиб етишса хамда, мусулмонларни Қуддус Шарифга қайтариб олиб борса, дейман!” деб жавоб берди. Асадуддин укасининг бу гапини жиддий олмади: “Бунақасини қаердан ҳам топардинг?!” деди, эътиборсизлик билан. Нажмиддин эса: “Ким ниятини Аллоҳ учун холис қилса, Хақ таоло уни ниятига ярашаси билан ризқлантиради!” деб жавоб берди... Кунлардан бир кун Нажмиддин Тикрит масжидлардан бирида Шайх билан суҳбат қилиб ўтирган эди. Узоқдан бир қиз Шайхни чақириб келдида, парда ортида тўхтади. Шайх Нажмиддиндан изн сўраб, қиз билан гаплаша бошлади. Нажмиддин суҳбатни эшитиб турарди. “Сени қўлингни сўраб борган, мен юборган йигитни нега қайтардинг?” деди Шайх қизга. Шунда оқила қиз: “Эй Шайх! У йигитнинг жамоли ва мансаби нақадар ажойиб бўлсада, менга мос эмас!” деди. “Қанақасини хоҳлайсан?” дея ажабланиб сўради Шайх. Қиз эса: “Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солиҳ жуфт хоҳлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, у фарзандни яхшилаб тарбия қилсак ва натижада фарзанд улғайиб мохир чавандоз бўлиб етишса, хамда мусулмонларни Қуддус шарифга қайтариб олиб борса, дейман!” деб жавоб берди! Нажмиддин қулоқларига ишонмасди. Субханаллох! Ахир бу калималарнинг айнини унинг ўзи айтмаганмиди!? Ахир Нажмиддиннинг уйланиши ушбу орзу сабабидан кечикмаётганмиди?! Ахир бу ўша орзунинг висоли, ўша ниятнинг ушалиш дебочаси эмасми!? Ха, айнан шундай эди. Нажмиддин бу улкан орзуси йўлида казо-казоларнинг қизларини жуфт ўлароқ қабул қилмаган, қиз хам айнан шу орзу муҳаббатида казо-казоларнинг уйланиш таклифларини рад этиб келаётган эди! Иккиси хам жаннатга етакловчи жуфтни ва мусулмонларни Қуддусга қайтариб олиб кирадиган каҳрамон фарзандни орзу қиларди... Ниятлар холис бўлганлигидан икки буюк ниятлар сохибларини Хақ таоло учраштирди... Нажмиддин Аюб фурсатни бой бермай Шайхдан шу қизга уйланишини сўради ва қизга уйланди. Бу икки ният сохибларидан фарзанд дунёга келди. Униб улғайиб етук чавандоз бўлди! Қуддуси шарифни фатх қилди ва мусулмонларни у ерга зафар билан олиб кирди! Бу зот тарихнинг олтин сахифаларида фахр билан эсланадиган Салохиддин Айюбий эди! Аллоҳ қанчалар қудратли зот! У биргина Ўзи учун қилинган эзгу ниятга оламда оламшумул ишлар қилишга қодир Зот! Шунчалар мехрибон Аллоҳ! Эй оила остонасида турганлар! Эй ўзларига жуфт қидираётганлар! Сизлар хозироқ ниятларингизга қаранглар-чи?! Нима мақсадда, қандай ниятда жуфт изламоқдасизлар? Юқоридаги саодат сохибларини нима орзуларига етиштирди? Албатта Аллоҳ учун қилинган яхши ният! Уларнинг ниятлари замирига эътибор берингда (!) унда мусулмонлар шарафи-шони, динларига беқиёс хизмат ётибди. Майли сиз қайсидир юртларни забт этмоқни ният қилманг. Сизлар хам: “Қўлимдан тутиб жаннатга етаклайдиган диёнатли покиза жуфт хоҳлайман. Ундан фарзандлар кўрсам. Уларни чиройли тарбия қилсак. Динига, ватанига, халқига буюк ишлар қиладиган фарзандлар бўлиб етишса, Аллоҳни таниса, хаққини адо қилса, охиратда бошимга тож кийдирадиган фарзандлар бўлса”, деб ният қилинг! Дўстларингизга ҳам улашинг!
Log in or sign up to add a comment