added July 21 2015 at 15:13
УМР ДАФТАРИ. 1-кисм. Ота - она алами... Дунёга келишим хакида ота онам куп гапириб беришган. Лекин бир кун онамлар ман дунёга келмасдан олдин нима булганини кузда ёш билан айтиб берганлари хеч ёдимдан чикмайди. *** 28-29 ёшлардаги кош кузлари коп кора, буйчан, кора сочлари товонини упадиган ок юзли келишган аёл булишига карамай Мухаббатхоннинг кузларига чуккан гам алам губорларни курган одам унинг хаётида кандай армони бор экан деб уйга толарди. Аёл хомиладор булишига карамай тонг сахар
added July 21 2015 at 17:04
УМР ДАФТАРИ. 2-кисм. Ота она алами... Бир кун тонг сахарда ишга кетган Аъзамбек тушлик пайтида уйга кайтдию газабдан эс хонаси чикиб кетди. Хомиладор аёли нарвонга тахта куйиб бир томонига лой тула челак иккинчи томонига гишт тула челакни куйиб уртада узи омонатгина туриб деворни очик колган ерларини лой гишт бн тулдириб суваёткан эди. -Туш ахмок хотин, туш дедим санга. Улгинг келдими сани? Хозир узим улдираман. Мана лойингга, мана гиштингга. Мана мана мана... Аъзамбек лой гишт солинган
added July 21 2015 at 18:28
УМР ДАФТАРИ. 3-кисм Оллохнинг инояти... Бахор кунлари эди. Лойсувок уйда кишлаб чиккан Мухаббатхон ой куни якин эди. У хар кун уй тозалаб, кирми тозами хамма курпа ёстикларни ювар. Тугрикка кетганида уйдагилар кийналиб колмаслиги учун хамма нарсани шай килиб куярди. Бир кун ураб чирмаб куйилган бешикни олиб очди. Бешик устида хаёлга чумди. 3 нафар угил, яна Оллох эрта олиб куйган 2 кизи шу бешикда ётишган. Биринчи фарзандлари эгизаклар эди. Хасан Зухралар. Кузлари, кул оёклари соглом 2т
added July 21 2015 at 20:41
Умр дафтари. 4-кисм. Оллохнинг инояти... Орадан яна икки йил утиб бу хонадонда яна чакалок ингаси эшитилди. Мухаббатхоннинг онаси Угилой ая бешикни янгитдан ясатди. Кузмунчоклар такди. -Углингни исмини Улмасжон куйгин. Неварам илохим акасига эш булиб сог омон катта булсин- деди Угилой ая. Улмасжон негадир куп инжик, йиглоки, овози хам уткир, кулокни тешиб юборгудек чинкириб йигларди. Шу тарика орадан 8ой утди. Кишлокка Москвада билим олиб келган янги врач ишга келди. -Улмасни шу врач бир к
added July 21 2015 at 22:02
УМР ДАФТАРИ. 4-кисм давоми. Оллохнинг инояти... Одесса шахри Аъзамбекка яхши таниш ерлар эди. У харбий хизматни шу ерда утаган эди. Курсатилган манзилни кийналмай топиб боришди. Аъзамбек рус, татар тилларида жуда яхши гаплаша олар эди. Уни курганлар узбек деб уйлашмас хам эди. Куз касалликлари клиникасида университетнинг профессори куригидан утишди. Яна чет элдан келган мутахассислар хам 2 кун давомида текширишди. - Углингизни кузлари нерв системага боглик. Куриш нуктаси ишламаяпти. Мана
added July 21 2015 at 22:14
УМР ДАФТАРИ. 5-кисм. Оллохнинг инояти... Оилада кайнона келин можароси муросаю мадорага келмай колди. Аъзамбек аёлини ахволига ачиниб кетди. Ахир у уз кузлари билан аёлини хар кун маломат килаётган онасини киликларини куриб, гапларини эшитиб гувох булаётган эди. Бир кун колхоз раиси хонасига кириб унга 2сотих ер беришини суради. Раис пахта ердан уй жой беролмайман деб жавоб бергач жахл утида кишлокдан чикиб Малик чули томон йул олди. У ерда янги совхоз барпо этилаётган эди. Ер куп одам ка
added July 21 2015 at 23:44
УМР ДАФТАРИ. 6- кисм Оллохнинг инояти... Бахор фасли эди. Кундузлари куёш тафти ерни анча киздирсада тунда жалами селми ёгиб чикар эди. Чул табиати бир бошкача еди. Шунча ёмгирни ер ютиб кетарди гуё. Эрталаб ер лой булмасди. Бир зумда шамол туриб ердаги намликни куритиб куярди. -Ассалом. Хасанни онаси. Ой куниз якин шекилли а. Ахволиз яхшими? Енгилгина юрибсизми? Бешик ясатамизми янги одамчага? Кушни аёл Каромат хола юз кузлари нурли, дилбар, хушчакчак аёл эди. Мухаббатхон бешик устида
added July 22 2015 at 00:27
УМР ДАФТАРИ. 7-кисм. Болалигим- подшолигим... - Эрка кизим мани. Каерга куйсам шу ерда утирадия беозорим- деди томоркада ишлаб хориб келган Мухаббатхон Аъзамбекка. -Мани кизим хали улгайса дадасига ухшаган кайсар, ушлаган ерини узволадиган булади - деди Аъзамбек аёлига кизалогини кулига олиб эрлаларкан. Кизалок хам отасига к,уйиб к,уйгандек ухшар эди. Ота оналар уйларига нур ёгилгандек кунгиллари хам чарогон эди. Дардларини бироз унутиб бола чака, уй рузгор ташвишига шунгиб кетишган эди
added July 23 2015 at 22:33
УМР ДАФТАРИ. 18-кисм. Хаёт кувончларию ташвишлари... Аъзамбек отанинг кизи факат аъло бахоларда укиди.Нихоят имтиёзли диплом билан укишни тугатиб кайтган кизи узи орзу килганидек коллежда устозлик фаолиятини бошлади. Бу орада Улмас акасининг соглиги ёмонлашиб хуружлар купаяверди. Бу ахволда ишлата олмаймиз. Булди ишдан чикариб оламиз уни. Ишхонада хамкасблари хам куркиб колишди. Тинчгина уйда кузим олдида булсин деб ишдан хам чикариб олишди. Окилжон эса опаси билан шахарга коллежда ишлай бошл
added July 22 2015 at 12:02
УМР ДАФТАРИ. 8-кисм. Болалигим - подшолигим... Мухаббатхон кенжа фарзанди 5 ойга тулганида бир кеч ёмон туш курди. Тушидан каттик куркиб эрталаб лаблари кукариб, тили сузга айланмай колди. Аъзамбек аёлини тез ёрдам машинасида касалхонага олиб борди. Шахардаги энг яхши шифохонада Клара Ким исмли шифокор корейс аёли Мухаббатхонни юрак уришини эшитган захоти - Кизлар, каталкага олинг. Кардиология булимига зудлик билан - деб хамшираларга буюрди. Тезда керакли муолажаларни бошлашди. -Мухаббатх
added October 4 2018 at 01:31
added July 24 2018 at 05:46
The video was deleted or is not publicly available
added July 24 2018 at 05:21
added June 26 2018 at 00:49
added April 24 2018 at 10:49
added April 11 2018 at 22:56
Мен шундай қушман-ки,қаноти синиқ, Сен шундай шаршара,сувлари тиниқ. Мен шундай хазонман йўлда янчилган, Сен шундай наштарсан қалбга санчилган. Мен шундай охангман булбул тарк этган, Сен шундай бахорсан,хаёт бахш этган. Мен шундай нихолман,қуриб битмаган, Сен шундай охусан,хеч ким етмаган. Мен шундай инсонман,сенга кераксиз, Сен шундай гўзалсан,лекин юраксиз.
added February 25 2018 at 20:34
Ҳаёт йўлидаги муаммонгни еч, Эр-йигит, бошингда бордир зўр хатар. "Эрман"-деб қаддингни керолмайсан ҳеч, Аёлинг оқила бўлмаса агар?! Сипқорсанг бир қултум бўлар балки кўл, Қадам боссанг титраб кетса ҳам-ки, йўл. Девқомат савлатинг бариси бир пул, Аёлинг оқила бўлмаса агар?! Икки бўлмай туравераркан "бир"инг, Оёқ битиб юрар оилавий "сир"инг. Кўриниб қоларкан тозадан "кир"инг, Аёлинг оқила бўлмаса агар?! Тили йўқ, неларни сўзлар гунг юрак, Тақдир шундай ўнқир, чўнқирли йўла
added February 24 2018 at 22:14
Дунёга келдингми, яша, даврон сур, Ўзингни ҳар тараф сен ҳам уриб кўр. Тўхтаб қолма асло илдам қадам юр, Чунки буни ҳаёт дейдилар! Ажрата бил дўстим, оқ ва қорани, Дилини оғритма дили порани. Яна излаб юрма бирор чорани, Чунки буни ҳаёт дейдилар!
added January 25 2018 at 23:36
Сен йўқсан ёнимда, аммо қаламим, Тебратиб турибман тўхтатганим йўқ. Сендан бошқа йўқми дарду аламим? Бил-ки, бировлардан кўнглим жуда тўқ. Омонат жонимни омон сақласа, Мен шоир бўламан худо хохласа. Мен ҳали кўкни бир қучмаган қушман, Мендаги қанотни синдиролмайсан. Билмам, кимсан, дўстми ёки бир душман, Минг урин бир ишни тиндиролмайсан. Онам берган оқ сутини оқласам, Мен шоир бўламан худо хохласа. Одамлар не деса дейишсин майли, Майда бир заррадан излайман фикр. Он
added January 21 2018 at 23:03
Ишонганинг сени сувга чўктирса, Бу нима? Тасодиф битта офатми? Бол деб алдаб заҳарларга бўктирса, Яшашдан маъни йўқ, шу ҳам ҳаётми? Суйганинг ўзгани қўлидан тутса, Зор бўлиб сенимас, бировни кутса. Ўлдим-куйдимларин дарров унутса, Яшашдан маъни йўқ, шу ҳам ҳаётми? Fаним сени алдаб ишончинг олса, Сўнг бошинга минг бир ташвишни солса. Охири ортингдан қиқирлаб қолса, Яшашдан маъни йўқ, шу ҳам ҳаётми? Жигаринг тулкидан ўтган ҳийлагар- Бўлса, ойу-кунинг бир тутам бўлар...
Show more
Log in or sign up to add a comment