КЕЛДИ БАҲОР
Келди баҳор ишқ фасли бу, маъшуқи гулрухсор қани?
Ишқ аҳлига тӯлди бу боғ, охир дегил, дилдор қани?
Хирман ӯлиб дебойи чин, саҳро бӯлиб саҳро чунин,
Даъвогар айтчи ростин, зулфи муанбар ёр қани?
Ҳар дамда шайдо булбули, етди қулоққа ғулғули,
Кимга насиб олам гули безаҳмату бехор, қани?
Булбул ҳамон айлар фиғон, ҳар ноласи сӯйлар равон,
Рост айтайин, кездим жаҳон, бир дӯсти маънодор қани?
Ҳеч топмадим дӯстдан асар, ӯтган йилу йиллар дигар,
Бу йил яна ташла назар, чин дӯст қани, чин ёр қани?
Эртан, Низомий, очма лаб, кирсанг агар боғи тараб,
Ким кӯрса гар, десун “ажаб, булбули хушгуфтор қани?”