added yesterday at 18:21
----- КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР
-----
Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир .
(фақат аёллар учун).
Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.
Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.
Жумҳур фуқаҳолар: “Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса, жоиздир”, дейишган.
Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.
Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.
Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.
Оқ рангли кийим мустаҳабдир.
Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.
Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).
Яшил рангли кийим, жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.
Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.
Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам мақбул эмас.
Жонсиз, тирик бўлмаган нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ.
Бадани кўринадиган, рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас.
Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Ойша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, қалин рўмол ўратиб қўйганлари айтилади.
Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимла шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.
Абулфараж қуйидагиларни айтади: “Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ҳайит ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди”.
Ҳанафий ва Шофиъий мазҳаблари уламолари: “илмли кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир”, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.
“Жаннат василаси” китобидан.
○○○○○○○ --------------
#Ҳадис_223
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким Аллоҳнинг озгина берган ризқига рози бўлса, Аллоҳ ҳам унинг озгина амалига ҳам рози бўлади»
Имом Байҳақий ривояти
#Ҳадис_224
Бир куни Расулуллоҳ ﷺ менинг олдимга кирдилар. Шунда кўзлари тўкилган урвоқларга тушиб қолиб, дарҳол уларни териб олдилар. Сўнгра дедилар: «Эй Ойша, Аллоҳнинг неъматларига яхши муносабатда бўл, зеро, камдан-кам ҳолларда (неъматларга беписанд бўлган) хонадонларга неъматлар қайта берилади» дедилар
Ибн Можа ривояти
#Ҳадис_225
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларида ҳам Аллоҳга ҳамд айтиб юрадиган кимсадир»
Имом Табароний ривояти
(Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_226
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади...»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_227
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳни зикр қилиб юрадиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик билан ўликнинг мисоли кабидир»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан)


0 Comments
10 Shares
26 likes
- Like4
added yesterday at 11:54
#Ҳадис_228
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Раббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлганини ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» деганларида, саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳни зикр қилиш» дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_229
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_230
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Гуноҳдан тавба қилувчи киши гуноҳи йўқ кишига ўхшайди. Гуноҳига истиғфор айтиб, ў

- Like13
added yesterday at 09:49
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким бомдод намозидан кейин, ҳали бошқа нарса гапирмай туриб, «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деб ўн марта айтса, унга ўнта яхшилик ёзилиб, ўнта ёмонлик ўчирилади ва ўн даражага кўтарилади. Шу куни ёмон кўрган нарсасидан сақланади. Шайтон унга яқинлаша олмайди. Шу куни бирорта гуноҳ ишга йўлиқмайди. Аллоҳга ширк келтириш бундан мустасно».
Имом Термизий ривоят қилган.
Билингки, кундузги зикр учун энг шарафли вақт бомдод намозидан кейинги зикрлар вақтидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Р
- Like11
added January 29 at 18:24
#Ҳадис_232
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир»
Ибн Можа ривояти
(Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_233
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимки истиғфор (айтиш)ни кўпайтирса, Аллоҳ у (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўли (пайдо) қилиб, уни ўйламаган томонидан ризқлантиради»
Абу Довуд ва Аҳмад ривояти
(Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_234
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло бандасининг тавбасини ғарғара келгунича қабул қилади»
Имом Термизий ривояти
(ибн Умар розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_235
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«…Аллоҳ ҳаёли Карим, саховатли зотдир. Бандаси Унга қўлларини кўтарган пайтда
- Like17
added January 29 at 14:36
ЖАННАТИЙ БАНДАЛАР ВА ЖАННАТ НЕЪМАТЛАРИ ТАЪРИФИ
----------------
Парвардигори оламнинг мўмин-мусулмон бандалари учун яратилган жаннатлари Қиёматгача осмонда муаллақ туради. Улар жами тўртта боғдан иборат бўлиб, дарвозалари саккизтадир:
1. Фирдавс (боғ) тилла, кумуш, гавҳардан яратилган.
2. Аъдн (ватан тутмоқ) оқ дурдан яратилган.
3. Наъийм (ҳузур-ҳаловат) кумушдан яратилган.
4. Хулд (мангулик) маржондан яратилган.
5. Маъво (турар жой) сарғиш-яшил забаржаддан.
6. Дор ус-Салом (омонлик диёри) қизил ёқутдан.
7. Дор ул-Қарор олтиндан яратилган.
8. Дор ул-Жалол забаржаддан яратилган.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қиёматгача амал қилувчи Қуръони каримининг бир қанча ж
- Like35
added January 29 at 09:28
#Ҳадис_241
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сени гуноҳингга аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман. Эй одам боласи, агар Менга ер тўлалигича гуноҳ билан келиб, сўнгра Менга бирор нарсани ширк келтирмасанг, ернинг тўлалигича мағфират билан бораман», деб айтди»
Имом Термизий ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_242
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банданинг Раббисига энг яқин бўладиган пайти саждада турганидадир. Унда (саждада) дуони кўпайтиринглар»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_243
Расулуллоҳ

- Like18
added January 28 at 19:44
------- " ЕТТИ_ТОЖ "
-------
1. ЗИКРНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр»
(Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир).
2. ТАСБЕҲНИНГ ТОЖИ:
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидада калимаатиҳ»
(Яратганларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).
3. ДУОНИНГ ТОЖИ:
«Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар»
(Роббимиз, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик



- Like36
added January 28 at 18:40
Абу Райҳона розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга дўзах ҳаром қилинди!
Аллоҳнинг йўлида бедор бўлган кўзга дўзах ҳаром қилинди!
Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қарамаган кўзга дўзах ҳаром қилинди!»
Ҳоким ва Аҳмад ривояти, саҳиҳ ҳадис
------- ///////
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана (савоб) бўлади. Бу бир ҳасана ўзига ўхшаган ўнта ҳасана билан бирга бўлади. Мен «Алиф, лом, мим» битта ҳарф деб айтмайман. Балки, алиф бир ҳарф, лом бир ҳарф ва мим бир ҳарфдир»
(Термизий ривояти).
0 Comments
10 Shares
54 likes
- Like7
added January 28 at 12:36
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт бурчак шакл чизиб, унинг ўртасидан учини ташқарига чиқариб яна бир чизиқ ўтказдилар. Сўнг ана шу ўртадан ўтган чизиқнинг ёнига калта чизиқлар тортдиларда: «Мана бу ўртадан ўтган чизиқнинг тўртбурчак ичидаги қисми инсондир. Уни ўраб турган тўртбурчак эса инсоннинг ажалидир. Ўртадан ўтган чизиқнинг ташқарига чиққан қисми инсоннинг орзуумидларидир. Мана бу калта чизиқлар ҳар хил ҳодисалар бўлиб, биридан қутулса, иккинчисига йўлиқади. Иккинчисидан қутулса, учинчисига йўлиқади (яъни бирор сабаб бўлиб ажали етади)», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
- Like12
added January 28 at 12:28
----- АГАР ВАФОТ ЭТСАМ...
-----
Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:
• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.
Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:
• ота-онам, ака-укалари
- Like55
loading...
Show more