Ҳазил
Боғда гўзал қиз ёлғиз,
Ўзи олма теради.
Ўзи терса қанийди,
Кўзи олма теради.
Саватида сир борми,
Бунча тўла қолмайди.
Қизгинанинг ёнига,
Бормасам хам бўлмайди.
Хорманг десам кулди қиз,
Сирли қараш қилди қиз,
Бунча гўзал бўлмаса,
Юрагимдан урди қиз.
Киприклари ўқ экан,
Гапга чечан шўх экан.
Сиз сўраманг мен айтмай
Севгани хам йўқ экан.
Қиз ёнидан жимгина,
Кетай десам кўнмади.
Қизнинг кўнгли тўлмаса,
Савати хам тўлмади.
Олма қолди уёқда,
Сават қолди бу ёқда,
Лаблар ёнди бўсадан,
Олма териш қаёқда.
Қизил олма, оқ олма,
Олмасига беш кетдим.
Қолганини айтмайман,
Кўнглим ёмон ғаш кетдим.
Шўх қизлардан илтимос,
Ўзи олма термасин.
Ўзи олма терса хам,
Кўзи олма т