Қизиқарли фактлар
Инглиз руҳшуноси Майкл Арчил суҳбат давомида финляндиялик ўрта ҳисобда дақиқасига – 1, италиялик – 80, француз – 120, мексикалик эса – 170 марта имо-ишора қилишини аниқлади.
* Шақилдоқ илон чақишидан қалин пойафзал ҳам, кийим ҳам ҳимоя қилолмас экан. Унинг заҳри нафақат инсон, балки от, буғу ва буқалар учун ҳам хавфли. Чўчқалар эса бу илонлардан қўрқмайди, ҳатто, уларни паққос туширади. Америкалик фермерлар ўт ўришдан олдин майдонга чўчқаларни киритиб юборишларининг сабаби ана шунда!
* «Сукияки», «сябу-сябу», «якитори», «тонкацу», «терияки» каби овқатлар японлар таомномасида 1872 йили император Мэйцзи гўшт истеъмол қилиш тақиқини бекор қилганидан сўнг пайдо бўлган.
* «Пе