#ПРЕМЬЕРА 🔥Дадамга ўхшайман дадамга... Эголмас бошимни синовлар, Шерикмас юрагим аламга... Мен учун ўрнакмас бировлар, Дадамга ўхшайман дадамга... Омадни қидирсам ёнда бор, Шижоат дадиллик жонда бор, Қонда бор биродар қонда бор, Дадамга ўхшайман дадамга... Осмонга илганман шаънимни, Буколмас душманлар танимни, Нигоҳим титратар ғанимни, Дадамга ўхшайман дадамга... Менда бир яхшилик кўрсангиз, Ким экан бу дея сўрсангиз, Айтайми? Билмоқчи бўлсангиз, Дадамга ўхшайман дадамга... Ҳикмати дилимга мисли шам, У борки енголмас мени ғам, Замоннинг энг зўри бўлсам ҳам, Дадамга ўхшайман дадамга... Эголмас бошимни синовлар, Шерикмас юрагим аламга... Мен учун ўрнакмас бировлар, Дадамга ўхшайман дад
#ПРЕМЬЕРА 🔥Қачон сизга ширин гапирдим Она... Энг яхши сўзларим оламга сочиб, Минбарлар бошида ҳайқирдим Она... Ёнингизга шошиб нафсимдан қочиб, Қачон сизга ширин гапирдим Она... Товланса, ошиқиб чиркин дунёга, Мехрингиз алишдим ишрат яллога, Топиб бўлмайдику сизни тиллога, Қачон сизга ширин гапирдим Она... Кўпларнинг кўнглига йўллар изладим, Қўллаб юборгувчи қўллар изладим, Мансаб деб денгизда чўллар изладим, Қачон сизга ширин гапирдим Она... Эргашиб кетибман чорласа гардун, Ҳасратим йўллари узундан-узун, Боғзимга тиқилиб турибди бир ун, Қачон сизга ширин гапирдим Она... Гоҳида жеркидим бақирдим гоҳи, Самони тутгандир кўнглингиз оҳи, Ердаги фариштам қалбимнинг моҳи, Қачон сизга ширин
#ПРЕМЬЕРА 🔥Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам... Дунёнинг молига учмайди кўзим, Кимнингдир қошида эгилмас танам... Ётгамас бир сизга таъзимда ўзим, Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам... Босган изингизга поёндоз бўлиб, Борлигингиз сабаб қадди ғоз бўлиб, Қанча яхши кўрсам шунча оз бўлиб, Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам... Қўлларимдан тутар омаднинг қўли, Бошимни ёрмайди андуҳлар дўли, Ахир дуоингиз жаннатнинг йўли, Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам... Билмасдан қалбингиз тиламан гоҳи, Юрагим титратар виждоним оҳи, Ўзингизку икки оламнинг моҳи, Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам... Ёнимда экансиз армонлар доғда, Кўнгил кошонамнинг ҳар қисми боғда, Бошқалар мансаб деб югурган чоғда, Сизга хизма
#ПРЕМЬЕРА 🔥Сени кутиш билан бандман бугун ҳам... Ҳамон ўша-ўша кўнглимнинг таби, Ечилай демайди соғинч тугун ҳам... Саҳролар ёмғирни кутгани каби, Сени кутиш билан бандман бугун ҳам... Лолалар очилса қирларга бахтдек, Баҳорга интизор бўлган дарахтдек, Ҳеч нени тушунмас ақли карахтдек, Сени кутиш билан бандман бугун ҳам... Кеча келмагандинг аввал ҳам шундай, Нечун менга раво азоблар бундай, Ойнинг жамолини соғинган тундай, Сени кутиш билан бандман бугун ҳам... Дарёга интилган жилғадек аста, Тугаб бораяпман қадамим ҳаста, Қўлимда ҳасратлар аламлар даста, Сени кутиш билан бандман бугун ҳам... Сабрим соҳилига ғамлар урилар, Ишқим минг бузилиб минг бор қурилар, Билмам висол они қанча сурил
#ПРЕМЬЕРА 🔥ОНАМ... Ҳасратимда қийнасам ҳам, Соғинчларда синасам ҳам, Оҳ умрини тунасам ҳам, Кулиб турар менинг Онам... Топганларим бўлса озор, Баҳоримга тушганда қор, Юрагимда неки дард бор, Билиб турар менинг Онам... Соғ бўлсин деб жисмимизни, Ўйлаб кўнгил қисмимизни Ҳар дуога исмимизни, Илиб турар менинг Онам... Бемеҳрман ахир бунча, Боролмасам ойлаб йилча, Болам ерди дея кулча, Қилиб турар менинг Онам.... Ҳаёт сочса аччиқ захрин, Кўрсатганда дардлар қахрин, Бемор бўлсам ўзин бағрин, Тилиб турар менинг Онам... Юзи ўхшар баҳорларга, Қалби тўла наҳорларга, Райҳон каби ифорларга, Тўлиб турар менинг Онам... Ўзгарса ҳам бу замона, Ўзгармайди кўнгил хона, Менинг учун энг зўр Она, Бўлиб
#ПРЕМЬЕРА 🔥Жоним... Сени севган куним энг бахтли куним, Сени кутган фурсат ёқимли оним... Сен билан файзли наҳорим туним, Мен сени ҳеч кимга бермайман жоним... Борсан ҳаётимнинг таъмлари ширин, Ҳижроннинг озорли дамлари ширин, Гоҳида соғинчнинг ғамлари ширин, Мен сени ҳеч кимга бермайман жоним... Кўзинга термулсам ташвишим кетар, Сўзларинг аламим тору мор этар, Минглаб ошиқларинг билсин-а етар, Мен сени ҳеч кимга бермайман жоним... Осмоним қуёши кулсанг кулади, Баъзан қийноқларинг бағрим тилади, Ишқнинг қудратини севган билади, Мен сени ҳеч кимга бермайман жоним... Юлдузлар тизилган осмоним ўзинг, Йилларки ёзилган достоним ўзинг, Яхшим ҳам ўзингсан ёмоним ўзинг, Мен сени ҳеч кимга бер
Показать ещё