Гуруҳ ҳақида маълумот, ҳамда ундаги қоидалар. Ушбу гуруҳ ўзбек миллатимизга хос бўлган шарқ аёлларининг ўзлигини йўқотмасликлари йўлида хизмат қилувчи шахсий сайт гуруҳидир. Маълумки, аёлларнинг жамиятимизда муҳим ўрни бор. Чунки аёл кимгадир она, кимгадир фарзанддир. Яна ким учундир опа ёки сингилдир. Ва, турмуш ўтроғи учун, ҳаётининг мазмуни бўлган суюкли рафиқадир! Халқимизда бир нақл бор: "Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотиндир!" Модомики шундай экан, оила пойдеворининг мустаҳкамлиги аёлларга боғлиқ! Бунда аёлнинг латофати, назокати, гўзаллиги, пазандалиги жуда катта ёрдам беради. Лекин бу ҳислатлар ҳаммада ҳам мавжуд эмас. Унга эришганлар эса тўла қонли бахтли ҳаётга муш
Қадрли гуруҳимиз аъзолари! Барчангизни янгиланиш, яшариш байрами бўлган Наврўз байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилангизга тинчлик ва хотиржамликни тилаймиз! Барча эзгу-ниятларингизга эришинг! Кўзларингиз нам кўрмасин, оилангиз ғам кўрмасин! Гўзал ҳаётингиз шодлик ва қувончларга бой бўлсин! Ҳурмат билан "Бека уз" маъмурияти.
Керакли масаллиқлар: 1. Ун 2. Сут - 750 гр. 3. Маргарин - 250 гр. 4. Тухум - 4 дона 5. Шакар - 1 чой қошиқ 6. Ёғ - 200 гр. 7. Ачитқи - 2 ош қошиқ 8. Туз - 3 чой қошиқ 9. Қийма - 1 кг 10. Пиёз - 2 дона.
Қадрли гуруҳимиз аъзолари! Барчангизни кириб келган янги 2016 йил билан чин кўнгилдан табриклаймиз! Хонадонингизга бахт ва омад, сиҳат-саломатлик, тотувлик ва шодлик тилаймиз! Янги йилда кўнгилларингиз тубидаги барча эзгу орзу-умидларингиз рўёбга чиқишини, умрингиз узун, келажагингиз порлоқ, оилангиз осмони доимо мусаффо бўлишини тилаймиз!
Показать ещё