Аёл киши учун жиҳод қачон фарз бўлади? Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг … Дарҳқақиқат бугунги кунда аёлларни жиҳод қилишликка даъват қилувчи «даъватчи»лар пайдо бўлган. Ҳатто уларнинг ораларида шундайлари борлигини эшитмоқдамизки, интернет орқали ёш қизларни жиҳод қиламиз деб бошини айлантириб, ўз олдига чақириб олиб, валийси розилигисиз никоҳлаб олиб, бирга жиҳод қилишга олиб кетишаётган эмиш, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. Баъзи мусулмонлар муслима опа-сингилларимизни жиҳод майдонига (аслида бу жиҳодий ҳаракатлари шаръий экани катта шубҳа остида) чорлаётган
«Терроризм» тушунчасининг таърифи Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Бугунги кунимизда терроризмнинг нима эканлиги ҳақида кўп гапирилди. Бу сўзнинг таърифи инсонлар ва жамиятга қараб бир-биридан фарқ қилади. Масалан, кўпгина кофирларнинг таърифига кўра «терроризм» сўзи жиҳод, мужоҳид, ислом юртида ҳад (шаръий жазо)ни ижро этиш, ҳатто Исломни ҳам ўз ичига олади. Аммо ҳозир, Аллоҳнинг изни билан, аҳли суннат уламоларининг «терроризм» атамасига нисбатан тушунчалари ҳақида гап боради. «Терроризм» сўзи – араб тилида «ирҳаб» (раҳаба, ярҳабу, раҳбатан), «қўрқитмоқ» маъносини англатади (Қаранг: «Лисанул-араб» ва «Ниҳоя» 2/280). Бу сўз Қуръонда кўп қўлланилган. Масалан: «Эй бани Исроил, сизларга инъом қилга
Ўзини-ўзи портлатиш ҳақида Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Сизлардан олдин яшаб ўтганларда бир шоҳ бор эди. Ун(инг хизмати)да бир сеҳргар бор эди. Қариб қолиб у (сеҳргар) шоҳга айтди: “Дарҳақиқат, мен қариб қолдим. Менга бирон бир (зукко) ғулом-ёш болани, унга сеҳрни ўргатишим учун юбор”. Шунда (шоҳ) унга бир ғуломни (сеҳргар сеҳрни) ўргатиши учун юборди. (Ғуломнинг сеҳргарнинг уйига бўлган) йўлида бир роҳиб бор эди. (Ғулом роҳибнинг) олдига ўтириб, у (роҳиб)нинг сўзларини тинглаганда бу унга (ғуломга) ёқиб қолди. Ва (бундан кейин) ҳар гал ғулом сеҳргарга бораётганида шу роҳиб олдидан у билан ўтириш (учун тўхтаб) ўтар эди. Сеҳргар
Шайх Абдулазиз Рожиҳий ўзини портлатиш зарарлари ҳақида Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, якка Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир. Сўнг … Портлатишлар – бу фисқ ва жиноятдир! Фисқ ва жиноятдир! Ўзини портлатувчи инсон эса, Аллоҳ бизни бундан сақласин, уйларни вайрон қилиш ва бегуноҳ инсонларни ўлдириш билан кўпгина жиноятларн
Риёзда 2003 йилнинг май ойида содир бўлган ўз-ўзини портлатиш воқеаларига нисбатан кибор уламоларнинг салафий мавқеълари хусусида بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العلمين، و الصلاة و السلام على محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين، أما بعد: Аммо баъд: Кибор уламоларнинг ҳайъати 1424 ҳижрий йилнинг 11-Рабиъул-Аввал душанба куни Риёзда содир бўлиб, мусулмонлар ва улардан бошқаларнинг ўлдирилишига, (мулкларининг) бузилишига, қўрқувга солинишига ва уларга зиён етказилишига олиб келган портлаш борасида 1424 йилнинг 13-Рабиъул-Аввал чоршанба куни Риёзда махсус йиғилиш ўтказди. Ислом шариати бешта зарур нарсани ҳимоя қилиб уларга қарши тажовуз қилишни ман қилиш учун келгани яхши маълумдир. Улар: 1) Дин;
Шайх Абдулазиз Оли Шайх АҚШда 11 сентябр куни содир бўлган террорчилик ҳаракатлари ҳақида Оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Набий ва расулларнинг энг шарафлисига, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Бизга АҚШда 11 сентябр куни бўлиб ўтган воқеалар ҳақида сон-саноқсиз саволлар келиб тушмоқда.[1] Одамлар «Бу ҳодисаларга шариатнинг ҳукми қандай ва Ислом дини бу каби ҳаракатларни оқлайдими» каби саволлар билан мурожаат қилишмоқда. Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда мен айтаманки: Аллоҳ Исломни одамларга юбориб, уларга марҳамат кўрсатди. У ушбу динни мукаммал шариат орқали гавдалантирди. Бу шариат ҳар замон ва маконга яроқли, алоҳида шахс ва жамиятнинг ҳолатини яхши
Саудия Арабистонининг собиқ бош қозиси шайх Солиҳ ал-Луҳайдон, 11 сентябр куни АҚШдаги террорчилик ҳаракатлари ҳақида Нима бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Раҳмати ила эзгуликни олий қилувчи Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Барчасини олдиндан тақдир қилган ва белгилаб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Фикрий ихтилофларга сабаб бўлган АҚШдаги фалокатли воқеа хусусида одамлар бизга ва бир-бирларига кўп саволлар беришмоқда. Улар бу каби ҳодисалар шариат нуқтаи назардан қандай баҳоланишини билиш истагидалар. Шубҳасиз Ислом шариати барча масалаларни қамраб олган диний қонуниятдир. У ҳар қандай ҳодисага нисбатан қўллашга яроқли, ҳар бир муаммонинг ечими мавжуд бўлган йўлдир. Шариат ҳар қандай фалокат ва у
Исломда бойкотнинг ҳукми Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман. «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102). «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна оралари
Куфр юртида яшашлик ўта хатарлидир Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Кофирларнинг юртларида кофирлар ўз биродарларини қувватлайдилар, улар бир-бирига ўхшашдир. Аллоҳ таъоло айтади: «Улар ўзлари кофир бўлганлари каби, сизлар ҳам кофир бўлиб, (улар билан) баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар» (Нисо сураси, 89-оят). Улар нима учун тиришадилар? Улар бизни адаштириш учун тиришадилар, Аллоҳнинг Ўзи бизни сақласин. Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилишни истайди, ҳою ҳавасга берилган кимсалар эса (ҳақ йўлдан) бутунлай оғиб кетишингизни истайдилар. Аллоҳ (буюрган шариат қонунлари билан) сизлардан (юкингизни) енгиллаштиришни истайди
Показать ещё