Тунлар утар уйкусиз бедор. Осмон тула юлдузлар хам жим. Тилакларга етмасдан озор. Согинчингни ким айтади ким? Шабодалар эсмай куйдилар. Аро бермас сочларинг тараб. Висолингни кутиб куйдилар. Тонг палласи юлдузлар караб. Хуп куришга етмайди кучинг. Узга ёрнинг багрида карахт. Бахтингни суй авайлаб кучгин. Бир ерда бил кукарар дарахт.
Тонгни олкишлайди юзда табассум. Аста кучаларни супурар тилак. Ширин тушларини сувларга айтиб. Оппок орзуларда яшар келинчак. Бахти бор эканда тилло остона. Камини тулдирар она-кайнона. Барча тусикларни енгиб мардона. Оппок орзуларда яшар келинчак. Ортда колиб кетди шухлик-болалик. Бири ёги булса бириси пилик. Узга киз бахтига килиб эгалик. Оппок орзуларда яшар келинчак. Палохмон тош экан бахтини куриб. Каро сочларини майдалаб уриб. Гушанга лаззатин беармон суриб. Оппок орзуларда яшар келинчак.
Ухлаганда ой юзли санам. Чиройинга кушилар чирой. Жамолинга бокиб туймайман. Мисли кукда балкигандек ой. Юзидаги катра холлари. Ёногида терилган маржон. Бусаларнинг асал боллари. Лабларимга солар хаяжон. Борлигидан упиб туймайман. Согинчимни айтади лаблар. Кучогимдан асло куймасдан. Шивирлайди мендаги лаблар:-МЕНИКИСАН, ЁР МЕНИКИСАН!!!
Тукмай куздан ёшингиз. Булсин омон бошингиз. Ун саккиздир ёшингиз. Кайнонамнинг боласи. Фарзандларим онаси. Бугун тугилган кунинг. Бахтимга омон юринг. Давру давронлар суринг. Кайнонамнинг боласи. Фарзандларим онаси. Захар килманг ошингиз. Керилмасин кошингиз. Етсин хуп бардошингиз. Кайнонамнинг боласи. Фарзандларим онаси. Ушалсин уйларимиз. Тинмасин куйларимиз. Ёнмасин уйларимиз. Кайнонамнинг боласи. Фарзандларим онаси.Хали бошда ишлар куп. Туйлар киламиз туп-туп. Тилжан чиксин факат хуп. Кайнонамнинг боласи. Фарзандларим онаси.
Бугун дадажоним казо килганларига уттиз йил булди. Изларига зорман, исларига зор. Углим деб сочларим силаган куллар. Уртамизда факат дуолар дийдор. Набирасин эркалаб суймаган отам. Чеварасин ишкида куймаган отам. Уттиз йилки ернинг багрида ётган. Савобу гунохни кучоклаб ортган. Рухлари хажларга бориб келаётган. Фарзандлар камолин курмаган отам. Куриб дийдорига туймаган отам. Онам дуосида отам куринар. Урнингиз бизларга доим билинар. Рухингиз капалак булиб куп учар. Дийдорни махшарга ташлаган отам. Сонинчдан кузларим ёшлаган отам. Сизни бир зум кучоклаб олгим келади. Бола булиб багризда ётгим келади. Куёш булиб ой булиб отгим келади. Махалланинг курки шижоат отам. Дуолари доим ижобат отам.
Юзингда балкисин доим табассум. Дунёда мен учун яралган гулим. Эй азиз инсоним -гавхарим-дурим- Байраминг муборак-байрам муборак. Маломат тошини отди етмади. Оналик мехри бор дардлар ютмади. Ёлгизлик гамлари каддинг букмади. Байраминг муборак-байрам муборак. Пойинга паёндоз кунгил гуллари. Хуснинга етолмас дунё хурлари. Сабрда тенг келмас хатто зурлари. Байраминг муборак-байрам муборак.
Кизлар ичра танлагани ё узгага ёрмиди Маргилонга куёв булди бу кунлар хам озмиди Бир улимдан кайтардингиз буйнидаги дормиди Отабекни хайрон килган Маргилоннинг Кумуши Утган кунлар мехробидан чаён чикиб узбекни Кундошини захарлабди бир хотини бир бекни Боши эгик ким тулдирар кунгил деган кемтикни Отабекни вайрон килган Маргилоннинг Кумуши Она айтар у томонда кизлар эмас анди бор Тошкентничи сулувлари хам асали канди бор Эркаламай суймасангиз Зайнабларнинг панди бор Отабекни сарсон килган Маргилоннинг Кумуши
  • Класс
Показать ещё