МИШ-МИШ ЁМОН Дейдилар-ки, ёнмасин жон, Ит ҳуради, ўтар карвон. Фақат айтсам, дўст-қадрдон, Эркак миш-миш қилса ёмон. Инсон борки адашади, Ёки уни алдашади, Аммо аёл қолиб, бир ён, Эркак миш-миш қилса ёмон. Одамзоднинг кўпи содда, Соддалиги турмас ёдда. Чув тушаркан  аҳён-аҳён, Эркак миш-миш қилса ёмон. Қўниб олиб йўл четига, Зах ўтгунча то кетига, Келиб қолса уч-тўрт нодон, Эркак миш-миш қилса ёмон. Давраларда гапни бериб, Гап кетидан гапни териб, Орасига қўшиб ёлғон, Эркак миш-миш қилса ёмон. Кўриб қолиб асли гўлни, Йўлларига ташлаб тўрни, Тузоғига тушган ҳамон, Эркак миш-миш қилса ёмон. Кўчасига кирса биров, Ёмон ўйга бориб дарров, Бир гапи бор дея ҳар ён, Эркак миш-миш қилса ёмон.
Bu saytni bular bulmas narsa tashlabsilar
  • Класс
Показать ещё