Botir QodirovOna
    SubxanOtam Onam
    1 комментарий
    14 классов
    N_37 #Ретро #Лирик Муаллиф:ТангрибердиМурод #БОР Жимгина термилиб кўзинга боқсам, Жонимни оловсиз ёнишлари бор. Куйлашни билмаган булбулларнинг ҳам, Бўғзига тиқилган хонишлари бор. Забоним изҳорга жазим қилганда, Афсусга,аламга қонишлари бор. Киприклар қабоққа тазим қилганда, Ёшларга чўмилиб қолишлари бор. Муҳаббатни менга келмоғи душвор, Фақат,сен томонга боришлари бор. Мен сени севаман десам ҳам бир бор, Номимни қорага қоришлари бор. Умидлар жангоҳда жон бериб бўлди, Озорлар кўксимни ёришлари бор. Менинг жон томирим қирқ бор узилди, Юракнин уришдан толишлари бор. Унутма! Агарда,бўлсанг жудойим, Сенинг ҳам бошинга солишлари бор. Ишқни бандасига берган Худойим Ва яна қайтариб олишлар
    3 комментария
    20 классов
    «ҚУЛОҒИНИ ТИШЛАДИМ» (Беш ёшли бола тилидан) Қулоғини тишладим фақат, «Ота гўри қозихона»ми? Яхши бўлар қилсангиз тоқат, «Югур! Югур!» Дорихонами? Қулоғини тишладим энди, Қизингизни ўзим оламан. Озроққина тишлоғичман-ууув! Лекин, жуда яхши боламан! У билан мен боғчага борсак, Қўлидан ҳам ушлаб оламан, Ҳазиллашиб уришиб қолсак, Юзидан ҳам тишлаб оламан. «Ҳей тишлоғич!» Дедилар аям, Ҳафа қилди уларнинг сўзи. «Қулоғидан тишлагин болам» Деган эди аямнинг ўзи. Битта бўлар йигитнинг сўзи, Кеча лойдан уй қилиб бўлдик. Қўшиқ айтди опамнинг ўзи, Қизиз билан тўй қилиб бўлдик. Хола нега қизиз бермайсиз? Аҳир, жуда яхши боламан! «Тошингни тер!» Дея кўрмангиз, Ўзизни ҳам тишлаб оламан! 23.04.22.
    2 комментария
    10 классов
    Нодон фарзанд - Ўғлим, бугун негадир мазам бўлмаяпти, бугун докторга олиб борасанми дегандим.. - Ота биласиз, ишлик одамман, бугун вақтим йуқ эртага олиб борарман.. Ота ўғлининг ортидан қараб қолди. Бироздан кейин катта невараси етти ёшлик болакай чой олиб кирди. - Бобо яхшимисиз? Нега хафа бўлиб ўтирибсиз? Ёки бирор жойингиз оғрияптими? - деди бобосини қучоқлаб. - Йўқ, болам яхшиман, ўзинг яхшимисан? Ўқишларинг яхшими? - Ҳа, яхши, кеча учта беш олдим! - Баракалла ўғлим, яхши ўқи, яхши ўқисанг даданга ўхшаб катта одам бўласан! - Бобожон сизга бир гап айтайми? - Айтақол болам. -Кеча дадам сизни ойимга "бу чол минғирлайвериб жонимга тегди" деди. Ота жим қолди бироздан кейин паст эшитилар эшит
    1 комментарий
    36 классов
    ОНА НОЛАСИ Болажоним куйдирма бунча, Кўпайтирдинг сочим оқини. Ҳавотирим ортяпти шунча, Босиб ўтсанг жахл тоғини. Кеч келяпсан кўчадан қўзим, Дарвозага термулиб толдим. Келгунингча илинмас кўзим, Шу йил болам тез қариб қолдим. Зарда қилсанг оғрийди жоним, Жеркишинга тўкаман кўз ёш. Хаста бўлсанг ёмон аҳволим, Етказолмай қоламан бардош. Нури дийдам ёшлигинга қайт, Ўша пайтлар меҳрибон эдинг. Аввалгидек “онажон” деб айт, Мехрибонсиз ҳаммадан дердинг. Этагимдан қўймасдинг сира, Қидирардинг кўринмай қолсам. Овқат ердик ўтириб бирга, Қарашардинг меҳнатдан толсам. Суйинардим, дуо қилардинг, Онажоним омон сақла деб. Ёш тўксам хомуш турардинг, Юрар эдинг далдалар бериб. Лекин нега ўзгардинг б
    2 комментария
    28 классов
    КЕЛИНГ,ЭНДИ... Сизни дея не аҳволга тушдик,аҳир, Ҳолимизни кўрмоқ учун келиб кетинг, Ҳажрингизда икки дунё куйсам керак, Икки дунё тўловини қилиб кетинг. Кўзларимдан сув ичса-ки,ажаб эмас, Амазонка ҳамда Нилнинг ўзанлари. Қайси чўлдан келиб қолди? Билмайсизми? Юрагимга соғинчларнинг тўзонлари. Қуллуқ бўлсин! Гулим сизга қуллуқ бўлсин! Менсиз чиқиб,менсиз қуёш ботишлари. Менинг эса бошларимни қучуб ётар, Аламларнинг тошдан қаттиқ болишлари. Тавба қилдим! Тавба қилдим! Энди севмам. Севмоқликни билмас эдим тўловини. Дардимизнинг оловини гуруллатиб, Ёқмоқ истаб ёр қўяди қаловини. Келинг энди, ноз қилмасдан келинг энди, Айтинг аҳир,қачонгача мен куяман. Келмасангиз ўзим бориб,сизнинг ўша Юра
    4 комментария
    59 классов
    ​Ўйлаб кўрдингизми... 🖋 - Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди. 🖋 - Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди. 🖋 - Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади. 🖋 - Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз. 🖋 - Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз. 🖋 - Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз. 🖋 - Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик. 🖋 - Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз. 🖋 - Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ. 🖋 - Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир. 🖋 - Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди. 🖋 - Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик. 🖋 - Та
    4 комментария
    102 класса
    Сизми у тобутда кўз юмиб ётган, Сизми сиз ўралган кафанга оппоқ? Сизми у кўзларимда ёшни уйғотган, Ростми қабрингизга отганим тупроқ? Гўдаклик чоғларим,бешикка белаб, Тунларни кунларга улабсиз уйғоқ. Қабристон хокини дил билан элаб, Ростми қабрингизга отганим тупроқ ? Яна бир қабрга тўлди қабристон, Танингиз ёнимда ,руҳингиз йироқ. Олдинда шодликнинг борлиги ёлғон, Ростми қабрингизга отганим тупроқ? Ёдимда ,қадамлар босардим аранг, Устим қоқардингиз,мен йиқилган чоқ. Онажон, ҳолимга энди бир қаранг, Сизнинг устингизга отаман тупроқ. Жонларнинг Эгаси олгайдир жонни, Ҳамма ҳам дунёдан кетар кўз юмиб. Мени муҳаббатга кўмган инсонни, Мен қора тупроққа қайтяпман кўмиб. Илхом.
    7 комментариев
    175 классов
    0 комментариев
    20 классов
    Янги #Лирик Муаллиф: #ТангрибердиМурод *    *    * Севганим кутяпти, ишқи бор дедим, Қалбим қайноқ эди, қалбим эди чўғ. Кўзлар дарчасидан қараган эдим, Юрагида мен йўқ... Юраги ҳам йўқ... Қўлимни силтадим, кетдим баридан, Тақдирда борини Ҳақдан олгани. Ҳеч нени олмадим дунёларидан, Қолганлари қолди... Кўнглим-қолгани... Йўлимда ҳушидан айрилди қадр, Умидвор кўзлари бир умр юмуқ. Ёрнинг ҳам сабрига тилайман сабр, Менда кўнгли йўқдир... Унда кўнгил йўқ... Ҳамроҳим, дардошим бўлди минг қайғу, Ҳақнинг қоши томон солдик қадамни... Художон, одамни ярат экан-ууу, Юраксиз яратма экан одамни... Севганим кутяпти, ишқи бор дедим, Қалбим қайноқ эди, қалбим эди чўғ. Кўзлар дарчасида
    1 комментарий
    5 классов