» Dunyoni o'zgartirgan brendlar
Фаст–фуддан – ижтимоий тармоқларгача, интернет-дўконидан – телефонларгача. Бу брендлар нафақат инсониятнинг кундалик сарф-харажатларини, балки ижтимоий мавқеини ҳам белгилайди. Уларнинг ҳар бири ўз соҳасида чинакам инқилоб қилиб, дунёмиз қиёфасини ва турмуш тарзимизни ўзгартиришга муваффақ бўлан.
Amazon
Компания асосчиси Жефф Безос сайтга ном танларкан, излаш қаторига тез "қалқиб чиқадиган” сўз бўлишини хоҳлаган эди. Қолаверса, бу сўзда алфавитнинг биринчи ва охирги ҳарфлари (А ва Z) борлиги ҳам унга маъқул бўлди: Безос бир кун келиб ҳамма нарса унинг сайти орқали сотилишидан умид қилди. Дарҳақиқат, бугун Amazon веб-дўконидан хоҳлаган товарни харид қила