Парагвай устози: "Моуриньони Гвардиоладан устун кўраман"
Парагвай бош мураббийи Рамон Диас "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньони "Бавария" устози Хосеп Гвардиола билан солиштирди.
"Менга иккала мураббий ҳам ёқади, аммо Моуриньони устун кўраман, чунки у натижа учун ўйнайди. Бу икки мутахассиснинг услуби бир-бириникига ўхшамайди ва мен Моуриньони танлайман" - дейди Диас.
Манба : championat.com
Ибрагимович "Милан" ўтиши борасидаги миш-мишларни рад этди
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Милан"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
"Мен ПСЖга тегишлиман, клуб билан яна бир йиллик шартномам бор. Бу ҳикояларда ҳеч қандай ҳақиқат йўқ. Ёзда бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламадим. ПСЖ билан бу мавсумда барча совринни қўлга киритдик. Бу миш-мишлар қаердан олинаётганига тушунмайман. Чемпионлар лигаси муҳим эмас, асосийси ўзим ёқтирадиган клубда тўп тепиш. ПСЖда эса футболдан роҳат оламан" - дейди Ибра.
Манба : championat.com
Хави: "Неймар ҳулқи ҳақида жиддий ўйлаб кўриши лозим"
"Барселона"нинг собиқ футболчиси Хави Неймарни "Атлетик"ка қарши ўйиндаги финти учун танқид қилиб ўтди.
"У ҳулқи ҳақида жиддий ўйлаб кўриши лозим. Бундай нарсалар балки Бразилияда оддий ҳолдир. Лекин, Испанияда бундай қилиш яхши эмас. У меҳнатсевар ва камтар йигит. Унинг қилган иши Бразилияда шоу ҳисобланса, Испанияда рақибга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади", - дейди "Барса"нинг собиқ футболчиси.
Манба : soccer.ru
Уэсли Снейдер "Галатасарой" билан шартномани узайтиришга тайёр
"Галатасарой" футболчиси Уэсли Снейдер клуб билан янги шартнома имзолашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
Футболчининг сўзларига қараганда, унга ва оиласига Стамбулда яшаш ёқар экан.
Манба : soccer.ru
Ван дер Ваарт душанба куни "Бетис" футболчисига айланади
32 ёшли голландиялик ярим ҳимоячис Рафаэль ван дер Ваарт фаолиятини "Бетис" клубида давом эттиради.
Унинг "Гамбург" билан тузган шартомаси ўз ниҳоясига етди. Ван дер Ваарт душанба куни Андалузия клуби билан шартнома тузади. Бу ҳақда футболчининг агенти маълум қилди.
Ўтган мавсум якунларига кўра "Бетис" Сегундадан Примерога чиқди.
Манба : soccer.ru
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Eng yanggi eng yaxshi futbol xabarlari, transferlar stastistikalar, natijalar, klublar, termalar to'g'risidagi umuman futbol olamidagi barcha yangiliklar Faqat bizda!