realvoqea

BuGaN VoQeaLaR

СИНОВДАГИ ЭРКАК 1-Қисм Нигора дугоналари билан "Гап" ўйнадию, боши балога қолди. Ҳар ойда бир марта бўладиган бу йиғинда дугоналари шундай теша тегмаган гапларни гапиршардики, аёлнинг ҳуши бошидан учай дерди. Айниқса, эркакларнинг бефаволиги, хиёнаткорлиги ва бегона аёлларга ўчлиги гапнинг асосий мавзусига айланар эди. – Менинг эрим дўконга сигарет олишга чиқса ҳам, ҳеч бўлмаса, битта аёлни тузоғига илинтириб қайтади, - дерди доим эрининг хиёнатларидан оҳ-воҳ қилиб юрадиган Фарида. – Менинг эрим эса балконда шунчаки кўчани томоша қилиб турса ҳам, бирорта аёлни нигоҳи билан асир эта олади, – унга жўр бўлди Насима. Нигора эса: – Йўғ-е, бўлиши мумкин эмас, – дея ҳайратланганча бир у дугон
realvoqea

BuGaN VoQeaLaR

Бир одамнинг уч орзуси боракан. У катта маошли ишни, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машҳур бўлиб танилишни хоҳларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг олдида бир қария йиқилиб тушибди. Агар унга қўл чўзсам қабулга кечга қоламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб ҳаёлидан ўтказибди ва қарияга ёрдам бермабди.Аммо у барибир ишга қабул килинмабди. Суҳбатдан ўта олмабди. Кунларнинг яна бирида кўчада сайр килиб юрса, кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди .Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир қиёфасидаги актриса югуриб к
  • Класс
realvoqea

BuGaN VoQeaLaR

Суратдаги Эрон маликаси Анис ал Долехнинг 145та ашаддий ошиғи бўлган, ва унинг рад жавобини олган 13таси ўзини ўлдирган экан. Бу аёл гўзаллик тимсоли ҳисобланган экан 😯
realvoqea

BuGaN VoQeaLaR

Бир шаҳарда икки қўшни яшар эди. Бирининг оиласидагилар ҳамма нарсада бир-бирларини айблар, ҳеч келишолмас, уйларидан бақир-чақир овозлари келиб турарди. Иккинчи қўшнининг уйидан эса, ҳеч қаттиқ овоз эшитилмасди. Бир куни жанжалкаш қўшнининг бекаси эрига: – Боринг, нега уларнинг жанжаллашмаслиги сабабини билиб келинг, – деди. Эри қўшнисининг уйига кириб, бир бурчакка беркинди, пойлай бошлади. Уй бекаси идишларни артаётган эди. Бирпасдан сўнг телефон жиринглаб қолди. Аёл қўлидаги кўзани стол четига қўйиб, телефонни олди. У қайтгунича эри бошқа хонадан чиқиб, бехосдан ҳалиги кўзани ерга тушириб юборди. “Энди жанжал бўлади”, деб ўйлади қўшни беркинган жойида. Аёл келиб, афсус билан: – Кечирасиз
realvoqea

BuGaN VoQeaLaR

Мен ўқиган энг гўзал нукталар: – Ортиқча мулойимлик заифликдир. – Ортиқча кулги енгилтакликдир. – Ортиқча роҳатланиш танбалликдир. – Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир. – Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир. – Энг қийин cўз комилликдир. – Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир. – Охирги сўз ўлимдир. – Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир. – Энг улкан хазина фазилатдир. – Энг қаттиқ азоб виждон азобидир. – Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир. – Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир. – Бугунги кунингдан ибрат ол. – Ўтган кунингдан тажриба ол.
realvoqea

BuGaN VoQeaLaR

МАСЪУЛИЯТ Қадим замонда барча моддий имкониятларга эга бўлишига қарамай, доим ҳаётдан нолиб юрадиган, тажанг шаҳзода бор эди. Оға-инилари, ўртоқлари дарсларга қатнар, овга боришар, уни ҳам ёнларига чақиришса, рад қиларди. Хонасига қамалиб олиб, ўйга ботиб ўтирарди. Ўғлининг аҳволидан хавотирга тушган подшоҳ юртининг энг донишманд кишисини ҳузурига чақирди. Шаҳзоданинг ҳолатини тушунтириб, бунга ечим топишини буюрди. Бир ҳафтада чора топмаса, ҳаёти билан жавоб беришини алоҳида таъкидлади. Кекса донишманд икки кун ўйлади, аммо ақлига жўяли ҳеч нима келмади. Шундан ке­йин жонини қутқариш пайида юртини тарк этишга қарор қилди. Маҳзун, қайғули ҳолда йўлда бораркан, бир қишлоқ яқинида, тоғ
  • Класс
realvoqea

BuGaN VoQeaLaR

Покистонлик Доктор Ишон Ҳусайний кўрсатган хизматлари учун халқаро тақдирлаш маросимига кетаётган эди. Самалётга чиқди. Об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли самалётни яқин орадаги аеропортга қўндиришга мажбур бўлдилар. Кейинги самалёт эса 16 соатдан кейин учиши керак еди. Бундан жаҳли чиқиб, “Мажлисга албатта етиб боришим лозим, 16 соат кута олмайман”, дея бақирди. Аеропортда вазифасини бажараётган ишчилар унга кетаётган шаҳри бу ердан 6 соат узоқликда эканини, хоҳласа ижарага машина олиб, у ерга кетавериши мумкинлигини айтдилар. Доктор шоша пиша Йулга чиқди-ю, аммо аксига олиб йўлда ҳам шиддатли ёмғир қуя бошлади. Селнинг қаттиқлигидан йўлда ҳеч нарса кўринмас ва машина ҳам қимирлай олмайдиган ҳолг
Показать ещё