Тошкент вилояти аҳолиси ер остидан ноёб буюмлар топишди..... Тошкент вилоятининг Майский посёлкаси аҳолиси ер остидан ноёб топилма топишди. 14 та олтин буюмдан ташкил топган ноёб топилмалар ер қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда топилди, деб хабар беради UT. Сирли ҳазина хақида дарҳол Ўзбекстон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига хабар берилди. Ҳозирда мазкур топилмалар устида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур коллекцияда император ва қадимий илоҳ тасвирланган танга, белбоғли ва ёпиштирма нишон, камарнинг учи, шунингдек номаълум мақсадларда ишлатиладиган бошқа буюмлар ҳам мавжуд. Вазирликнинг бадиий экспертиза бошқармаси мутахассислари мазкур буюмлар аслзода Византия аск