__Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан. __Мансабу бойлик эмас, дўст йиққан подшо экан, ___Давлатинг ортганида душман ҳам ошно экан, ___Дил мулки бир кошона, ҳикмати дунё экан, ___Дунё ишин ўйламанг пишмаган савдо экан, ___Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан. ___Ғаниминг кўп бўлса гар, отгани тош излама, ___Ғамларинг кўп бўлса ҳам тўккани ёш излама, ___Ҳалол риз-қингни қўйиб, ортиқча ош излама, ___Қайда баднафс кўп бўлса, шайтон ҳам шайдо экан, ___Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан. ___Бахтга тўлиб юрганинг кўролмайди баъзилар, ___Нафас олмай ҳасадсиз туролмайди баъзилар, ___Нечун ҳақиқатга тик қаролмайди баъзилар, ___Номарднинг кўзлари кўр, юзлари қаро э
МУРГАК ЮРАГИМ.. Кимнидир ўйлайман. Хаёллар тубсиз Жарликлар уммонин силсиласида, Тинмай чарх уради излаб тоғлардан, Тополмай ноумид берар акс садо. Кимгадир юракдан ёзилиб, қувнаб, Суҳбат қурмоқликни насиб этсайди. Сўнг майли, руҳимни айириб тандан, Мангу оламга-да олиб кетсайди. Кимдандир умидвор бу қалбга наҳот, Топилмас заррача юпанч каломи? Ўтинч бўлолмасми тоабад менга Беғубор кўнгиллар алик-саломи? Кимнингдир юраги балки менингдек, Бир оғиз ширин сўз, суҳбатга зордир. Бир зум бир нуқтадан кўз олмай, жимжит, Мени ҳам ўйлаган инсонлар бордир. Мен уни кутганман, ҳамон кутаман, Қанча умрим бўлса шунча чидагум. Ҳаётим сўқмоғин дадил ўтаман, Розини айтгунча мурғак юрагим
ДЎСТЛАРИМ Таъсир қилса етиб сўзларим, Шод бўларди кулиб кўзларим, Ҳар бир ишни қилар чоғингиз Қиёматни эсланг, дўстларим! Кўз яшайди киприк остида, Синалгаймиз кўрик остида. Ҳатто изсиз кўприк остида Қиёматни эсланг, дўстларим! Ўта олинг ёмонга кулиб, Аҳволига дуода бўлиб. Таъма қилманг яхшилик қилиб Қиёматни эсланг, дўстларим! Болингизга қўшиб заҳарлар, Кечдан тортиб шому, саҳарлар Ҳақингизни шилса раҳбарлар Қиёматни эсланг, дўстларим! Ҳаром ердан нақд фойда чиқса, Боқманг дунё аҳли ховлиқса, Ҳеч ким кўрмас жойда айниқса Қиёматни эсланг, дўстларим! Гар кимгадир қилсангиз савоб, Ундан фисқ бўлса гар жавоб, Бу дунёда бўлмагай ҳисоб Қиёматни эсланг, дўстларим! Ҳақиқатдан хўп тонсангиз ҳ
<<Узганинг ёрига кунгил куйибман.>> Севгим учради деб ёниб куйибман, Кимлигин хам билмай уни суйибман. Шартта бориб дилим оча олмай ман, Узганинг ёрига кунгил куйибман. Ха чуг остида олов ошиглик, Азобу кийнокка гаров ошиглик. Акл ва кунгилга синов ошиглик, Узганинг ёрига кунгил куйибман. Мени шайтон йулдан урдими ёки, Юракка нимадир булдими ёки. Уйлаб хам курмабман буни хаттоки, Узганинг ёрига кунгил куйибман. Эй хаёт нахотки адашдим яна, Ичимда шовкинлар тинмайди мана. Хиёнат, диёнат бошка масала, Узганинг ёрига кунгил куйибман. Мен ким халол аёлман дердим, Мухаббат бобида мохирман дердим. Ошикман севгига лойикман дердим, Узганинг ёрини севиб колибман! Севгим учради деб ёниб куйибман.
АСРАНГ Бу дунё аслида ёмғирли, қорли, Гоҳида шод бўлсак, гоҳида зорли, Ҳозирча отангиз онангиз борми – Отангизни асранг отаси борлар, Онангизни асранг онаси борлар! Шу ҳаёт ташвишин бирга тортамиз, Бугун офтоб бўлсак эртан ботамиз, Шундоқ ўтган асли Одам отамиз – Отангизни асранг отаси борлар, Онангизни асранг онаси борлар! Шулар бор дунёнинг ямоғи бутун, Шоҳнинг ҳам гадонинг тамоғи бутун, Олис юлдузларнинг саноғи бутун – Отангизни асранг отаси борлар, Онангизни асранг онаси борлар! Тўнлари гоҳ бутун, ямоқда бўлар, Хаёли гоҳ пахта, чаноқда бўлар, Гоҳо, озодликда, қамоқда бўлар – Отангизни асранг отаси борлар, Онангизни асранг онаси борлар! Онанг ҳаёт бўлса онам деб юкин, Отанг ҳаёт бўлс
ИККИ ТОМЧИ ЁШ... Мен бугун кетаман йулимиз бирмас, Сиз-чи гурурингиз кучоклаб колинг. Хаётда алданиб яшамайман бас, Узгалар багридан бахт топиб олинг. Йук энди севмайман узгалар севсин, Шу куркам,ёкимтой дийдорингизни. Мени хазонларга бердингиз майли, Уларга багишланг бахорингизни. Синалмаган ишкни синади бардош, Мен билдим десангиз, бир Худо билди. Кузларимдан оккан икки томчи ёш, Бугун сизни менга бегона килди.
04:01
sherlar-bir kun sizga armon bo'laman
198 593 просмотра
Азиз эркаклар хеч качон аёлингиздан нолиманглар.. уларни кадирланглар.
560204220269

Dilfuz Nurhayot

Добавила видео
Показать ещё