553127184350

Ёрқин БАСИР

МЕНИ ЯХШИ КЎРГАН ОДАМЛАР! Майли ёмғир, майли қор бўлсин, Сиз томонга чорлар қадамлар. Қайда бўлсин, фақат бор бўлсин, Мени яхши кўрган одамлар! Сиз борсизки кичик, йирикман, Сиз борсизки билинмас камлар. Ахир сиз туфайли тирикман, Мени яхши кўрган одамлар! Кўрдим қанча қайғую базм, Қолдими мен кўрмаган дамлар! Бугун сизга қиламан таъзим, Мени яхши кўрган одамлар! Ана дунё - ким ор, ким беор, Кимдир кимга сўрар аламлар. Сиз борсизки Худо менга ёр, Мени яхши кўрган одамлар! Майли кенгдир, майли тор бўлсин, Сиз туфайли кўринмас ғамлар. Қайда бўлсин, Худо ёр бўлсин, Мени яхши кўрган одамлар! МЕНИ ЯХШИ КЎРГАН ОДАМЛАР! #новости
553127184350

Ёрқин БАСИР

БУГУНДАН БОШҚА КУН БОРМИКИН, ЭЙ ДЎСТ?! Кимдир тош қўяди, кимдир юлади, Кимдир кетиб борар, кимдир келади, Эртага не бўлар, Худо билади, Бугундан бошқа кун бормикин, эй дўст?! Гоҳида шон учун югурдик, елдик, Гоҳида нон учун югурдик, елдик, Бир умр югуриб шу кунга келдик, Бугундан бошқа кун бормикин, эй дўст?! Дунёни тўдириб юргандик кеча, Дарёни ортига бургандик кеча, Йиқилсак ўзимиз тургандик кеча, Бугундан бошқа кун бормикин, эй дўст?! Бугун кўнглимни ол, кўнглингни кўтар, Билмайман эртага бизни не кутар, Ҳаммаси ўтди-ку,, бугун ҳам ўтар, Бугундан бошқа кун бормикин, эй дўст?! Ўтади ҳаммаси, ғами, кулфати, Битиб ҳам кетади алам, ғурбати, Лекин келармикин яшаш фурсати
Ислом КАРИМОВ: Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим! Она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб, баҳор нашидаси тобора кучайиб бораётган айни шу фусункор айёмда сиз, азизларимни, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан табриклашни ўзим учун катта бахт деб ҳисоблайман. Мана шу байрам кунларида биз – юртимизнинг кексаю ёш барча-барча эркак зоти, мард ўғлонлари ҳақиқатан ҳам Яратганнинг мўъжизаси бўлмиш аёл сиймоси олдида, авваламбор, меҳрибон оналаримиз олдида бош эгиб, таъзим бажо келтирамиз.
БЎЛМАГАНДА АГАР У АЁЛ! Мен биламан, у ҳам билади, Кўкка боқиб сураман хаёл: Жуда бахтли бўлар эдим мен, Бўлмаганда агар у аёл! Чарақламас эди юлдузлар, Ёнмас эди қуёш эҳтимол, Бўлмас эди кеча, кундузлар, Бўлмаганда агар у аёл! Бунча ширин бўлмасди ҳаёт, Келмас эди шунчалик малол, Дунё гўзал бўларди, ҳайхот, Бўлмаганда агар у аёл! Қайтмас эди ҳеч қачон баҳор, Учмас эди кўнгилда шамол, Бўлмас эдим дунёда абгор, Бўлмаганда агар у аёл! Биламану лекин барибир, Термуламан аёлга беҳол: Жуда бахтсиз бўлар эдим мен, Бўлмаганда агар у аёл! БЎЛМАГАНДА АГАР У АЁЛ!
Меҳрибон ва мунис онахонлар, гўзал ва дилбар опа-сингиллар, ҳаётимизнинг мазмуни ва арзанда қизларимиз — БИЗнинг бахтимизга доим соғ, доим шодон бўлинг, умрингиз, меҳрингиз доим зиёда бўлсин! БИЗ СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМИЗ! СИЗ бор экансиз умримизнинг, ҳаётимизнинг ҳар они, ҳар сонияси БАЙРАМ! СИЗ — жонимиз, жаҳонимиз! СИЗ — ғуруримиз, оримиз! СИЗ — шаънимиз, шавкатимиз! СИЗ — БИЗ дунёга келиб топганимиз, топинганимизсиз! СИЗ бор экансиз ҲАЁТИМИЗНИНГ ҲАР ОНИ, ҲАР ФАСЛИ, ҲАР ЙИЛИ БАЙРАМ! ҲАЁТИМИЗ БАЙРАМИ МАНГУ БЎЛСИН! БИЗ СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМИЗ!
МЕН ХУДОДАН СЎРАЙВЕРАМАН! Умрим ўтди беҳуда, бекор, Сени дилга ўрайверибман. Сени ҳар кун такрор ва такрор, Мен Худодан сўрайверибман! Мана энди йиғлайман абгор, Сени ўйлаб кўзим ёшланар. Ҳаммаси тугади деганда, Ҳаммаси қайтадан бошланар! Қайтармикан яна баҳорим, Баҳоримни борми эртаси! Бу дунёда экансан борим, Сен экансан кўнглим эркаси! Бу дунёда шафқат йўқ, шон йўқ, Бу дунёдан келар гул саси. Ҳаммаси тугади деганда, Қайтадан бошланар ҳаммаси! Юрагимда алам бор, мунг бор, Ҳар кун гулдай сўлайвераман! Сени ҳар кун, ҳар кеча минг бор, Мен Худодан сўрайвераман! Умрим ўтди беҳуда, бекор, Оҳ, ортимга қандай қайтаман! Сен тушмидинг, наҳот тушумни Фақатгина сувга айтаман! МЕН ХУДОДАН С
МЕНИ СЕНГА КУНИМ ҚОЛМАСИН! Бекор келдим бу ерга, бекор, Кетолмадим, қайғу солмасин! Бу ерларда қолиб кетсам ҳам, Лекин сенга куним қолмасин! Сен ғамимсан, сен кўзда намим, Бори йўғим, менинг аламим! Битмаса ҳам шу битта камим, Мени сенга куним қолмасин! Куним кунга етмаганда ҳам, Туним тунга етмаганда ҳам, Мендан қайғу кетмаганда ҳам, Мени сенга куним қолмасин! Бу ерларда ким ор, ким беор, Билиб бўлмас бунда нима бор! Кундан-кунга бўлсам ҳам абгор, Мени сенга куним қолмасин! Ўз-ўзимга тиларман тоқат, Мен ўзимга ўзим садоқат! Унутмагин сен шуни фақат, Мени сенга куним қолмасин! Мен ўзимни абгор этсам ҳам, Лекин сенда уним қолмасин! Шу кунларда қолиб кетсам ҳам, Фақат сенга куним қолмаси
553127184350

Ёрқин БАСИР

БАРИБИР СЕВМАЙМАН СЕНИ ҲЕЧ ҚАЧОН! Ёдингга солади мени ой, қуёш, Ёдингга солади ҳар кун, ҳар бир он! Мени унутмайсан энди бир умр, Лекин мен севмайман сени ҳеч қачон! Сен томон ўтиниб чорлар ҳар қадам, Сен томон кетаман бемурод, сарсон! Ёдимда қоласан энди бир умр, Лекин мен севмайман сени ҳеч қачон! Умр бир дарёдек тўлғонди, тўлди, Дунёга боқасан умидвор, ҳайрон! Ёдингда тураман энди бир умр, Лекин мен севмайман сени ҳеч қачон! Кунлар ўтиб борар шошиб, шошдириб, Қайга шошаяпсан, демас бир инсон! Бизни кутиб ўтар кунлар бир умр, Лекин мен севмайман сени ҳеч қачон! Нима айб қилгандик, қилиб саргардон, Нега эслатасан, нега Художон! Уни унутмайман энди бир умр, Барибир севмайман Уни ҳеч қач
553127184350

Ёрқин БАСИР

ЙИҒЛА ЭЙ ДИЛ, ЙИҒЛА ДИЛ! Йиғла эй дил, йиғла дил, Бошқа нима қиласан? Мендан бошқа кишинг йўқ, Буни яхши биласан! Қани эди мен бўлсанг, Ўпардим ёноғингдан. Муҳаббатим шабнамдек, Томарди япроғингдан. Ёнингда кеча кундуз, Бир тинмай яйрар эдим. Томингда кеча кундуз, Булбулдай сайрар эдим. Яшардинг ардоғимда, Бир пасга ҳам кетмасдим. Тўлардинг қучоғимда, Ҳавасга қам кетмасдим. Армоним бор, армоним, Девона бўлмас эдик. Қани эди мен бўлсанг, Бегона бўлмас эдик. Афсус, афсус-андуҳим, Мендай дил тўшолмайсан. Мажнунга ўхшайман мен, Лайлига ўхшолмайсан. Ана тун ҳам ёришди, Қара баҳор келмоқда. Қайлардадир одамлар, Севиб, гуллар термоқда. Йиғла эй дил, йиғла дил, Б
553127184350

Ёрқин БАСИР

ХУДО БЕРСИН, БИР ХУДО БЕРСИН! Худо берсин, бир Худо берсин, Қабул бўлсин ушбу дуойим: Бахтли бўлсин ҳар битта одам, Бахтсизга бахт берсин Худойим! Худо берсин, бир Худо берсин, Кўнгил тўла гул, чечак бўлсин! Ҳар бир уйда тўй бўлсин фақат, Ҳар битта қиз келинчак бўлсин! Худо берсин, бир Худо берсин, Қоя бўлсин қирлар, тоғлар ҳам! Аёл эрли, эр отли бўлсин, Омон бўлсин қари, соғлар ҳам! Худо берсин, бир Худо берсин, Йўқчилик ҳам енгини топсин. Умид билан кўчага чиққан, Умидсиз ҳам тенгини топсин! Худо берсин, бир Худо берсин, Панд емасин соқов, тўғри ҳам! Қувганга ҳам омад ёр бўлсин, Қочиб кетсин қаззоб, ўғри ҳам! Худо берсин, бир Худо берсин, Ҳеч ким бахтдан қайрилмасинлар! Муҳаббат ҳа
Показать ещё