Файзулло. Абдулазизов
ЛАҚАЙНИНГ ХОЛОСКОРИ МАМАТҚУЛ ОҚСОҚОЛ
“Ҳар бир савоб ва ҳатто мубоҳ ишларимиз ҳам шу ватаннинг озодлиги ва ободлиги учун бўлсин”.
Муҳаммад Иброҳимбек Чақабой ўғли.
КИРИШ
Маматқул Имомбердиев 1880 йил баҳор пайти Бош-Қайнар қишлоғидаги, Эсанхўжа уруғининг оқсоқоли Имомберди бой оиласида дунёга келди. Отасининг бир сурув қўю эчки ва бир уюр йилқиси Жетимтов ўнгирларида қишлаб, кўкламда, Ромитнинг Канасидаги Зулҳайдар авлодига тегишли яйловга чиқиб кетарди. У, бундан