ОДАМЛАРГА ҲАЙРОНМАН
Кимларгадир ёқмайди,
Мусофир мардикорлар.
Ахир шулар эмасми,
Кийми кир қалби поклар.
Мен ҳам оддий мусофир,
Ҳалол ишга тайёрман.
Шу ҳам ишми деб кулган,
Одамларга ҳайронман.
Бой боласи эмасман,
Кастум шимлар кийгани.
Бекорчи вақтим ҳам ёқ,
Қизлар билан юргани.
Худо берса бир чимдим,
Шунисига хурсадман.
Бой бўлиб нолиб юрган,
Одамларга ҳайронман.
Ҳаёт қизиқ аслида,
Гохо кулгу гоҳо ғам.
Камим йўқ бу дунёда,
Чунки бор ота онам.
Ота онам асил бахт,
Лекин қалби вайронман.
Севаман деб алдаган,
Одамларга ҳайронман.
Биз камбағал дунёда,
Майли сиз бойиб яшанг.
Фақат кулманг устимдан,
Сиз ҳам одамга ўхшанг.
Худо берса ҳеч гапмас,
Энг мухими инсо