ОТА-ОНАСИ ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
" Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин", дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?" дейишди.
"Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг", дедилар".
Шарҳ: Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида уларнинг хизматини қилиб, розилигини топиб қолса, жаннатга кирар экан, акс ҳолда дўзахга кирар экан. Икковлари бўлмаса, биттаси - ё ота, ё она бўлса ҳам, ана шу ҳолат бўлар экан.
Бу ҳадиси шариф ҳам ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш эканини таъкидламоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришга саба
- Like5
added today at 00:30
БИР ДОНА ПОЙАБЗАЛ
Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди.
Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашди. Сотувчи шошиб ташқарига бош чиқариб:
– Болакай! - дея чақирди.
– Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
– Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди.
– Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
– Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди.
– Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
– Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
– Тушунмадим? - деди.
– Шундай, болажон! - деди сотувчи. – Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз мумкин. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари мумкин.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи пештахтага ишора этиб:
– Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? - деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
– Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
– Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
– Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
– Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
– Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: – Мактабга борасанми? - дея сўради.
– Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
– Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахтадан болакайга ёққан пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
– Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. – Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
– Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
– Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар диган нарсадан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай гўё туш кўраётганди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
– Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
– Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дердилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан ўкинмадим...
"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.
Имом Бутий.
Биз шундай кўнгил олишни унутиб қўйдик... Кечиринг, Расулим, биздек умматни...!!!

1 Comment
1 Share
12 likes
- Like3
added January 26 at 00:21
00:17
3 Comments
3 Shares
23 likes
- Like1
added January 26 at 00:19
1 Comment
2 Shares
31 likes
- Like3
added January 26 at 00:14
02:59
11 Comments
2 Shares
31 likes
- Like0
added January 26 at 00:13
1 Comment
3 Shares
28 likes
- Like1
added January 26 at 00:10
00:16
1 Comment
1 Share
11 likes
- Like0
added January 26 at 00:04
#Шунчаки_Дахшат
Наманганда 30 мингдан ортиқ бройлер совуқдан музлаб ўлибди.
Сабаб газ йўқлиги ва электр ўчгани.
Тадбиркорга ўта қийин бўлди...


6 Comments
1 Share
16 likes
- Like0
added January 24 at 22:42
#ибрат
Мияси майда-чуйда хавасларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради.
Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради.
Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг.Меъёрини билинг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз.
Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш ва осонгина бахона топиш учун сабаблар излай бошлайди.
Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи яқинларингиз эканини англанг. Шундай орзуларга эга бўлган дўстлар орттиринг!
5 Comments
3 Shares
84 likes
- Like4
added January 24 at 22:42
Ҳар саждага борганингизда ота онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий вали валидайя» (Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг
Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган азиз инсонлар учун арзийдиган совғадир.
Саждада қилинган дуо
Ин Ша Аллох қайтарилмайди!
Билмаганни билиб куйиш бу хам дарс.


2 Comments
2 Shares
36 likes
- Like1
added January 24 at 22:40
БОҒБОН Министр!
(Онангни Отангга бепардоз кўрсатма!-халқ мақоли.)
2003-йилнинг август ойи охирларида(25-августда) таниш ПРОРАБ акамиз
бизга телефон қилиб:
-Бўш бўлсаларинг битта шошилинч иш бор! Томни ёпиш керак-деб қолди.
Бўпти дедигу ((2 укам ва 1 жияним билан)) ишга жўнадик.
Айтилган манзилга етиб борсак прораб акамиз кўча эшик олдида кутиб
турган экан.
-Демак гап бундай!-деди у бизга- Бу қурилиш министрининг уйи. Ишга
эрталаб соат 9 келасиз ва 17 да чиқиб кетасиз. Фақат ишни тез
тугатиш керак. Тез ва сифатли ишлаганларинг боис сизларни таклиф
қилдим. Олдинги усталар -ҳаммасини биламиз -дейишганди. Бироқ,
фермани(томнинг темир тўсинлари) қилишдию, тунукани билишмас
экан,бузиб қўйишди. Тушунарлими?
-Тушунарли!
...
Эшикни ёши 30 лар атрфидаги ўрангангина аёл очди (министрнинг келини
экан). Кирдик. Ихчамгина((8 сотих )) ҳовли.
Тўрт томонида ҳам иморат бўлсада ((Министрнинг уйи деганда хаёлга уч
тўрт қаватли қаср келади)) бир қаватли уй экан. Ҳовли оралаб
рўпарадаги уйнинг ўртасида қурилган эшикдан орқа ҳовлига ўтдик.
Бу томонда ҳам тўрт томонни айлантириб пишиқ ғиштдан бир қаватли уй
қурилган.
-Мана шу том!-деди прораб акамиз, кейин қурилиш материалларини
кўрсатди. Иш ҳақини келишдик. Ва дарҳол иш кийимларини кийиб ишни
бошладик.
-Бўпти омад!-дедида прораб акамиз кетди.
Томга чиқдигу эски томнинг устидаги манзарани кўриб ҳайратга
тушдик.
40 метр узунлиги ва 8 метр эни бўлган бу уйнинг олдида ҳусайни ва
тойфи узумлар экилган. Темир войишда уйдан 2 метр баландликка
кўтарилган бу узумлар шунча катта томнинг устига бир текисда
ёйилган. Ва шунча катта жой бошидан охиригача, бўйидан энигача
лиқ тўла узум эди.
Тангадек очиқ жой қолмаган. Ҳатто узумнинг кўплигидан ток новдаларида
барг ҳам жуда оз.
Энг ҳайратланарлиси эса ҳар бир узум бошининг бўйи 40 50 см
эди!
Бир бош узумнинг катталигини тасаввур қилинг. Кейин жойни ҳисобланг!
Бу ерда неча тонна узум борлигини.
Яна узумлар шунақа етилиб кетганки кўрган одам лол қолади((биз
ўзимизни боғдор деб юрардик,,Аммо бунақасини кўрмагандим...)))
Бу узумларга одамнинг ҳаваси кетадию, берухсат бировнинг нарсасига
тегма..деб тарбия олганимиз учун ҳавасни йиғиштириб ишга киришдик.
Ҳаво роса иссиқ.40 дан баланд. Камига тунука қиляпмиз! Тасаввур
қилаверинг..
Соат 5 да ишни тугатиб уйга қайтдик. Кечқурун прораб телефон қилди.
-Эртага сал вақтлироқ боринглар,министр ниманидир тайинламоқчи экан
-деди..
Эртасига 8 яримдан ўтганда борсак министр кутиб танг бўлиб турган
экан.
-Мажлисим бор эди, кечга қоляпман-дедида қурилишга ўтиб ишни
тушунтирди.
Министр кўринишидан 60 дан сал ошган, ўрта бўйдан пастроқ, костюм -шим
оқ кўйлак кийиб галстук таққан, ўрта бўйли, оқ оралаган сийракроқ
сочларини текис тараган, духилар ҳиди анқиб турган киши эди.
Яна кунбўйи ишладик. Кўпчиликмиз, ҳазил ҳузил ҳангома билан томнинг
устида бемалол гаплашяпмиз. Гап орасида узум ҳақида ҳам сўзлашдик. Ва
-Роса томоқни туширдию бу узумлар деб қўямиз.
Пешиндан кейин(соат 3 да) томга бир қария кўтарилди. Кўринишидан
ёши 80 дан ошгандек, эгнига бош оёқ қурувчилар формасини(махсус
кийимни) кийган бу одам бизга:
-Ҳорманглар усталар!-деди.
Биз:
-Саломат бўлинг-дедигу бошқа унга эътибор бермай ишимизни давом
эттирдик. Ичимда -бу министрнинг отаси шекилли деб ўйладим.
Қария у ёқ бу ёқни йиғиштирди, кейин тўсатдан менга:
-Узум едиларингми?-деди. Мен :
-Йўқ -дедимда яна ишимга уннадим.
-Ўзингдан катта гапирганда ўрнингдан туриб жавоб бер!-деди кутилмаганда
қария. Хижолат бўлиб ўрнимдан турдим.
-Бу ёққа кел!-деди у.
Яқин бордим. У бир бош узум узиб менга узатди. Кейин қолганларни ҳам
чақириб бир бошдан узум берди.
-Шунча узум олдиларингда туриб наҳотки бир бош узиб емадиларинг а!
Шунчалик тўғри болалар экансизлар,баракалла!-деди у.
Унинг гапига ҳайрон бўлдим. Ҳар бир бош узумни санаб қўйганми деб
ўйладим . Ва бирдан унинг қаердан билганини англадим.
Биз худди қишлоқдагидек томнинг устида бор овозда гаплашганмиз.
Пастда эса(ҳовлида) министрнинг хотини ва келини ҳамма гапни
эшитган! (бизнинг узумга ҳавасимиз кетиб узиб емаганимизни ҳам!)
-Узум егиларинг келганда бемалол узиб енглар! Тушунарлими?-деди у.
-Ҳа тушунарли! Раҳмат!-дедим. Қария иш юзасидан гапирдида пастга
тушиб кетди.
-Акасими?-деди укам.
-Эски кийим кийганига танимадингизми?-деб кулди жияним- бу министрнинг
ўзику!(((аслида жиян ҳам танимаган, унга прораб- министр эски кийимда
олдиларинга чиқади-деган экан)
Онангни отангга бепардоз кўрсатма!-деган мақолнинг маънисини шу жойда
дарҳол англадим.
Эрталаб янги кийим кийиб пардозда турганда министр кўзимизга
ёшгина кўринганди. Эски қурувчилар кийимида уни отаси деб ўйлабман!
.....
Учинчи куни(27-августда) эрталаб 9 да келсак министрнинг келини эшикни
очдида:
-Бугун келмасаларинг бўларди. Уйимизнинг орқасида қурилган шифохона
бугун очилар экан. Очилиш маросимига президент! келар экан((Аёллар ҳамма
гапдан хабардор а?!!))-деди.
Ҳайрон бўлдигу иш жойимизга ўтдик. Бир пайт қарасам орқа
ҳовлини((шифохонанинг ҳовлисини) автомат кўтарган, ит еталаган аскарлар
босиб кетган.
Бизга нима фарқи бор! Уста бўлсак-деб ишламоқчи бўлдик.
Қарасам бир капитан ва ит еталаган икки аскар биз ишлаётган уйни
хоналарини ва ертўласини текшириб чиқа бошлади. Ёнимизга келгач:
-Сизлар кимсизлар?-деди капитан.
-Устамиз! Том ёпяпмиз!-деб жавоб қайтардим.
Капитан дарҳол рациясини олиб:
-Ўртоқ полковник, объектда бегоналар бор! Усталар экан! Нима
қилайлик?-деди. У томондан:
-Бу силарни ишларинг эмас! Учаткавойни чақир!-деган буйруқ эшитилди.
-Ҳозир участкавойни чақираман, сизларни у ҳал қилади-деди капитан менга.
Кейин орқа ҳовлига кетишди. Кутиб ўтирибмиз. Орадан 20 дақиқа ўтди.
-Йигитлар, ҳо йигитлар-деган овозни эшитиб эшикдан чиқдим.
-Йигитлар!-деди майор формасидаги киши-Сизларга шу ердан йўқ
бўлишларинг учун 15 дақиқа етарлими?!
-Беш дақиқа етарли!--дедим ва тез кўчага чиқдик.
Қарасак кўча бўм бўш. Тирик жон кўринмайди.Фақат милиция ва аскарлар
машиналарда ўтяпти.
Икки кўча оралаб ўтдик ҳамки бирон зоғ йўқ.
Фақат кейинги кўчага ўтсак машиналар бор экан. Таксига ўтириб хонага
кетдик.
Бунақа аҳоли кўп яшайдиган жойда давлат раҳбарининг хавфсизлигини
таъминлаш ҳам осон эмас эканда. Яна унинг келишидан хабардор бўлишса.
Эртасига бориб кечгача ишни тугатдик. Кетаётганимизда министр келиб
қолди.
-Кеча ишлагани рухсат беришмадими?-деб кулимсиради у, кейин-Аммо,
ҳақиқатда тез ишлайдиган ҳунарманд уста экансизлар. Кўп қурувчиларни
кўрганман,лекин, 3 кунда шунча катта томнинг тунукасини 4 киши тугата
олишини кўрмагандим! Офарин!-деди.((Бу сафар унинг юзига разм
солсам..боя мен отаси деб ўйлаган одам унинг ўзи экан! Министрман деб гердайиб ўтирмасдан эски кийимни кийиб ишлагани таҳсинга лойиқ)))
Министр билан хайрлашиб қайтдик.
...
..
Эсимга тушиб қолдида....
..
Зуҳриддин Сатторов. 8-сентябр. 2016-йил.
1 Comment
1 Share
13 likes
- Like1
loading...
Show more