очганда
дил ғашланса,
Охиратдан сўз очганда кўз
ёшланса,
Давраларда дунёликдан гап
бошлашса,
Ота онам бой деб эмас бор деб
қувон.
От туяда эмас майли юр пиёда,
Оринг бўлса пулдорлардан сен
зиёда,
Эй биродар икки кунлик бу
дунёда,
Ота онам бой деб эмас бор деб
қувон.
Бўлмаганни ожиз банда
бўлдиролмас,
Онанг каби сени хеч ким
кулдиролмас,
Ўксиk кўнглинг молу дунё
тўлдиролмас,
Ота онам бой деб эмас бор деб
қувон,
Ота онанг сени ташлаб кетса аён,
Юрагингда ғам ташвишлар қилар
исён,
Шундай экан хизматида туриб
хар он,
Ота онам бой деб эмас бор деб
қувон.
Ўргилайми дабдабали
уйларингдан,
Айланайми қадди нихол
бўйларингдан,
Ёру дўстлар келган катта
тўйларингдан,
Ота онам бой деб эмас бор деб
қувон.
Биз ерлигу пули кўплар эмас
ойлик,
Ўлмаган қул бир кун бўлар ую
жойлик,
Ота она борлиги хам катта
бойлик,
Она онам бой деб эмас бор деб
қувон.
Улфатларинг паст назарда
қарасалар,
Сохта дўстлар атрофингни
ўрасалар,
Кимлар сендан кимлигингни
сўрасалар.
Ота онам бой деб эмас бор деб
қувон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев