Алмазбек Атамбаев Қирғизистон қўшни мамлакатлардан «тиз чўкиб» газ сўрамаслигини маълум қилди - Бир-икки йилдан сўнг Қирғизистон оёққа туриб олади ҳамда газ ва электр энергия масаласида ортиқ хавотир билан яшамайди. Бу ҳақда, 20 июнь куни Қирғизистоннинг Акси туманидаги Бешботмон каналининг бир қисми очилишида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев айтиб ўтди. «АКИpress»нинг ёзишича, Бешботмон канали ҳақида тўхталаркан, Қирғизистон президенти ушбу сув ҳавзаси биринчи галда мустақиллик беришини, бу эса Қирғизистон учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб ўтган. «Мустақил давлат бошқа давлатлардан мустақил бўлиши керак, бу сувга ҳам боғлиқ», – деди Атамбаев. Қирғизистон жанубидаги газ м