Маййитни ювиш борасида учрайдиган баъзи хатолар, бидьатлар, хурофотлар ҳақида. (lotin yozuvida pastda) Турмушимизда жаноза, тўй ва бошқа маросим-тадбирларга оид ишларда бир қанча хатолар учраб туради, уларни шариат мезонларига тўғрилашимиз керак, бидьат-хурофотлар учраб қолади, уларга барҳам беришимиз керак. Масалан маййитни ювиш масаласида биз гувоҳи бўлган бир неча ҳолатларни айтмоқчимиз. Юртимизнинг айрим жойларида майитни ювиш учун махсус кишилар (ғассоллар)ни чақирса, баъзи жойларда эса яқинлари ювади. Мана шу иккинчи ҳолатдаги учраб турган бир неча хатоларни айтиб ўтадиган бўлсак: -Катта ўчоқдаги қозонга сув иситилиб маййит ювиладиган хонага қозони билан киритилади. Аввалги замонларда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.
Эндиликда, мўмин-мусулмонлар шу йил 3 майдан 3 июнга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин (ибодат вақтларидан ташқари).
Бунинг учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинади:
90 9026910;
90 9170580;
93 5752832 (фақат аёл-қизлар учун, 08:00 дан 18:00 гача).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
ЮЗТУБАН ЁТИШ ҲАҚИДА
Ассалому алайкум! Гўзал динимизда мўмин инсоннинг юзтубан ётишидан қайтарилган экан, мeн бу ҳолат ҳақида яқинда хабар топдим. Мeнда савол туғилди, юзтубан ётишдан айнан нима учун қайтарилганмиз? Қуръонда кeлганми ёки суннатдами? Инсон юзтубан ётса гунохкор бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
Ибн Тихфа ал-Ғифорийдан ривоят қилинади:
«Унга отаси хабар беришича, у суффа асҳобларидан бўлган ва қуйидагиларни айтган:
«Кеча охирида масжидда ухлаб ётган эдим, биров олдимга келди. Мен юзтубан ётган эдим. У мени оёғи билан туртиб:
«Тур, бу Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ётиш», – деди.
Бошимни кўтариб қарасам, тепамда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар».
Ҳадисда