Жаҳон иқтисодиётидаги кескин ўзгаришлар, ташқи хатарлар ва глобал савдодаги рақобат мураккаблашиб бораётган бир пайтда миллий ишлаб чиқарувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш, ички бозорни ноқонуний ва сифатсиз импортдан ҳимоя қилиш, адолатли рақобат муҳитини таъминлаш зарурати юзага келмоқда. Ҳукумат қарори билан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун айрим товарларни божхона чегараси орқали олиб кириш тартиби такомиллаштирилди. Ягона божхона тўлови жорий этилиб, товарлар миқдори ва қиймати бўйича аниқ меъёрлар белгиланди. Агар товарлар тижорат мақсадида олиб кирилаётган бўлса, улар учун умумий божхона тартиби қўлланилади. Эндиликда жисмон