Эр–хотин уйлари деворига гулқоғоз ёпиштирмоқчи бўлишди. – Кел, пастдаги қўшниларан сўраймиз, улар яқинда уйларига гулқоғоз ёпиштиришди. Уйимиз бир хил, нечта кераклигини аниқ билишади. Сўрашди. 15 та керак экан. Анча пул сарфлаб 15 та олиб келишганди, 4 таси ортиб қолди. – Қўшни, 15 та дегандингиз, 4 таси ортиб қолди-ку. – Ўзи шунақа бўлади, меникиям 4 та ортиб қолганди. Ана уйда турибди.