Предыдущая публикация
"Аякс" олдинда муҳим ўйинлар кутиб турганига қарамай, мусулмон футболчиларига рўза тутишга руҳсат берди
Амстердамнинг “Аякс” клуби раҳбарияти жамоанинг мусулмон футболчилари – Хаким Зиеш, Нуссаир Мазрауи ва Закария Лабиадларга муборак Рамазон ойида рўза тутишларига руҳсат берди.
Таъкидлаш керакки, “Аякс” айни дамда Голландия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда, қолаверса улар мамлакат кубоги финалига ҳам чиқишган. Энг муҳими амстердамликлар Чемпионлар лигаси финали остонасида туришибди. Шунга қарамай раҳбарият мусулмон футболчиларга диний амалларини адо этишга руҳсат берган.
Эслатиб ўтамиз, Рамазон ойи жорий йилнинг 6 майидан 5 июлига қадар давом этади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 33