Хизмат кўрсатган мураббий Валерий Непомнящий Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги истиқболига баҳо берди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Қатар билан ўйнайдиган қитъа чемпионатининг чорак финалига чиқди.
"Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида яхши ўйин кўрсатмоқда. Совет даврида ўзбеклар бу турнирда финалгача етиб келишган. Бу йилги бундай муваффақиятли чиқиш мен учун кутилмаган бўлмади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Қатардан ўтиш қийин бўлади, лекин ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Ўзбекистон футболга жиддий ёндашади. Вазият борган сари яхшиланмоқда: жамоалар аввалгидан кўра бойиб кетишди. Европа жамоалари Ўзбекистондан келган футболчиларга эътибор берадими ёки йўқлигини олдиндан айтиш қийин. Улар учун ҳамма нарса мумкинлигига битта мисол бор - Шомуродов. Афсуски, у ҳозир ўйнамаяпти. Аббос эса ЦСКА учун муносиб ўйнайди", - деди Непомнящий "Чемпионат" мухбири Александр Эршов билан суҳбатда.
Join OK to subscribe to the group and comment on posts.
No comments