added January 30 at 18:53
#Ҳадис_110
Расулуллоҳ ﷺ Ҳар бир мусулмонга садақа (қилиш) лозим», деганларида, «Агар уни топа олмаса-чи?» деб айтишди. Расулуллоҳ ﷺ «Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «муҳтожга ёрдам берсин», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Яхшиликка буюрсин», дедилар. «Агар буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Ёмонликдан ўзини тийсин. Шундай қилиши ҳам садақадир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Мусо розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_111
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қабрнинг иссиғини ўчиради. Мўмин Қиёмат куни садақасининг соясида сояланади»
Байҳақий ривояти
(Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан)
○○○-----------------
15 Comments
63 Shares
928 likes
added January 26 at 09:16
- Like40
added January 25 at 08:59
- Like60
added January 24 at 20:27
#хазил_аралаш_хақиқат
Икки қўшни талашди: «Бир қарич ер меники», деб,
Ер эса кулди: «Иккаланг ҳам меники», деб”.
added January 24 at 09:00
- Like36
added January 24 at 00:02
Энг бахтли одамлар ким? Билиб олинг:
– Энг бахтли одам – намозини хушуъ билан, бардавом ўқиб, уни зое қилмаган кишидир.
– Энг бахтли одам – ота онасига яхшилик қилиб, уларнинг ҳаққига ҳар куни Қуръон тиловат қиладиган кишидир.
– Энг бахтли одам – ахлоқи яхши бўлиб, камбағалларга кўмаклашадиган кишидир.
– Энг бахтли одам – дунёдаги охирги сўзи «Лаа илаҳа иллаллоҳ» бўлган кишидир.
– Энг бахтли одам – қабрдаги икки фариштанинг саволига жавоб беришда Аллоҳ ҳозиржавоб қилган кишидир.
– Энг бахтли одам – Қиёмат кунидаги қўрқинчдан Аллоҳ омонда қилган кишидир.
– Энг бахтли одам – Қиёмат куни Аллоҳ афв қилиб, дўзахдан омонда қилган кишидир.
added January 23 at 19:28
00:08
- Like1
loading...
Show more