Ўтган ажиб онлар ёдимда хамон
Хур эди соф эди унда мусулмон
Биздаги тароват қайларга кетди
Хамма бизга хавас ила қарашар эди
Булар намозхонлар дея мақташар эди
Чун сўзимиз амал ила ярашар эди
Биздаги тароват қайларга кетди
Ким ўзарга яхшиликка бизлар махлиё
Холислик чўққида бегона риё
Сахобалар каби бўлгандик гўё
Биздаги тароват қайларга кетди
Дунёмас савобни талашар эдик
Кек сақламай бир зум ярашар эдик
Ким ночор хашарла қарашар эдик
Биздаги тароват қайларга кетди
Қаторлашиб илмга бўлган рағбатлар
Тонггача иймондан қилган сухбатлар
Беғараз бу йўлда бўлгандик улфатлар
Биздаги тароват қайларга кетди
Энди чи баралла чиқмас сўзимиз
Хақнинг хақлигини кўрмас кўзимиз
Балки бунга сабаб бизлар ўзимиз
Биздаги тароват қайларга кетди
Зикрмас лағуга айланар тиллари
Тиллари бир ёну бир ён диллари
Файзин йўқотди вох илм ахллари
Биздаги тароват қайларга кетди
Билмам не ўйлар бу телба бошда
Дин эмас дунё ғами қарию ёшда
Шижоатлар қолди энди нахорги ошда
Биздаги тароват қайларга кетди
Мўмин ғийбат ила кўнгли тўлсая
Амонатга хиёнат авжга олсая
Устоз шогирдига душман бўлсая
Биздаги тароват қайларга кетди
Файз кетиб қалблардан қочди халоват
Хушусиз энди намозрухсиз тиловат
Чин эмас хафа бўлмасин га айланди зиёрат
Биздаги тароват қайларга кетди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев