Бедана тухуми ва унинг ҳайратларга сазовор фойдали хусусиятлари.
Қадимдан халқ табобатида бедана гўшти ва тухумидан кенг фойдаланилган.
Хива хонлиги даврида хон саройидаги амалдорлар орасида халифа деган мансабдор бўлиб, уни халқ «қушчи», «қарчиғайчи» дея атаган. «Қушчи»нинг вазифаси хонларнинг шикори учун ўргатилган овчи қушлар — бургут, қирғовулларни боқиш, шунингдек, хон дастурхони учун чумчуқ, каптар, товус ва беданаларни парваришлашдан иборат эди. Ўша вақтда қуш қанчалик кичик бўлса, унинг гўшти шунчалик ширин ва шифобахш, деган тушунча бўлган.
Биламизки, бедана ҳам кичик қуш. У қирғовулдошлар оиласига мансуб бўлиб, танасининг узунлиги 16-20 смни, оғирлиги эса 80-145 граммни ташкил эт