ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин. Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин.
Бир киши илм ва тажрибаси билан машҳур бўлган бир олимнинг ҳузурига борди ва ўз ҳолатидан шикоят қилди: "Аёлимни илк бор кўрганимда, Аллоҳ ундан гўзалроғини яратмаган деб ўйлар эдим. Унга совчи қўйганимда, унингдек гўзаллар ҳам борлигини кўрдим.... Унга уйланганимдан сўнг ундан ҳам чиройлилар жуда ҳам кўплигини кўрдим... Тўйимизга бир неча йил бўлганидан сўнг дунёдаги ҳамма аёл менинг аёлимдан гўзал кўринди..." Бу гапларни диққат билан тинглаб турган олим зот: "Сенга бундан ҳам даҳшатлироқ нарсани айтайми?" деди. Ҳалиги киши: "Ҳа", деди. Олим: "Агар сен дунёдаги барча аёлларга уйланган тақдирингда ҳам кўчада тентираб юрган итлар кўзингга дунёдаги барча аёллардан чиройлироқ кўринар эди". Ҳал