“Бир донишманддан “Бизга тақвонинг нималигини тушунтириб беринг” деб сўрашибди, шунда у киши: “Агар тиканзор ерга кирсанг, қандай йўл тутасан?” деб сўрабдилар. Савол берувчи: “Тиконлар оёғимга кирмаслиги учун эҳтиёт бўлиб, оёқ учида ўтаман” деб жавоб берибди. Шунда ҳалиги донишманд: “Дунёда ҳам гуноҳлардан мана шундай сақланишинг тақводир” деб жавоб берган эканлар”.
“Бир донишманд шундай деган экан: “Шайтонга ташқарида, ҳамманинг кўзида душман бўлиб, ёлғиз қолганингда дўст бўлишдан сақлан”.
“Олим киши жоҳилни танийди. Чунки, ўша одам олим бўлишидан олдин жоҳил бўлган. Жоҳил эса, олимни танимайди. Чунки, у ҳали олим бўлганича йўқ”.
“Бир одам хотинини талоқ қилмоқчи бўлди. Шунда ундан: “С
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ...
Нух алайҳиссалом замонларида инсонларнинг умри узун бўлган экан.
800-1000 йил умр кўрар эканлар.
Бир аёлнинг ўғли вафот этибди.
Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди.
Қўшни аёллардан бири айтибди:
- Нимага бунча йиғлайсан. Аллоху таолонинг тақдири шундай экан.
- Албатта шундай. Мен унга йиғламаяпман.
- Унда нимага йиғлаяпсан?
- Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
- Боланг неча ёшда эди?
- 275 ёшда эди.
- Агар сен бунга йиғлайдиган бўлсанг, охир замонда келадиган уммат нима қилсин, умрлари 50-60 йил бўлади.
- Жиддий айтяпсанми?
- Албатта.
- Аллох, Аллох, улар уй хам қурадими?
- Ха, яна битта эмас, бир нечта уй қурар эканлар.
- М