Эр хотинини олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин:
- Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди.
Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотини бегона эркак қўйнида ётган эди.
Эр ҳеч нарсага эътибор бермасдан барча нарсаларни йиғиштирди да, ўша шаҳарни тарк қилди. Йўл юриб, узоқ бир шаҳарга етиб келди. Қараса одамлар подшоҳ қасри олдида тўпланиб туришган экан. Улардан тўпланишгани сабабини сўради. Одамлар:
- Подшоҳнинг хазинаси ўғирланди, - деб айтишди.
Шу аснода оёқлари учида эҳтиёт б