ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИГАН ХОНАДОН ФАЙЗИ
Қуръон ўқиш билан нафақат қалбимиз, балки уйларимиз ҳам нурга тўлади. Қуръон ўқиладиган хонадон таровати бўлакча. Биронта уйга кирсангиз, у ерда Қуръон ўқиладими-йўқми, шундоқ билиб оласиз. Чунки Қуръон ўқиладиган хонадон кўзингизга файзли кўринади. Каломуллоҳ тиловат қилинадиган маскан самодаги юлдузлар каби нур сочиб туради.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кўкдаги юлдузлар ердагиларга қандай кўринса, Қуръон ўқиладиган уй осмон аҳлига худди шундай кўринади”, деганлар.
Тунда самога боқсангиз, милтиллаб турган минглаб юлдузларни кўрасиз. Қуръон тиловат қилинадиган уй осмондагиларга ана ўша юл