Аччиқ олма
Бу воқеа мустабид тузум пайтлари бўлиб ўтган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари – ҳали талабалик пайтимизда бир ўртоғимиз университетнинг охирги босқичида уйланди. Ёш келин-куёвлар Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги ишчилар ётоқхонасида яшарди. Келин оғироёқ бўлиб, ҳали пишмаган ўта нордон олмага бошқоронғи эди. Йигит ҳар куни эрталаб бадантарбия учун югуриб “Спутник” даҳасидаги кўлгача борар, у ерда бироз чўмилиб яна ётоқхонага қайтарди. Йўл четидаги бир хил русумда қурилган ҳовлиларнинг кўча томонига турли мевали дарахтлар экилган эди. Ҳовлиларнинг бирида ёш келинчак бошқоронғи бўлган аччиқ олма шохлари мевасини кўтаролмай, ергача эгилиб қолганди. Меваларининг анчагинаси тўкилиб ҳам