Бирлашган Араб Амирликларида Roads and Transport Authority давлат ташкилоти сўнгги уч йил давомида автомобиль рақамлари бўйича кимошди савдоларда 38 миллион 400 минг доллар ишлаб топди. Қуйида қандай автомобиль рақамлари қимматроқ туриши ва уларни кимлар харид қилиши ҳақида қизиқарли маълумотлар берилади.
Айни кунга келиб, савдолардаги рекорд нарх 14 200 000 долларни ташкил этади: 2008 йилда Абу Заби амирлигининг 1 рақамли автомобиль рақами Саид Абдул Жафар Ал Ҳури томонидан харид қилинган ва у рақамни ўзининг Bugatti Veyron машинасига илиб қўйган.
БААдаги бошқа амирликлар Абу Забидан ҳажми бўйича ҳам кичикроқ, ҳам бир қадар «камбағалроқ». Масалан, Шаржа амирлигида шундай рақам 4 900 00 долларга сотиб олинган. Гап шундаки, бу исталган автомобилдан барибир қимматроқдир. Худди ўша «Вейрон»лар 450 нусхада чиқарилган, 1 рақами эса – ҳозирча битта.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1